Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (15)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (15)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткор яратадиган солиҳ ва ривожланган жамиятнинг маданий хусусиятлари:

1. Ақлни ишга солиш ёки Рационализм

Солиҳ ва тарбия топган жамиятлар моддий ва маънавий ҳаётнинг кенг қирраларини қамраб оладиган хусусиятларга эга ва ҳаётнинг турли қирраларида намоён бўладиган ушбу хусусиятлар адолатли, солиҳ ва прогрессив жамиятларни бузуқ, орқада қолган ва тартибсиз жамиятлардан ажратиб туради. Ушбу хусусиятларнинг баъзилари бу қарашда баҳоланади:

Солиҳ жамиятлардаги одамлар ўйлаб-ўлчанган аниқ ҳисоб-китоблар ва ақл-идрокли ўлчовлар билан ишлайдилар, ҳар қандай ҳаракат ва дастурни амалга оширишда ва режалаштиришда ақл-идрокка таянадилар ва ақл ишлатишга асосланган билим-идрокни ўзларига мезон ва меъёр қилиб оладилар. Адолатли ва солиҳ жамиятнинг кишилари ўйламасдан-ўлчамасдан ва баҳоламай туриб бирор ишга қўл урмайдилар, бирор мавзуни қабул қилмайдилар ва бирор фикр-мулоҳазани қабул ёки рад этмайдилар.

Ушбу аниқ рационализм, яъни тафаккур юритиш ва ақлни ишга солиш ёғдусида адолатли ва солиҳ жамиятнинг одамлари замон, имкониятлар, манбалар, инсоний ва ноинсоний капиталлардан ҳамда халқаро муносабатлардан тўғри ва ўз вақтида фойдаланишга қудрат ва имкон топадилар, материаллар ва манбаларни нобуд қилишдан сақланадилар ҳамда инсоний ресурсларни йўқ қилмай, имкониятларни қўлдан бериб қўймайдилар.

Бинобарин, улар руҳий юксалиш ва ахлоқий камолотга ҳамда одамларнинг мустаҳкам уюшишларига эришганлари ҳамда асосий эътиқод тамойилларини онгларда ривожлантирганлари каби моддий ҳаёт қирраларида ва иқтисодий ва сиёсий ўсиш, гуллаб-яшнаш ва ривожланишда ҳам ўта аниқ ва ҳисоб-китобли иш юритадилар ҳамда улар ўз жамиятларидаги илмий маълумотларни ва бошқа инсонларнинг қўлга киритган ютуқ ва тажрибаларини ўрганиб чиқиб, уларнинг ҳар қайсиси муносиб бўлган ўринда тўғри ишлатадилар.

Бундай баҳолашлар натижасида улар ҳар қандай хатоларга йўл қўйишдан ҳимояланган бўладилар, манбалар ва иқтисодий кучларнинг кўкка совурувчи кўпгина беҳуда айланувидан узоқлашадилар ҳамда режалар ва инвестицияларни кетма-кет алмаштиришга эҳтиёж сезмайдилар. Барча категориялар ва йўналишларда шундай бўлади. Инсон ҳаётининг энг яқин ва энг моддий масалаларида ёки энг маънавий масалаларида бундай жамиятлардаги ва бундай халқлардаги асосий мезон ва меъёр – бу интеллектуал [ақл юритишга асосланган] чуқур тушунчалар, етарли даражада тафаккур юритиш, илмий ҳисоблашлар ва амалий ечимларга эътибор қаратишдир.

Бундай жамиятлар ички ва ташқи воқеалар ва тебранишларга нисбатан ҳис-туйғу билан муносабат кўрсатмайдилар, ҳужумлар ва ҳамлаларга юзаки қарамайдилар ва ёлғон тарқатишнинг бир тури бўлган шиор беришни рад этадилар.

Шак-шубҳасиз, келажакда «Нажоткор бутун дунё халқлари учун яратадиган глобал жамият» том маънода юқорида айтилган адолатли ва солиҳ жамиятнинг барча маданий хусусиятларига эга бўлади. Ва бу эса ер юзидаги бутун инсонларнинг орзусидир.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.