Home / Савол-жавоблар / Ёрдамга чақирганда ё Аллоҳ эмас, ё Али деб айтиш жоизми?

Ёрдамга чақирганда ё Аллоҳ эмас, ё Али деб айтиш жоизми?

Ассалому алайкум Нажот Кемаси Жамоаси. Бир муҳим савол билан силарга мурожаат қилаяпман.

Айрим Аҳли суннат биродарларимиз нимага сизларда ёрдамга чақирганда йо Аллоҳ эмас-у, йо Али деб айтилади? Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам пайтларида йо Али дейилганми?

Жавоб учун олдиндан раҳмат.

  • Ҳурмат билан
  • Муроджон

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ ва Баракотуҳ.

Ушбу саволнинг аниқ жавоби шуки, Биз Аҳли-Байт издошлари бўлган мусулмонлар ё Аллоҳ деб ҳам айтамиз, ё Али деб ҳам. Ва бу иккала ёрдам сўраш таъбирини бир-бирига зид ва қарама-қарши деб билмаймиз.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллолоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) даврларида кофирларга қарши бўлган жангларнинг ҳаммасида мусулмонларнинг ғалаба қозонишлари мўминлар амири ва тақводорлар сардори ҳазрати Али (алаҳис салом)нинг жанговарликлари, фидокорликлари, шижоатлари ва довюракликлари билан амалга ошган.

Шунинг учун пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллолоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳамма жойда ҳазрати Али (алаҳис салом)ни тилга олиб, у зотнинг Исломдаги юксак ўрин ва мартабаларини мусулмонларга доим баён қилардилар. Аллоҳ таоло томонидан ҳазрати Али (алаҳис салом)га махсус куч-қувват берилгани сабабли ва у буюк инсон ҳеч бир урушда енгилмаганликлари учун ўша Пайғамбаримиз (соллолоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) замонларида ҳам ё Али деб ҳазрати Али (алаҳис салом)га юзланиш ва у ҳазратдан ёрдам сўраш ҳолатлари юзага келганди ва буни кўра олмайдиганлар ҳам ўша замонда бўлган АФСУСКИ!

Бундан ташқари, Биз шиалар ҳазрати Али (алаҳис салом)ни Аллоҳ таоло томонидан мусулмонларга раҳбар ва йўлбошчи этиб танланган Аллоҳнинг хос валийларидан деб биламиз. Ҳазрати Али (алаҳис салом) каби Худо томонидан тайинланган валий ва авлиёлардан ё Али деб ёрдам сўрамоқлик, аслида Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўраш деб биламиз! Шунинг учун, бу иккала ёрдам сўраш таъбирини бир-бирига зид ва қарама-қарши деб билмаймиз.

Юқорида айтилганлардан ташқари, ё Али, ё Заҳро, ё Ҳусайн, ё Маҳдий ва … деб ёрдам сўрашнинг Қуръоний ва ҳадисий асосларини чуқур ўрганиб олишингиз учун қуйидаги икки мақолани вақт ажратиб диққат билан ўқиб чиқишни тавсия этамиз:

https://najotkemasi.net/2013/03/allo-dan-bosh-alarni-yordamga-cha-irish-sh.html

https://najotkemasi.net/2013/03/allo-dan-bosh-adan-madad-va-yordam-surash-sh.html

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.