Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (9)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (9)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор мактабида инсон хусусияти нимадан иборат?

Инсон жўшқин, изланувчан ва интилувчан мавжуддир!

Нажоткор сўзи: Ким бор кучини ишга солса, ўзининг асл мақсадига ва истагига етажакдир.

Эй инсон, эй ер юзидаги Аллоҳнинг ўринбосари, КОИНОТни забт этгин! Негаки, Аллоҳ таоло осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни инсонларга бўйин сундириб қўйган, ҳолбуки уларнинг ҳаммаси Аллоҳникидир.

Зикр этиш лозимки, КОИНОТни икки йўл билан забт этиш мумкин:

1. Маънавий йўл орқали ўз нафси билан курашиш қийинчиликларига дош бергандан кейин, Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан ҳамма нарса устидан ҳукмрон бўлади.

2. Табиий йўл билан бўйсундириш ва ҳукмрон бўлиш: Инсон табиатни ўрганиш ва тафаккур юритиш билан бу хусусда изланади, табиатни эксплуатация қилиш учун асбоб-восита яратади, табиат феноменларини ўзи хоҳлаган шаклга айлантиради ва табиат материалларини керакли ихтисос ва билим ёрдамида фойдаланиш учун тайёрлайди. Ҳатто табиат материалларини ўзаро бириктириб бошқа товарларни ишлаб чиқаришга киришади ва бошқа манфаатларнинг келтириб чиқаради.

Энди эй инсон, Худо сенга берган барча куч-қудрат билан иккита эҳтиёж билан тўқнашувдасан:

1. Инсон ва моддий эҳтиёжлар: Инсоннинг моддий эҳтиёжлари бир мунча сезиларли ва равшан бўлиб, инсониятнинг мутафаккирлари томонидан деярли эътибордан четда қолмаган. Сўзлар ва қонунлар ёзиш дунёсида ҳамма одамлар ушбу эҳтиёжларни таъминлашни назарда тутганлар.

2. Инсон ва руҳий эҳтиёжлар: Инсон бутун тарих давомида доимо ўзининг руҳий эҳтиёжларига ва ички ҳиссиётига нисбатан бефарқ бўлиб келган ва бу кўплаб муаммоларни, жумладан руҳий касалликларни, безовталик ва асаб фаолиятининг бузилишини инсон учун келтириб чиқарган.

Аллоҳ таоло бу борада шундай марҳамат қилади: Ким Менинг зикримдан [ёдга олишдан] юз ўгирса, албатта қийин ва машаққатли ҳаёт кечиради.

Барча адолатсеварликлар, фазилат исташликлар ва ахлоқий меъёрларнинг илдизи ўша инсоннинг ички ҳис-туйғулари, унинг ўша виждони ёки ички муҳокама қилувчисидир.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.