Ассалому алайкум Нажот Кемаси жамоаси, яхшимисизлар? Бир саволим бор эди. Таҳоратхонада, ҳаммомда Қуръон қўйиб эшитса бўладими?
Жавоблар учун олдиндан катта раҳмат.
- Ҳурмат билан
- Баҳодир
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ.
Кўплаб Қуръон оятларида ва ҳадиси шарифларда Аллоҳ таолони ҳамма ҳолатларда ёдга олиш ва зикр қилиш яхши иш ва солиҳ амал экани ошкора айтилган.
Энди Қуръони Каримни ҳаммомда ёки таҳоратхонада қўйиб эшитишга ва ҳатто ўқишга келсак, бу иш Аллоҳ таолони зикр қилиш ва ёда олишнинг энг юқори даражаси саналади ва шак-шубҳасиз, бу ишни қилган инсон юқори ажр-мукофота эга бўлади.
Шу учун мужтаҳидларимиз ҳаммомда ёки таҳоратхонада Қуръон эшитиш ва ҳатто ўқишни ҳам жоиз деб билганлар.