Home / Савол-жавоблар / Таркибида спирт бор бўлган маҳсулотни истеъмол қилиш вузуни бузадими?

Таркибида спирт бор бўлган маҳсулотни истеъмол қилиш вузуни бузадими?

Ассалому алайкум Нажот Кемаси Таҳририяти. Мен тармоқли маркетиенгда янги бир корпарация маҳсулотлари рекламаси билан ишлаяпман. Маҳсулотларимиз ҳалол сертификатига эга, лекин таркибини ўқиб чиқсам, таркибида спирт бор экан, ҳалолик сертификатининг имбилемасини давлат идорасида ишлайдиган уламолар тасдиқлашган, аммо таркибида спирт бор экан. Мен ҳайрон қолдим, менинг тушунчам бўйича, ҳалол сертификатига эга маҳсулотлар луқмани, вузуни бузмаслиги керак. Лекин спирт бузади-ку!!

Мен бу маҳсулотларни мўмин-мусулмонларга тавсия қилиб гуноҳга қолмаяпманми? Ва шу маҳсулотларни ўзим ҳам истеъмол қиламан, ҳар истеъмол қилганимда вузуни янгилашим керакми?

  • Ҳурмат билан
  • Отабек

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродаримиз.

Шариати исломияда спиртни ичиш ҳаром қилинган, аммо тиббиётда ишлатиладиган холис спирт бўлса, уни ичиш ҳаром бўлса-да, лекин нажас эмас ва вузуни ҳам бузмайди!

Сиз ишлаётган маркетинг тизимида ҳам маҳсулотлар устига ҳалол деб ёзилган бўлса ва давлат идорасида ишлайдиган уламолар ҳам бу нарсани тасдиқлашган бўлса, ўша жойда ишлаш гуноҳ амал ҳисобланмайди.

Аммо сиз биродар, айрим маҳсулотлар таркибида спирт борлигига ишончингиз комил бўлса, у ҳолда ўша маҳсулотни истеъмол қилманг. Спирт каби ҳаром бўлган нарсаларни истеъмол қилиш, агарчи ҳаром ва гуноҳ иш бўлса-да, лекин вузуни бузмайди. Демак, истеъмол қилган тақдирда ҳам, албатта, вузуингиз ботил бўлмайди, аммо шубҳали луқмани еган бўласиз. Ҳаром аралашгани гумон қилинган ҳалол озиқ-овқатга «шубҳали луқма» деб айтилади ва «шубҳали луқма»ни ейишдан сақланиш эса тақво эгаларига хос бўлган хислат саналади. Ва шунингдек, сиз мўмин-мусулмонларга тавсия қиладиган маҳсулотларга спирт қўшилгани аниқ ва маълум бўлса, ундай маҳсулотларни зинҳор мўмин-мусулмонларга тавсия қилмангки, бу ишингиз гуноҳ бўлади. Лекин агар сиз тавсия қилган маҳсулотларга спирт қўшилгани ҳақида шунчаки шубҳага борсангиз, у ҳолда бундай маҳсулотларни мўмин-мусулмонларга тавсия қилиш, агарчи «шубҳали луқма» бўлса-да, жоиз бўлади.

Сўзимиз ниҳоясида шуни ҳам таъкидлаб айтиш лозимки, ҳадиси шарифларда айтилишича, Аллоҳ таолога ибодат қилиш ўн қисмдан ташкил топган бўлиб, унинг тўққиз қисми ҳалол даромад касб этиб, ҳалол ейишдан иборат. Агар истеъмол қиладиган таомимиз ҳалол бўлмаса, Аллоҳ таолога қиладиган тоат-ибодатимизнинг қадр-қиймати бўлмай, ҳаётимизга ижобий таъсир кўрсатмайди.

Аллоҳ таоло ҳалол даромад касб этиб, ҳалол ейишимизда Ўзи бизга мададкор бўлсин!

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.