Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (18)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (18)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткор яратадиган солиҳ ва адолатли жамиятнинг ижтимоий хусусиятлари:

2. Ҳокимларнинг ҳаёт кечиришда жамиятдаги энг заиф ва нотавон кишилар билан тенглиги

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Ислом тарихида битилган аниқ маълумотларга кўра, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўз саҳобалари орасида шундай ўтирар эдиларки, агар бирор ёт-бегона киши уларнинг орасига кириб келса, уларнинг қайси бири пайғамбар эканлигини англаб етолмасди …

Нажоткорнинг сўзи: Юксак мартабали Аллоҳ таоло адолатли ва солиҳ ҳукмдорларга энг заиф ва нотавон одамлар қатори яшашни вожиб қилган, токи камбағал ва маҳрум бўлган одамлар ҳаётнинг оғир босимини ҳис қилмасинлар деб.

Солиҳ ва адолатли жамиятларнинг хусусиятларидан бири – бу оддий одамлар ҳаётининг ҳукмрон синф билан тенглиги ва ўхшашлигидир, яъни одил ва солиҳ жамиятлардаги давлат арбоблари қонунга бўйсунувчи ва ўз аҳдига вафодор бўлганлари каби оддий халқ ҳам қонун ва қоидаларга бўйсунишади.

Шунга биноан, жамиятда ҳукмдорлар ва давлат арбоблари қонунни бузиб, «таниш-билишчилик» воситаларидан фойдаланишганини ва «тартиб-қоидалар»га аҳамият беришмаганини кўрган оддий халқ ҳам худди шундай йўлни тутади.

Аслида, бу ўхшашлик табиий равишда жамиятда яшовчи оддий одамлар билан ҳукмрон синф ўртасида мавжуд. Зеро:

1. Одамлар қандай бошқарилса ва уларга ҳукумат қилинса, худди шу тарзда ўйлайдилар ва шунга яраша муносабат кўрсатадилар.

2. Агар биз одил ва солиҳ ҳукмдорларга эга бўлишни истасак, умум халқ одил ва солиҳ бўлиши керак, токи улар одил ва солиҳ кишини ҳукмдор ва давлат арбоби этиб сайласинлар.

Жамиятнинг солиҳ ёки фосиқ [бузғунчи] бўлиши икки тоифанинг қўлидадир: диний уламолар ва жамият ҳукмдорлари, яъни мансабдор шахслар.

Шак-шубҳасиз, келажакда Буюк Нажоткор яратадиган солиҳ ва адолатли жамиятда оддий халқлар ҳам, ҳукмдор ва мансабдор шахслар ҳам дабдабали яшашдан ва исрофгарчиликдан узоқда бўладилар ва ҳукмдорлар эса умум халқ даражасида буткул қонунга бўйсуниб яшайдилар.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.