Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (16)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (16)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткор яратадиган солиҳ ва ривожланган жамиятнинг маданий хусусиятлари:

2. Нажоткор жамиятида ишларнинг оқибати ҳақида фикр юритиш:

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

  • Нажоткорнинг сўзи: Қачонки бирор иш қилмоқчи бўлсанг, ўша ишнинг оқибати ҳақида ўйлагин! …
  • Нажоткорнинг сўзи: Умум инсонларга фойдаси тегадиган ва оқибати яхши бўлган ишларни қилгин.
  • Нажоткорнинг сўзи: Ким ўз ишининг томонларини жамлаб кўздан кечирмаса, ҳалок бўлгайдир.

Рационализм [ақлни ишга солиш] ва соғлом бошқарувнинг ажралмас қисмлари қуйидагилардир:

– Ишларнинг натижа ва ҳосилини чамалаб кўриш ва тахминий баҳолаш; ҳар бир чора-тадбир ва амалга киришишдан олдин унинг натижаси ва оқибатини тўғри ўйлаб кўриш керак.

– Бошқа халқларнинг тажрибасидан хоҳ ғалаба бўлсин ёки мағлубият фойдаланиш.

Адолатли ва солиҳ жамиятда яшовчи одамлар агарчи ҳар доим инновацион, янгилик томон интилувчи, замон карвони билан ҳамроҳ ва ҳамнафас, янги фикрлар ва ғояларга эга бўлсалар-да, аммо улар ҳар бир фикр ва ғояни тезлик билан қабул қилавермайдилар ва ҳар бир сўзга тезда ишонишмайди. Шунинг учун, улар фақат иқтибос келтириш, режаларни ва «назариялар»ни сўзлаб беришга киришибгина қолмай, балки дастурлар ва таклифларни аниқ ўрганиб чиқиб, уларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини ҳамда уларнинг ўзлари яшайдиган маданий ва географик муҳитига ва ўз эътиқодий асослари, урф-одатлари ва маданиятларига мослигини чамалаб кўрадилар ва уларнинг амалда ҳаётга татбиқ этилишини текшириб кўрадилар. Ушбу илмий ва аниқ ҳисоб-китоблардан сўнг улар бирон бир мавзуни қабул қилишади ёки четга суриб қўйишади.

Маълумки, бундай солиҳ ва адолатли жамиятда яшовчи одамлар фақат ўзларининг ақлий маълумотларини мезон ва меъёр қилиб олмайдилар ва ҳар бир масала ва мавзу бўйича бошқалар билан маслаҳатлашиб уларнинг назарларини ўрганадилар ва улар ҳар қандай танқидий фикр-мулоҳазаларни очиқ кўнгил билан кутиб олишади ҳамда худбинлик ва истибдоддан бутунлай сақланадилар.

Шак-шубҳасиз, келажакда «Нажоткор бутун дунё халқлари учун яратадиган глобал жамият» том маънода юқорида айтилган адолатли ва солиҳ жамиятнинг барча маданий хусусиятларига эга бўлади. Ва бу эса ер юзидаги бутун инсонларнинг орзусидир.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.