Home / Савол-жавоблар / Телефонни ўз эгасига қайтариб сотишнинг ҳукми қандай?

Телефонни ўз эгасига қайтариб сотишнинг ҳукми қандай?

Ассалому Алайкум Нажот Кемаси Таҳририяти. Мен телефон олиб сотиш билан шуғулланаман. Шу учун ўзимни соҳамга тааллуқли бир саволим бор эди. Саволим шуки, агар бир кишини қўлида телефони бўлса, у телефонни нархи 300$ бўлса ва мен у телефонни эгасидан 300$ га сотиб олиб ва яна ўша телефонни эгасининг ўзига 400$ га 4 ой муддатга қайтариб, кридит қилиб сотсам. Шу ишим рибога кирадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

  • Ҳурмат билан
  • Боғиржон

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳи ва Баракотуҳу Ҳурматли Биродар.

Шариати исломияда бир нарсани олиб, устига инсофдан чиқмасдан бир оз қўйиб сотиш ҳалол ва жоиздир. Шунингдек, байъ ва иқтисодий муомалага тааллуқли шариат аҳкомларида мол ва юкларнинг нархи нақд бўлганда арзонроқ ва насия бўлганда эса бир оз қиммат бўлиши жоиз ва тўғри деб қабул қилинган.

Байъ ва олди-сотдига оид юқорида айтилган шариат ҳукмини назарга олиб, саволингизнинг жавобига келсак, бир кишининг телефонини маълум бир нархга сотиб олиб, кейин инсофдан чиқмаган ҳолда ўша телефоннинг нархини бир оз ошириб, ўз эгасига ёки бошқа кишига сотишингиз жоиз ва ҳалолдир. Сотганда ҳам насия ва муддатли шаклда бўладиган бўлса, яна ўша нарсанинг нархига бир оз қўшишингиз жоиз ва мумкиндир, албатта, инсофдан четга чиқмаган ҳолда.

Фақат ўша телефонни ўз эгасига қайтариб сотадиган бўлсангиз, телефонни эгасининг қўлидан ҳеч бўлмаса, бир кун ёки кўпроқ олиб туриб, кейин келишилган нархда эгасига сотиш мақсадида берсангиз, ҳеч бир рибо ва судхўрликка йўл қўймаган бўласиз.

Аллоҳ таоло ҳалол йўл ва ҳалол касб билан пул топишни ва ҳалол йўлда ишлатишни ҳаммамизга насиб қилсин!

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси Таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.