Home / Қурони Карим / Қуръон тафсири / Моъун сураси / МОЪУН СУРАСИНИНГ ТАРЖИМАСИ ВА ТАФСИРИ (2)

МОЪУН СУРАСИНИНГ ТАРЖИМАСИ ВА ТАФСИРИ (2)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ассалому алайкум, қисқа ва фойдали Қуръон тафсири дастурининг ҳурматли томошабинлари ва тингловчилари. Ушбу суҳбатимизда қуйидаги саволларга жавоб бериш билан Моъун сураси тафсирининг давомини тақдим этамиз:

  1. Риёкор кишининг аломати нима?
  2. Ихлос нима ва ихлосли инсон қандай хусусиятларга эга?
  3. Моъун сурасининг оятларидан қандай сабоқларни олишимиз мумкин?

Моъун сурасининг тафсирини давом эттиришда бизга ҳамроҳ бўлинг!

Ислом дини таълимотида риё ширкнинг бир тури бўлиб, олтинчи пешвоимиз Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) бир яхши амални Аллоҳ учун эмас, балки одамлар уни эшитиб мақташлари учун бажарган киши ҳақида: «У мушрикдир», дедилар. Кейин ушбу ояти каримани тиловат қилдилар:

﴿وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا﴾‏

«Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни Унга шерик қилмасин» (Каҳф сураси, 110-оят).

Риёкор кишининг аломати шуки, агар у мақталса, ўзининг яхши амалини ривожлантиради, лекин агар мақталмаса, ишини сусайтиради. Бу ерда бир инкичка масалани айтмоқ лозимки, бу қадар маломат ва танқидларнинг барчаси аввалдан ишини Аллоҳдан ўзга учун бажарадиган кишиларга қаратилган, лекин агар инсон амалининг бошиданоқ ёлғиз Аллоҳнинг ризолигини мақсад қилиб қўйган бўлса ва одамлар ҳам унинг ишидан хабар топишса, у ҳолда ҳеч бир муаммо йўқдир. Бешинчи пешвоимиз Имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом) бу борада шундай марҳамат қилганлар:

«Ҳар бир инсон ўзининг яхши амаллари одамларга ҳам ошкор бўлишини хоҳлайди, фақат шарти шуки, унинг нияти аввалданоқ одамлар бўлмаслиги керак».

«اذا لم يكن صنع ذلك لذلك»

ИХЛОС ҲАҚИДА

«Риё» ва «Сумъа»нинг қаршисида «Ихлос» туради. Ҳадиси шарифда айтилишича, Аллоҳ таоло фақат холис амалларнигина қабул қилади. Қуръони Каримда ҳам бу борада шундай дейилган:

﴿‏أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ ۚ

«Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир» (Зумар сураси, 3-оят).

Яна Сарвари коинотдан ривоят қилинган ҳадисда у зот шундай марҳамат қиладилар:

«من أخلص لله أربعين صباحا ظهرت ينابيع الحكمة من قلبه إلى لسانه»

«Ким қирқ кеча-кундуз Аллоҳ учун ниятини холис қилса, ҳикмат булоқлари унинг қалбидан тилига жорий ва ошкор бўлади».

Ҳадиси шарифларда айтилишича, кишининг яхши кўриши ва ёмон кўриши ҳамда кечириши ва кечирмаслиги Аллоҳ учун бўлмоқлиги комил имоннинг белгисидир. Ибодатнинг энг яхшиси ихлосдир. Бу борада бутун дунё аёлларининг Саййидаси Фотимаи Заҳро (алайҳас салом)дан шундай ривоят қилинган:

قَالَتْ فَاطِمَةُ الزَّهْراءِ (عَلَيْهَا السَّلَامُ): مَنْ أصْعَدَ إلَى اللهِ خَالِصَ عِبادَتِهِ، أَهْبَطَ اللهُ عَزَّوَجَلَّ لَهُ أَفْضَلَ مَصْلَحَتِهِ.

«Кимки ўзининг холисона ибодатини Аллоҳ таоло даргоҳига йўлласа, Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг энг яхши маслаҳатини унинг учун тушургай».

Манба: Аллома Мажлисий «Биҳорул Анвор», 67-жилд, 249-бет, 25-ҳадис ва шунингдек, ушбу китобнинг 70-жилд, 249-бет; «Танбиҳул Хавотир», 108 ва 437-бетлар.

Моъун сурасидан олинадиган сабоқлар:

  1. Иймон аҳли томонидан қиёматнинг амалда инкор этилиши ажабланарли ва шубҳали ҳолат: «أَرَأَيْتَ الَّذِي»
  2. Етимни ҳайдаб юбориш инсонни Аллоҳдан узоқлаштиради: « يُكَذِّبُ بِالدِّينِ‏ … يَدُعُّ الْيَتِيمَ »
  3. Иймоннинг белги-аломати етимларга ғамхўрлик қилиш, оч ва маҳрум кишиларга эътиборли бўлишдир. Эътиборсиз бўлган инсон динсиздир:

«يُكَذِّبُ بِالدِّينِ‏ … يَدُعُّ الْيَتِيمَ‏»

  1. Эътиқод ва амал ўртасида чамбарчас боғлиқлик бор. Етимни қувиб юбориш каби жузъий ва кичик кўринадиган масалаларни жузъий ва аҳамиятсиз деб билманг. Зеро, бундай кичик ва аҳамиятсиз бўлиб кўринадиган масалалар баъзида динни инкор этиш каби муҳим масалалардан дарак беради.

«يُكَذِّبُ بِالدِّينِ‏ … يَدُعُّ الْيَتِيمَ‏»

Манба: Нурус-Сақалайн тафсири, 10-жилд, 606-бет.

  1. Ҳис-туйғули эҳтиёжлар жисмоний эҳтиёжлардан устун туради; Аввал етимга муҳаббат кўрсатиш, кейин камбағал ва эҳтиёжмандни тўйдириш:

«يَدُعُّ الْيَتِيمَ‏ … طَعامِ الْمِسْكِينِ‏»

  1. Ҳар қандай намоз ҳам қадр-қимматли бўлавермайди ва ҳар намоз ўқийдиган киши жаннатий бўла олмайди: فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ ‎﴿
  2. Агар саҳв-хато сустлик ва бепарволик туфайли юзага келган бўлса, киши койилади: «عَنْ صَلاتِهِمْ ساهُونَ»
  3. Намоздаги саҳв-хато ва бепарволикни бартараф этиш ва кечириш мумкин, аммо намозга енгил қараб уни тарк ва зое этиш кечирилмайди. Шунинг учун, оятда «عَنْ صَلاتِهِمْ» келган «فِي صَلاتِهِمْ» эмас.
  4. Хунук ва қабоҳатли иш инсоннинг доимий одатига айланиб қолиши хавфли ҳолат: يُكَذِّبُ‏ … يَدُعُ‏ … لا يَحُضُ каби Музориъ – ҳозирги замон феълларининг сурада қўллангани ишнинг давомли эканини англатади.
  5. Ихлос намоз ва ибодатнинг Аллоҳ даргоҳида қабул бўлишининг шартидир:

﴿‏فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ الَّذِينَ هُمْ يُرَاءُونَ﴾

  1. Камбағал ва эҳтиёжмандларни таомлантириш бадавлат кишиларга хос эмас, балки ҳар инсоннинг зиммасида бурчи бор, агарчи бошқаларни рағбатлантириш ва қизиқтириш йўли билан бўлса ҳам:

﴿وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ الْمِسْكِينِ﴾‏

  1. Баъзан намозга бепарво бўлган кишининг ҳолига вой дейилган бўлса, унда намозни доимо тарк этувчиларнинг аҳволи қандай бўлади?!

«فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ‏ … عَنْ صَلاتِهِمْ ساهُونَ»

  1. Одамларнинг зарурий эҳтиёжларига бефарқ бўлишнинг жазоси бор:

«فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ‏ … يَمْنَعُونَ الْماعُونَ»

  1. Одамларга хизмат қилиш намоз билан биргадир: «فَوَيْلٌ لِلْمُصَلِّينَ‏ … يَمْنَعُونَ الْماعُونَ»
  2. Намозга бепарво бўлиш одамларга бефарқ бўлиш учун замин яратади:

«عَنْ صَلاتِهِمْ ساهُونَ‏ … يَمْنَعُونَ الْماعُونَ»

  1. Жамиятдаги оч ва эҳтиёжманд кишиларга эътибор бермаслик қиёматга нисбатан ишонч ва эътиқоди йўқлигидан далолатдир:

«يُكَذِّبُ بِالدِّينِ‏ … وَلا يَحُضُّ عَلى‏ طَعامِ الْمِسْكِينِ»

  1. Намознинг асл-асоси ва ҳақиқатига нисбатан бепарво бўлмаслик муҳим масаладир, намознинг ракъатлари сонида хато юз бериши масаласи эмас. Зеро, гоҳида ракъатлар сонида адашиш ва хато қилиш рўй беради, лекин уни бартараф этиб тузатиш мумкин: «عَنْ صَلاتِهِمْ ساهُونَ»
  2. Аллоҳдан узилган ва узоқлашган кишилар риёкорлик билан бошқаларнинг назарида мавқе ва ўрин топишга интиладилар: «يُكَذِّبُ‏ … يُراؤُنَ»
  3. Бахиллик қиёмат ва қайта тирилишни инкор этувчиларнинг хислатидир. Бундайлар ҳатто кичик ва арзимас нарсаларни ҳам қарзга беришга бахиллик қиладилар: «يُكَذِّبُ‏ بِالدِّينِ… يَمْنَعُونَ الْماعُونَ‏»

﴿الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ﴾

«Барча ҳамд-мақтов, оламлар мураббийси бўлмиш Аллоҳга хосдир».

Келгуси суҳбатимизда Қуръоннинг 106-сураси бўлган Қурайш сурасининг таржима ва тафсири билан хизматингизда бўламиз. Яна учрашгунча барчангизни Ягона Зот бўлган Аллоҳ таолога топшираман. Унинг паноҳида омон бўлинг!

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.