Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / Имом Маҳдий (алайҳис салом)га бўлган эътиқод Аҳли-Байт мактаби ва шиалик ақидаси тўғри эканлигини исботлайди

Имом Маҳдий (алайҳис салом)га бўлган эътиқод Аҳли-Байт мактаби ва шиалик ақидаси тўғри эканлигини исботлайди

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ 

Қуръоннинг тафсирчи олимларидан бири Устоз Муҳсин Қироъатий айтадилар:

Мен Аҳли суннат уламолари ва диний пешволари билан бўлган йиғилишда ўзим билган даражада араб тилида бир неча соат улар билан суҳбатлашдим. Суҳбатнинг сўнгги дақиқаларида уларга бир савол билан мурожаат қилиб: «Ҳазрати Имом Маҳдий (алайҳис салом) ҳақида фикрингиз қандай?», дедим. Аҳли суннат уламолари берган саволимга жавобан: «Ҳазрати Маҳдий охирзамон имомидир. Ул ҳазрат охирзамонда келиб, дунёни адолат ва ҳақиқатга тўлдиради», дейишди. Бу ерда шуни таъкидлаб айтишим лозимки, суннийлар Имом Маҳдий (алайҳис салом) ҳақларида жуда кўп китоблар ёзганлар. Бинобарин, суннийлар ва ҳатто ваҳҳобийлар ҳам ҳазрати Маҳдий (алайҳис салом)ни қабул қиладилар.

Шунда мен: «Бизнинг ақидамиз ҳам худди шундай ва Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, Аҳли суннат биродарларимиз билан кўп масалаларда, жумладан Қуръон, қибла, намоз, ҳаж, рўза ва бошқа масалаларда муштарак ва умумий жиҳатларга эгамиз ва бу айтилганлардан ташқари ҳазрати Маҳдий (алайҳис салом)га бўлган ақида ҳам биз билан Аҳли суннат ўртасидаги умумий жиҳатлардан биридир», дедим. Кейин сўзимни давом эттириб: «Энди шундай экан, бир жойга тўпланиб сайлов ўтказайлик-да, Ҳазрати Маҳдий (алайҳис салом)ни сайлов йўли билан тайин этайлик! Худди Президент каби бир Маҳдий топиб, унга овоз берайлик-да, кейин унга байъат қилайлик. Токи шу билан, ўша сайланган киши охирзамон имоми Ҳазрати Маҳдий бўлсин ва дунёни адолатга тўлдирсин! Бу ҳақда фикрингиз қандай?», дедим.

Улар саволимга жавобан: «Биз охирзамон имомини тайинлай олмаймиз, охирзамон имомини тайинлашга ҳаққимиз ҳам йўқ! Охирзамон имоми Ҳазрати Маҳдийни Аллоҳ таоло тайинлаши керак!», дейишди. Мен уларга: «Унда сизлар қандай қилиб биринчи имомни тайинладингиз? Агар сизлар мусулмонлар имоми ва пешвосини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлсангиз, унда биринчи имомни тайинлаганингиздек, охиргисини ҳам ўзларингиз тайин этинглар. Лекин агар имомни Аллоҳ таоло тайинлаши керак бўлса, охирги имомни Аллоҳ таоло тайинлаши лозим бўлганидек, биринчи имомни ҳам Аллоҳ таоло тайинлаши керак! Бироқ агар байъат йўли билан имомни тайин эта олсангиз, биринчи халифага байъат қилиб, уни имом қилиб олганингиз каби, агар сизлар биринчи имомни тайин эта олган бўлсансиз, энди келинг охирги имомни ҳам ўзингиз тайин этинг!», дедим. Уларнинг бу борада ҳеч бир жавоби йўқ эди.

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 124-оятида марҳамат қилиб айтганидек, ҳазрати Иброҳим (алайҳис салом) имомлик даражасига етишганда, у ҳазрат Аллоҳ таолога юзланиб: «Менинг наслимни ҳам имом этиб тайинла», дедилар. Шунда Аллоҳ таоло у ҳазратга:

﴿لاَ ينَالُ عَهْدِي الظَّالِمِينَ﴾

«Менинг бу аҳдим золимларга етмайди», деб жавоб берди. Демак, ушбу ояти каримага биноан, имомат ва пешволик Аллоҳнинг аҳдидир ва Аллоҳнинг аҳди эса одамларнинг ўзаро маслаҳатлашиши ва тайин этиши билан аниқланмайди, балки Аллоҳнинг Ўзи аниқлаши ва тайин этиши лозим ва Аллоҳ таоло албатта, бу ишни бажарган. Зероки, У Ўз аҳдини Ғадийри Хумда ҳазрати Али (алайҳис салом)ни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) орқали имом ва халифа этиб тайинлаши билан ҳаммага маълум қилган.

﴿فَاعْتَبِرُوا يَا أُولِي الْأَبْصَارِ﴾

«Ибрат олинг, эй ақл эгалари!» (Ҳашр сураси, 2-оят).

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.