Home / Аҳли-Байт / Расулуллоҳ (с.а.о) / Ислом Пайғамбари- Аллоҳ Юборган Пайғамбарларнинг Сўнггиси (2)

Ислом Пайғамбари- Аллоҳ Юборган Пайғамбарларнинг Сўнггиси (2)

Ислом пайғамбари Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари экани ҳақида кўплаб саволлар туғилган; уларнинг айримларига таважжуҳ қилмоқ лозимдир:

1. Агар пайғамбарларнинг Аллоҳ томонидан йўлланиши улкан илоҳий бир

файз бўлиб башариятнинг рушду ҳидояти учун бўладиган бўлса нимага бизнинг замонимиз бундай буюк файзу неъматдан маҳрум ва бебаҳра бўлиши керак экан? Нега биз яшаётган аср халқининг ҳидояти учун яна бошқа бир янги пайғамбар келмас экан?   Бу саволни илгари сурганлар дарҳақиқат, бир масалани назарга олмаганлар. У ҳам бўлса, бу замон одамларининг уларга пайғамбар келишидан бебаҳра ва маҳрумликлари уларнинг лаёқатсизликлари туфайли эмас, балки бунинг далили шундан иборатки, башарият карвони маърифат ва огоҳлик йўлида тараққиётнинг юксак даражасига етишган бўлиб, Ислом пайғамбарининг ҳаётбахш таълимотларига амал қилсалар рушду ҳидоят йўлини топа оладилар. Шунинг учун улар янги пайғамбар келиши ва янги шариат келтиришига асло эҳтиёж сезишмайди.

  Шу ўринда бир мисол келтирмоқчимиз: Аллоҳ таоло инсонлар ҳидояти учун юборган «Улул азм» пайғамбарлар, яъни янги самовий ва илоҳий китобга эга, янги шариат ва кўрсатмалар келтирувчи пайғамбарларлар 5 нафардан иборат. Улар ҳазрат Нуҳ (алайҳис салом), ҳазрат Иброҳим (алайҳис салом), ҳазрат Мусо (алайҳис салом), ҳазрат Исо (алайҳис салом) ва ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) лар бўлиб, бирин-кетин ҳидоят байроғини қўлга олиб, тарихнинг хос бир босқичида инсонларнинг ҳидояти ва такомил топиши учун саъй-ҳаракат қилганлар ва башарият тўдасини бир босқичдан олиб ўтиб, кейинги босқичда уларни сўнгги «улул азм» пайғамбарга топширганлар.

  Охирги пайғамбарга келганда бу инсоният карвони маърифат нуқтаи назардан мақсадга анча яқинлашиб қолган эди ва шунингдек йўлни давом эттиришга қодир эди, шу боис, янги шариатнинг келишига эҳтиёжи йўқ эди. Масалан; башариятни таҳсил олувчи бир шахсга ўхшатадиган бўлсак, ўқиш ва таҳсил олишнинг беш босқичини босиб ўтиб, битирувчилик поғонасига етишади.

  Аввал ўрта мактаб таълими, сўнгра ўрта махсус таълим, кейин магестрлик, ундан сўнг аспирантлик ва сўнгги эса докторликдир. (Таъкидламоқ лозимки, ўқиш ва таҳсил олишдан фориғ бўлиб, битирувчилик даражасига ноил бўлишнинг маъноси ва мафҳуми йўқдир, балки бундан кўзланган мақсад ўзи мустақил равишда йўлни давом эттиришидир.)

  Агар бирор шахс докторлик диссертаcиясини ёқлаб профессорлик даражасигача ета олса, бундан кейин бу олим таҳсил олиш учун олий ўқув юртларига бормайди ва бунинг маъноси таҳсил олишга лаёқатсиз ва яроқсиз дегани эмас, балки бундай шахс етарли маълумотга эга бўлиб, қўлга киритган маълумотлар ёрдамида илмий муаммо ва масалаларни ечишга қурби етади ва мустақил равишда мутолаа ва татқиқот ишларини давом эттириб, билимини кундан кунга юксалтира олади.   Ислом дини келиши билан одамлар ана шундай етуклик даражасига эришганлар ва улар ҳидоят йўлида бўлишлари учун фақат келтирилган сўнгги дин, яъни Ислом таълимотларига амал қилсалар, кифоядир. Ҳақиқатга ноил бўладилар.

  2. Агар инсоният жамияти кун сайин тараққий этаётган бўлса, қандайига Ислом динининг ўзгармас ва турғун қонун-қоидалари ва таълимотларига таяниб янги муаммо -лар ва ўзгаришларга жавоб бера олиш мумкин?!   Мазкур саволга жавобан шуни айтишимиз лозимки, ислом динида икки хил қонун-қоидалар мажмуи мавжуддир. Бири инсоннинг хос хислатлари сингари ўзгармас ва қатъий қонунлар бўлиб, тавҳид ва яккахудоликка эътиқод қилишнинг лозимлиги, адолат асосида иш кўриш, зулму ситам ва инсонлар ҳуқуқини оёқ ости қилишга қарши курашмоқ ва бошқаларни ўз ичига олади.

  Иккинчиси эса кенг қамровли ва умумлашма қонун-қоидалар тизмаси бўлиб, кишилик ҳаётига оид мавзуларнинг ўзгаришига қараб янги тус олади ва ўзининг умумий назариясига асосланиб, ҳар бир замоннинг ўзгарувчан масалаларини ҳал қилиб, ўша даврга хос эҳтиёжларни бартараф қила олади.

  Мисол тариқасида; أَوفُوا بِالعُقُودِ  «Аҳдингизга вафо қилинг» деган маънодаги қонун Исломдаги кенг қамровли ва умумий қонунлар жумласидандир.   Бешак замон ўтиши билан ижтимоий, тижорий ва сиёсий соҳаларда янги турдаги фойдали битим ва шартномалар юзага кела бошлайди ва юқоридаги умумлашма ва кенг қамровли қонунни назарга олиб ушбу янги масалаларга жавоб бера оламиз.

  Ва шунингдек исломда яна шундай умумий ва кенг қамровли қонунлардан бири «قاعدة لاضرر» «Исломда зарар йўқдир» қонунидир. Ушбу қонунга кўра, бирор инсонга ёки жамиятга зарар етказадиган ҳукм ва қонун чекланмоғи ва тақиқланмоғи лозим.

  Кўриб турганимиздек Исломдаги бундай умумлашма ва кенг кўламли қонунлар қанчалик ишни ҳал қилувчи ва мушкулларни бартараф этувчидир. Бу турдаги қонун-қоидалар Ислом динида жуда кўпдир ва мана шундай умумлашма ва кенг кўламли қонун ва аҳкомлардан фойдаланиб, Ислом ҳукуматидаги мураккаб муаммо ва мушкулларни ҳал қила оламиз.

  3. Шубҳасиз, биз мусулмонлар ислом оламида рўй берадиган турли масалаларга дуч келганимизда илоҳий раҳбар ва йўлбошчига муҳтождирмиз. Пайғамбаримизнинг йўқликлари ва ул зотнинг ворисларининг ғойиблиги чоғида мусулмонлар раҳбарсиз ва йўлбошчисиз қолишади. Хотамият (сўнгги пайғамбарлик) масаласини назарга оладиган бўлсак, демак бошқа пайғамбар келишини кутмоқлик маъносиздир. Шунга биноан, Ислом уммати -нинг раҳбарсиз қолиши масаласини қандай ҳал қилиш мумкин?

  Ушбу саволнинг ечими Ислом динида олдиндан назарда тутилган ва пайғамбар ва унинг вориси бўлмаган вақтда ҳам ислом уммати раҳбарсиз қолмаслиги учун «Вилояти фақиҳ» деган назария илгари сурилгандир. «Вилояти фақиҳ» деб, белгиланган барча шарт-шароитларга эга бўлган, илм ва тақво ҳамда сиёсий огоҳлик даражаси жуда ҳам юқори бўлган фақиҳ ва мужтаҳид олимнинг мусулмонлар жамиятига раҳбарлик ва йўлбошчилик қилишига айтилади. Бундай шахсни таниб олиш учун исломда очиқ-ойдин йўл-йўриқлар кўрсатилгандир. Бинобарин, энг муносиб ва лойиқ фиқиҳ ва мужтаҳид олим ислом уммати учун раҳбар қилиб сайланади. Шунинг учун бу масала борасида, яъни мусулмонлар жамиятига диний раҳбар танлашда ҳавотирланишга ўрин йўқдир.

  Демак, «Вилояти фақиҳ» бу – пайғамбарлар ва уларнинг ворислари бўлмиш имомларнинг йўлини давом эттирувчи чуқур асосга эга бўлган буюк тузим бўлиб, мусулмонларни ғайбат асрида раҳбарсиз қолиш мусибатидан нажот беради. Шунинг учун, бутун шарт-шароитларга молик бўлган етукли фақиҳ ва мужтаҳиднинг ислом умматига раҳбарлик қилиши мусулмонлар жамиятининг раҳбарсиз ва йўлбошчисиз ўз ҳолига ташлаб қўйилмаганидан дарак беради.

Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.