БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Нажоткор томон глобал чақириқ
Нажоткор яратадиган солиҳ ва адолатли жамиятнинг ижтимоий хусусиятлари:
1. Ҳақ сўз айтувчиларни ва адолат изловчиларни қўллаб-қувватлаш
Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.
- Аллоҳнинг Каломи: Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга қарши чиқишдан сақланинглар ва ростгўй инсонлар билан бирга бўлинглар.
- Аллоҳнинг Каломи: Мадина аҳлидан бўлган муҳожирлар Макка шаҳридан келган мусулмонларга бошпана бериб уларга ёрдамлашганлар ва бир-бирлари билан яқин дўст бўлганлар …
- Доимо эрталаб ва кечқурун Парвардигори каримни эслайдиган одамлар билан бирга бўлгин ва улар билан алоқа сақлагин.
- Нажоткорнинг сўзи: … Мабодо яхши одамлар билан ёмон одамлар сенинг наздингда тенг ва баравар бўлишмасин! агар шундай бўлса, [яъни яхши одамлар билан ёмон одамлар сенинг наздингда тенг ва баравар бўлсалар] у ҳолда яхши одамлар ўзларининг яхши ишларидан пушаймон бўлишади ва ёмон одамлар эса ёмон ишларида давом этаверишади ...