Home / Аҳли-Байт / Имом Ҳусайн (а.с) / ОШУРО КУНИ РЎЗА ТУТИШ ҲАҚИДА

ОШУРО КУНИ РЎЗА ТУТИШ ҲАҚИДА

Ошуро куни рўза тутиш – бу пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) хонадони аҳлининг ўлдирилгани куни муносабати билан Аллоҳ ва Унинг Русулининг душманлари бўлмиш бани Умайя Ошуро куни Пайғамбаримиз (с.а.о) Аҳли-Байтлари устидан ғалаба қозонишганини нишонлаш учун жорий қилинган Умавийлар анъанасидир. Кейинчалик Ошуро кунида рўза тутиш «Мустаҳаб» амал эканини исботлаб кўрсатиш учун бани Умайя халифаларининг буйруғи билан Пайғамбаримиз (с.а.о) номларидан кўп ҳадислар тўқиб чиқарилди ва афсуски, ушбу ҳадислар Аҳли суннатнинг мўътабар ҳисобланмиш Сиҳоҳ ва Сунан китобларида келтирилган. 

☝️Аммо Ошуро куни рўза тутишни қатъиян ман этадиган Аҳли-Байт (алайҳимус салом)дан ривоят қилинган ҳадислар жуда кўп бўлиб, улар «Мутавотир» даражасига етади.

📘 Улардан баъзиларини эътиборингизга тақдим этамиз:

🥀 Саккизинчи пешвоимиз Имом Ризо (алайҳис салом)дан Ошуро куни рўза тутиш ҳақида сўралганда, ул ҳазрат шундай деб жавоб бердилар:

✍️ «Мендан Ибн Маржонинг лавозими ҳақида сўраяпсизми? Шу куни Зиёд қабиласидан бўлган душманлар Ҳусайн (алаҳис салом)ни ўлдириш шарафига рўза тутдилар»📝

📚 Манба: «Ал-Кофий», Арофат ва Ошуро куни рўза, 5-ҳадис.

Бошқа бир ҳадисда Имом Ризо (алайҳис салом) айтадилар:

✍️ «Йўқ, Ҳурмати Сақланган Уйнинг [Каъбанинг] Роббисига қасамки, бу [Ошуро куни] рўза тутиш куни эмас! Аммо бу кун барча осмон ва ер аҳли ва барча мўминлар учун қайғу куни бўлиб, Ибн Маржона, Зиёд оиласи ва Шом аҳли учун қувонч ва хурсандчилик кунидир»

📚 Манба: «Ал-Кофий», Арофат ва Ошуро куни рўза, 7-ҳадис.

🥀 Олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) бу борада марҳамат қилиб дедилар:

✍️ «Кимки бу куни [Ошуро куни] рўза тутса, унинг улуши Ибн Маржона ва Зиёд оиласи билан бир хил бўлур». Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом)дан: «Бу қандай улуш?», деб сўралганда, ул ҳазрат шундай деб жавоб бердилар: «У улуш дўзах оловидир. Биз ундан Аллоҳга паноҳ тортамиз!»

📚 Манба: «Ал-Кофий», Арофат ва Ошуро куни рўза, 6-ҳадис.

📙 Бу ерда бир ингичка масалага тўхталаб ўтамиз. Ошуро куни рўза тутишдан қайтарилганининг асосий сабаби, Аҳли-Байт душманлари Ошуро куни ғалаба қозонганидан хурсанд бўлиб ўша куни улар хурсандчилигидан рўза тутишганди ва кейинчалик Ошуро куни рўза тутиш ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.о) номларидан кўп ҳадислар тўқиб чиқаришди.

🖌 Демак, кимда-ким Ислом динида Ошуро куни рўза тутиш яхши ва савоб амал деб айтилган деган эътиқод ва ишонч билан рўза тутса, у ҳолда ундай киши Аҳли-Байт душманларининг йўлини тутган бўлиб, юқоридаги ҳадиси шарифлар унга тааллуқли бўлади.

☝️Шуни ҳам эслатишимиз керакки, Ошуро куни Сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул ҳазрат Аҳли-Байтларининг ўта оғир мусибат ва мотам кунлари бўлгани учун маъсум имомларимиз томонидан ушбу ғам-андуҳли кунда рўза тутиш ниятини қилмай туриб, имкон қадар Аҳли-Байтнинг мусибат ва мотам кунида У БУЮК ЗОТЛАРнинг ғам-қайғусига шерик бўлиш мақсадида оғир мусибат кўрган ва чуқур ғам-қайғуга ботган инсон сингари еб-ичишдан сақланиш ёки жуда оз еб-ичиш айтилган. Токи, бу билан ўзимизни пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га ва ул ҳазрат Аҳли-Байтларига яқинлаштирайлик!

📌 Шак-шубҳасиз, Ошуро куни оғир мусибат кўрган инсон каби мотам сақлаш ва рўза ниятида бўлмай туриб еб-ичишдан сақланиш ёки жуда оз еб-ичиш бизни Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Аҳли-Байтларининг мусибат ва мотамларига бефарқ эмаслигимиздан ва У БУЮК ЗОТЛАР дунёнинг энг азиз ва қадрли инсонлари эканликларини, ҳаттоки улар бизга ота-онамиздан ҳам азизроқ ва қадрлироқ эканликларини тан олганимиздан дарак беради!

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Турли халқларда Ошуро ва Муҳаррам ойида мотам мажлисларининг ўтказилиши

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойи бўлиб, «Шаҳрул-Ҳаром» ёки «Муҳаррамул-Ҳаром» деб аталади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.