Home / Савол-жавоблар / Қадр кечаларида бошимиз устига Қуръон очиб қўйишнинг маъноси нима?

Қадр кечаларида бошимиз устига Қуръон очиб қўйишнинг маъноси нима?

Ассалому Алайкум Нажот Кемаси Таҳририяти. Саволим шуки, Қадр кечалари бошимиз устига Қуръон қўйиб очгандик. Шуни маъноси нима? Ва шу очилган суралар тафсирининг бирор аҳамияти борми?

  • Ҳурмат билан
  • Дилноза

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ ва Баракотуҳ.

Аввало, бошнинг устида Қуръонни очиш шарт эмас, Қуръон ёпилган ҳолда ҳам бошга қўйилади ва шунингдек, Қуръон очиб қўйилганда, қайси сура очилса ҳам, ҳаммаси илоҳий оятлар бўлгани учун, бу оятлар ва сураларнинг ўрни биз учун юксак ҳисобланади.

Аммо Қуръони Каримни бошимизга қўйганимиз сабаби, пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллолоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Ғадири Хумда икки қиммат баҳо нарсани бизга васият қилиб қолдирганликларидир;

Биринчиси Қуръони Карим,

Иккинчиси эса Аҳли-Байт (алайҳимус салом)дир. 

Бу икки қиммат баҳо нарсани сизларнинг ораларингизда қўйиб кетмоқдаман. Бу икковини ҳам маҳкам тутинглар, деб марҳамат қиладилар.

Шу боис, биз шиалар ҳар йили қадр кечасида Қуръони Карими бошимизга қўйиб, 14 маъсумларнинг муборак исмларини тилга олиб, қасамёд этамиз.

Бунинг яна бошқа сабаби шуки, Тангри таолога айтамиз: Эй Аллоҳим, Ўзинг буюрганингдек, Қуръони Каримнинг ва 14 маъсумларнинг айтган ва кўрсатган йўлларидан юрдим ва ҳаётим давомида ҳам юрийман ҳамда уларни ўзимга раҳнамо, йўлбошчи ва бошлиқ, деб биламан. Бу бир йил ўтган умримда Қуръон айтганидек яшадим ва маъсум имомлар айтганларидек амал қилдим ва бундан кейинги умримда ҳам, яшаш тарзим Қуръон ва маъсум имомларим айтганларидек шарт-шароитлар ва муайян талаблар асосида бўлади, деб бошимизга Қуръон қўйиб, имомларнинг муборак исмларини тилга оламиз.

Юқорида айтилганлардан ташқари, яна бу Қуръонни бошга қўйиш амалидан кўзда тутилган ният Қуръон илмлари асосида инсонда ақл ва доноликнинг ошиши ҳамда Қуръон нури билан ақли нури инсонда жамланишидир.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Қуръони Каримнинг илоҳий таълимотларига амал қиладиган ҳамда Расулуллоҳ Аҳли-Байтларининг ёруғ йўлларидан юрадиган ҳақиқий мусулмонлардан қилсин!

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Нимага шиалар намоз ўқиганда, «Такаттуф» қилмайдилар, яъни қўлларини боғламайдилар? (5)

Намозда қўл боғлаб ўқиш ҳақида Аҳли суннатнинг назарлари: Барча мусулмонлар намозда қўл боғлаб ўқиш фарз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.