Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (13)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (13)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткорнинг глобал жамиятида қувонч ва шодликни кенг ёйиш ҳақида 

  • Аллоҳнинг Калом: Эй одамлар, сизларга Раббингиз томонидан мавъиза, нодонлик ва жаҳолат ботқоғига ғарқ бўлган қалблар учун шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди. Одамларга айтинг, Аллоҳнинг фазлу марҳамати ила ҳамма инсонлар қувонсинлар! Зероки, Аллоҳ таоло мўъмин кишиларга берган нарса дунёталаб одамлар тўплаган барча нарсалардан кўра яхшироқдир.
  • Нажоткорнинг сўзи: Ким мўминни хурсанд қилса, мени хурсанд қилган бўлади ва мени хурсанд қилган эса Худони хурсанд қилгандир.
  • Биродаринг ва дўстингни очиқ юз билан қаршилагин.
  • Мўминнинг васфида: Мўминнинг қувончи унинг юзида кўринади ва унинг қайғуси эса юрагида яширинган бўлади. Токи, унинг қайғуси бошқаларга ўз таъсирини кўрсатмай, бошқаларнинг қувончини бузмасин деб.

Ҳар бир инсон ўз ишини иштиёқ, қувонч, шодлик ва мамнуният ила бажармоғи даркор ва шунингдек ҳар бир шахс жамиятда эгаллаб турган мажбуриятига асосан қувонч ва шодликни бутун жамият бўйлаб кенг ёйиши лозим ва ҳар бир киши қўлидан келса, муносиб шаклда одамларни хурсанд қилсин. Бу қувонтириш ва шодлик тарқатиш ҳар қандай муносиб тарзда амалга оширилиши керак ва бу иш буюк инсоний хислат саналади.

Жамиятда қувонч бахш этиш ва шодлик тарқатишнинг умумий йўлларидан бири – бу инсон дастлаб қувноқ ва очиқ юз билан жамиятга қадам қўйишидир ва агар унда ғам-қайғу бўлса-да, уни юрагида яшириши ва ҳамма билан қувонч ва шодлик-ла муносабатда бўлиши керак. Ушбу усул жамиятда қувонч ва шодликни тарқатадиган омиллардан биридир. Ва кейинги ва янада принципиал чораларда эса ҳамма инсонлар қувноқ, фаровон ва осойишта ҳаёт кечириши учун қайғу ва депрессия (тушкунлик) сабабларини, шунингдек қайғу ва депрессияни келтириб чиқарадиган иқтисодий, маданий, хавфсизлик ва ижтимоий муаммоларни бартараф этишга киришмоқлик керак.

Баъзида ҳатто ўз жонига қасд қилишга олиб келадиган тушкунлик ва қайғунинг энг катта сабаблари иқтисодий муаммолардир. Ҳукуматлар ва молиявий бой-бадавлат шахслар жамиятдаги кишиларнинг иқтисодий муаммоларини сармоя ётқизиш ва сарф-харажатлар қилиш билан ҳал қилмоқлари лозим ва ҳар бир шахс бу борада қўлидан келганича ҳаракат қилиши керак. Шундай қилиб, оғзаки қувонч бахш этиш, адабий ва оғзаки ҳазил-мутойибалар айтмоқлик қувонтиришнинг асоси ва даражаси бўлиб, одамнинг юзида табассум бўлиши ва у билан дўстларни хурсанд қилиш яхши ва эзгу амал ҳисобланади. Аммо кейинги ва асосий босқичларда эса турли мушкул ва муаммоларни ҳал қилиш билан ташвишланган одамларни хурсанд қилиш ва шу тартибда жамиятда шодлик ва қувончни ёйишга бел боғлаш керак.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.