Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (19)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (19)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткор яратадиган солиҳ ва адолатли жамиятнинг ижтимоий хусусиятлари:

3. Инсон эркинлигининг душманлари билан курашишга тайёргарлик

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Турли ҳодисаларга қарши туришга ва ижтимоий офатларнинг олдини олишга тайёр бўлмоқлик солиҳ ва адолатли жамиятларнинг яна бир хусусиятидир. Солиҳ ва адолатли жамият ҳеч қачон воқеа-ҳодисалар содир бўлиб у бехабар қолишига йўл қўймайди, балки доимо воқеа-ҳодисаларнинг олдини олиш чорасини кўради ва агарда бирор ҳодиса юз бергудек бўлса, бор имконияти билан унга қарши туради.

Бу хусусият солиҳ ва адолатли жамиятдаги ҳушёрлик, уйғоқлик, тафаккур юритишлик ва ҳисоб-китоблиликдан келиб чиққандир.

Нажоткорнинг сўзи: Душман сизга ҳужум қилишидан олдин, сиз душманга ҳужум қилинг! …

… Аллоҳга қасамёд этаманки, душман унинг тупроғига қадам қўйгунига қадар кутиб ўтирган ҳар бир миллат хор-залил бўлди … (ва мағлубиятга учради …).

… Биз ва хорлик ҳеч қачон!! Биз зинҳор хор-залилликка бўйин эгмаймиз!!

… Биз мардона фидокорлик ва жонбозликни номард ва ярамасларга бўйсунишдан афзал кўрамиз …

* Ҳа, Аллоҳ таолонинг йўллаган пайғамбарлари золимлар томонидан инсонларнинг қўл-оёқларига боғлаб қўйилган барча занжирларни очиб ташлаш учун келганлар.

Ҳақиқатан ҳам пайғамбарлар одамларни озод қилдилар. Улар одамларни барча тоифадаги чекловлар, жумладан: атеизм-худосизлик, политеизм-ширк ва будпарастлик, зулму ноҳақлик, қашшоқлик, бахтсизлик, фасод-бузғунлик, камситиш ва айримачилик, эркинлик ва инсоний қадр-қимматга барҳам бериш, ахлоқий қадриятларни рад этиш ва интеллектуал чеклашлар каби кишанлардан озод этдилар.

Ва бугунги кунда ҳам Нажоткор пайғамбарларнинг мақсадларига мувофиқ, барча чекловлар ва банд-кишанларга қарши, айниқса янги ва замонавий оммавий ахборот воситаларининг нопок ва чиркин тарғиботларига, вертуал муҳитда амалга ошириладиган ғоявий ҳужумларга ва турли террористик фаолиятлар ва ҳоказоларга қарши курашади ва уларни йўқ қилади.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.