Қуйидаги ҳолатларда намоз ботил бўлади:
-
1. Намоз шаклини бузадиган ишни қилиш, масалан: қарсак чалиш ва ё ўнг ва сўл томонга қараш.
-
2. Вузу (таҳорат) синса;
-
3. Қасддан гапириш, лекин агар Қуръон ояти ё дуо ўқиса, намоз ботил бўлмайди.
-
4. Қаҳқаҳа билан кулмоқ, аммо табассум намозни ботил қилмайди.
-
5. Дунё ишлари учун йиғламоқ, аммо агар Аллоҳдан қўрқиб йиғласа, намозга зарари бўлмайди.
-
6. Қибладан юз буриш;
-
7. намоз рукни бўлган амални орттириш ё озайтириш;
-
8. Емоқ ва ичмоқ ҳатто кичик нарса бўлса ҳам намозни ботил қилади, аммо агар тишларнинг орасида қолган бўлса, уни ютишлик намозга зарар етказмайди.
-
9. Намоз ўқиганда қўлларни бир-бирининг устига қўйиб боғлаш (чап қўл устига ўнг қўлни боғлаб туриш) намозни ботил қилади, чунки бу амал Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) нинг суннатларидан эмас.
-
10. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлгандан сўнг, қасддан омин дейишлик, чунки бу амал ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) нинг суннатларидан эмас.