Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / Инсоният Нажоткорининг Интизорида (1)

Инсоният Нажоткорининг Интизорида (1)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

✍️ عَن عَلِيِّ بنِ مَهزِيَارَ قَالَ: قَالَ أَبُو جَعفَرٍ (ع‏): كَأَنِّي بِالْقَائِمِ يَومَ عَاشُورَاءَ يَومَ السَّبتِ قَائِماً بَينَ‏ الرُّكنِ‏ وَالْمَقَامِ‏ بَينَ يَدَيهِ جَبرَئِيلُ يُنَادِي الْبَيعَةَ لِلهِ فَيَملَأُهَا عَدلًا كَمَا مُلِئَت ظُلماً وَجَوراً. [شیخ طوسی، الغیبة، ص ۴۵۳]

❇️ «Али ибн Маҳзиёр бешинчи пешвоимиз Имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом)дан ривоят қилади. У ҳазрат шундай деб марҳамат қилдилар: Гўё мен Қоим (а.ж) [яъни адолат ва ҳақиқатни барпо этувчи Имом Маҳдий (алайҳис салом)] билан биргаман. У зот шанба кунига тўғри келган Ашуро кунида Каъбадаги Рукн ва Мақом ўртасида турган ҳолда кўзларга кўринади ва ҳазрати Жаброил (алайҳис салом) у зотнинг ёнида туриб: «Байъат қилиш Аллоҳ учундир», деб нидо қилади. Сўнг у зот дунёни зулму-жафога тўлиб тошгани каби уни адолат ва ҳақиқат билан тўлдиради».

Манба: Шайх Тусий, «Ал-Ғайбаҳ», 453-бет.

Ҳадиснинг изоҳи: Ҳаммамизга маълумки, замонамиз Соҳиби ва Пешвоси, Аллоҳ таолонинг ер юзидаги сўнгги Ҳужжати ва Валийси бўлган ҳазрати Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) жума кунида зуҳур қиладилар, яъни ғойибликдан чиқадилар ва шунинг учун, жума куни у ҳазратга тааллуқли деб айтилади. Бироқ юқоридаги ҳадиси шарифда эса шанба кунига тўғри келган Ашуро кунида у зотнинг ғойибликдан чиқишлари айтилган. Буни қандай тушуниш мумкин? деган савол туғилади.

Жавоб шундан иборатки, сарваримиз ва пешвоимиз Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) дастлаб жума куни Каъбанинг ёнида ўзларининг ёр-мададкорлари бўлган 313 кишига махсус ҳолда зуҳур қилиб, у зот ўзларининг режа-дастурларини уларга баён қиладилар. Эртанги кунда, яъни шанба кунига тўғри келган Ашуро кунида эса у ҳазрат ўз зуҳурларини ва ғоибликдан чиққанларини ҳаммага умумий тарзда эълон қиладилар ва ҳамма ушбу хабарни эшитади.

Бу ерда эътибор қилишимиз зарур бўлган бир неча масала бор. Биринчи масала шуки, у зот зуҳур қилганларида маъсум имомдан бошқа ҳеч ким жамиятда инсонлар орасида адолатни ўрната олмаслиги ҳақида ҳужжат ҳаммага тамом бўлиши керак. Ҳеч бир кимса: агар мен ҳам Раҳбар ва Йўлбошчи бўлганимда эди, адолатни инсонлар орасида ўрната олардим, деб айта олмаслиги керак.

Иккинчи масала шундан иборатки, Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) боболари Имом Ҳусайн (алайҳис салом) қонларининг интиқомини олувчи зот бўлиб, ул ҳазрат бутун Ислом йўлидаги шаҳидлар қонининг интиқомини оладилар. У зотнинг буюк оналари ҳазрати Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо) душманлар ҳужуми натижасида эшик билан девор ўртасида қаттиқ ижғаланиб шикаст еган чоғларида фарзандлари Имом Маҳдий (а.с)ни ёрдамга чақирганлар. Токи, ул ҳазрат келиб, ҳазрати Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг душманларидан интиқом олсинлар.

Имом Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) зуҳур қилишлари ва инсонлар томон келишлари билан барча мусулмонларнинг, балки бутун инсонларнинг қийинчилик, машаққат ва мушкуллари ҳал бўлиб, бартараф этилади, иншо Аллоҳ.

🏴☘️🏴☘️🏴☘️🏴☘️🏴☘️

  • Эй бу навҳа-завзаларнинг асосий қайғурувчиси, келинг
  • Карбало воқеаси мотамининг соҳиби, келинг

  • Дунё халқларининг ягона умиди! Эй Фотиманинг ўғли,
  • Эй авлиёларнинг сўнгги орзу-тилаклари, келинг

  • Икки қўлимизни сиз учун юқорига кўтарганмиз
  • Эй қунут дуоси ижобат бўлган зот, келинг

  • Сиздан бошқа ҳеч кимни кутмаймиз
  • Бизнинг кўзларимиз фақат сизнинг қўлингиздадир, келинг

  • Ҳафтадан ҳафта сиз ҳақингизда ўйлаш билан ўтади
  • Бас, ҳеч бўлмаса Худонинг қонини ҳурматига келинг

  • Минг йилдан ортиқ сиз қон йиғладингиз
  • Эй Зайнабнинг ғариблигидан юраги қон бўлган киши, келинг

  • Бизнинг озгина садоқатимизни қабул қилинг
  • Бу йилги Муҳаррамимизни ҳам қабул қилинг

🏴🌹🏴🌹🏴🌹🏴🌹🏴🌹

NAJOTKEMASI. NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.