Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (14)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (14)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткорнинг глобал жамиятидаги эътиқодда мустаҳамлик ва иккиюзламачиликка йўл қўймаслик

  • Аллоҳнинг Калом: Иймонли кишилар орасида чиндан ҳам Аллоҳ таоло билан тузган ўз аҳд-паймонини сақлаганлар ҳам бордир. Уларнинг айримлари ўз аҳд-паймонида қолиб Аллоҳ йўлида жонларини бердилар ва бошқа баъзилари эса Аллоҳнинг ваъдасини кутаётирлар ва улар аҳдларини зинҳор ўзгартирмаганлар.
  • Тақволи кишилар садоқат ва ростгўйликни ўз ҳаётида мезон қилиб олган ва уни амалда ҳаётга татбиқ этганлардир.
  • Биз уларга Ўз раҳматимизни ато этдик ва уларга тўғри сўзловчи тил ва юқори обрў-эътибор бердик.
  • Нажоткорнинг сўзи: Аллоҳнинг динида иккиюзламачилик ва мунофиқликдан сақланинглар, зероки Ҳақ йўлида бирлашиш агарчи сиз уни ёқтирмасангиз ҳам, ботил [ноҳақлик] йўлидаги тарқоқликдан кўра гарчи сиз уни яхши кўрсангиз ҳам яхшироқдир …

Солиҳ ва адолатли жамиятларда одамлар икки юзли ва икки рангли эмаслар ва ушбу инсониятга қарши ахлоқдан юз ўгирадилар. Бундай жамиятда инсонлар ижтимоий муносабатларда фирибгарликни ишлатмай, одамларга, айниқса ижтимоий мансабдор шахсларга ва ҳокимият марказларига ёқиши учун ичида уларни ҳақорат қилиб сўкиб туришса-да, лаганбардорлик ва маддоҳлик йўлига ўтмайдилар.

Шунингдек, бундай жамиятда одамлар ишларини битказиш ва бошқаларнинг розилигини жалб этиш учун тилёғламачилик қилмайдилар ҳамда шахсларнинг, айниқса ҳокимият тепасидаги кишиларнинг камчиликлари ва айбларига, мабодо ўша мансабдор шахслар ва айрим каттаконлар ранжимай, бизнинг ишимизни бажарсинлар деб кўз юммайдилар ва бузғунликларга бефарқ бўлмайдилар. Ушбу андиша-мулоҳазаларга берилиш ҳолатларининг ҳеч бири адолатли, солиҳ ва покиза жамият аъзоларининг ҳаёти ва усулларида кўринмайди ва уларнинг доимо қалби ва тили бир бўлиб, қалбларида нима бўлса, ўшани тилга келтирадилар.

Шундай қилиб, адолатли, солиҳ ва покиза жамиятнинг одамлари ижтимоий, шахсий, сиёсий, иқтисодий, ахлоқий ва ижтимоий камчиликлар ва тартибсизликларни қўллаб-қувватламай, мунофиқлар сафига қўшилмайдилар.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.