Home / Ақоид ва Калом / Имомат / Расулуллоҳ (с.а.о)нинг Ғадийр Кунидаги Хутбалари ҳақида

Расулуллоҳ (с.а.о)нинг Ғадийр Кунидаги Хутбалари ҳақида

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг Маккага қилган охирги сафарлари ҳижратнинг ўнинчи йилида ҳаж амалини адо этиш учун бўлган. Олтинчи пешвоимиз имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) бу борада айтадилар:

عَلِيُّ بْنُ إِبْرَاهِيمَ عَنْ أَبِيهِ وَ مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ عَنِ الْفَضْلِ بْنِ شَاذَانَ جَمِيعاً عَنِ ابْنِ أَبِي عُمَيْرٍ عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ عَمَّارٍ عَنْ أَبِي عَبْدِ اللَّهِ عليه السلام قَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ أَقَامَ بِالْمَدِينَةِ عَشْرَ سِنِينَ لَمْ يَحُجَّ ثُمَّ أَنْزَلَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ عَلَيْهِ: ﴿وَأَذِّنْ‌ فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجالًا وَعَلَىٰ‌ كُلِّ ضامِرٍ يَأْتِينَ‌ مِنْ كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ‌﴾‏ فَأَمَرَ الْمُؤَذِّنِينَ أَنْ يُؤَذِّنُوا بِأَعْلَىٰ‌ أَصْوَاتِهِمْ بِأَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ يَحُجُّ فِي عَامِهِ هَذَا فَعَلِمَ بِهِ مَنْ حَضَرَ الْمَدِينَةَ وَ أَهْلُ الْعَوَالِي وَ الْأَعْرَابُ وَاجْتَمَعُوا لِحَجِّ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ

«Расулуллоҳ.а.в) Мадинада ўн йил яшадилар, аммо ҳаж қилмадилар. Сўнг Аллоҳ азза ва жалла ушбу оятни ул зотга туширди: «Ва одамлар орасида юриб уларни ҳажга чақиргин, токи, улар сен томон пиёда ҳолларида ва барча узоқ-узоқ йўллардан келадиган (тез юрар) озғин уловлар устида келсинлар» (Ҳаж сураси, 27-оят). Шунда ул ҳазрат муаззинларга ўзларининг баланд товушлари билан Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бу йили ҳаж қилгайлар деб эълон қилишларини буюрдилар. Оқибат, Мадинада бўлганлар, шаҳар атрофида яшайдиганлар ва бадавий араблар бундан хабардор бўлиб, Расулуллоҳ (с.а.о) билан ҳаж қилишга тўпландилар».[1]

Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ушбу ояти каримага биноан, ўша йилнинг Зулқаъда ойи аввалидан бошлаб мусулмонлар яшайдиган барча ҳудудлари-у, Ҳижоздаги турли мусулмон қабила ва элатларга ҳаж сафарига отланиш ҳақида хабар етказиб, шу ойда ҳаж амалини бажариш учун Макка томон йўл олишларини эълон қилдилар. Шундай қилиб, ислом тарихида «Ҳажжатул Видо», яъни “Видолашув Ҳажи” номи билан машҳур бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳажларида қатнашиш учун мусулмонларнинг энг йирик йиғилиши ташкил топди.

Умумий тарзда эълон қилинган хабарда Сарвари оламнинг сафари “Видолашув Ҳажи” деб айтилгани сабабли, мусулмонлар ҳазрати Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ҳузурларига шарафёб бўлиш учун турли ҳудудлардан саросима ҳолда Ҳаж маросимига қатнашиш мақсадида Пайғамбар (с.а.в) ҳузурларига етиб келдилар. Шундай қилиб, ҳижратнинг ўнинчи йили, Зулқаъда ойининг сўнгги кунларида Сарвари коинот (с.а.в) барча оила аъзолари ҳамда кўпчилик муҳожир ва ансордан иборат саҳобалар ва бошқа мусулмонлар билан биргаликда, уларнинг сони тўқсон мингдан бир юз йигирма минггача айтилган, муҳрим бўлиш (ҳаж эҳромини кийиш) ниятида Мадинатун-Набийдан чиқиб, «Зул-Ҳулайфа» минтақаси томон йўл олдилар. Ўша пайтда Али ибн Абу Толиб (алайҳимас салом) билан бирга ўн икки мингга яқин киши ҳам Ямандан Макка томон йўлга тушгандилар.

Ўша вақтга қадар мусулмонларга Аллоҳнинг барча аҳком ва қонун-қоидалари, муҳим амру-фармонлари баён қилинган эди. Фақат “Ҳаж” аҳкомлари ва Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг “ворис” ва “ўринбосар”ларини расмий тарзда тайинланиш ҳамда унга расмий равишда байъат қилишгина қолган эди, холос. Видолашув ҳаж сафари чоғида умра ва ҳаж амалининг аҳкоми ва қонун-қоидалари Пайғамбар (с.а.в) томонларидан мусулмонларга тўлиқ ва амалий тарзда тушунтирилди. Бироқ айтилмай қолган нарса бу – Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) дан кейинги “ворислик” ва “ўринбосарлик” масаласи эди ва ушбу масала «Ғадийр Хум» номли маконда мусулмонларга етказилди. Яъни Сарвари олам «Ғадийр Хум»да одамларнинг энг кўп иштирок этиши билан ўзларидан кейинги ворислик ва йўлбошчилик масаласини ошкора баён қилдилар.

«Ғадийр Хум» макони тошқин сувлар йўлида жойлашган бўлиб, ушбу сувлар мазкур жойдан ўтгач, “Жуҳфа”га етиб боради, сўнгра Қизил денгизгача давом этиб, ниҳоят тошқин сувлар денгизга қуйилади. Бундай сув йўллари араб тилида “водий” деб аталади. Жуҳфа водийси денгизга қуйиладиган сел йўлидир. Ушбу йўлда табиий кўл пайдо бўлиб, сув тошқини ўтгандан кейин қолган сувлар ўша кўлда тўпланади. Бундай кўлмаклар ва кўлларга араб тилида «Ғадийр» дейилади.

Турли ҳудудларда сув тошқинлари йўлида юзага келган кўплаб Ғадийрлар, яъни кўллар бор бўлиб, уларга берилган хос номлар билан бир-биридан фарқланиб танилади. Ушбу кўл ҳам бошқа кўллардан ажралиб танилиши учун унга “Хум” деб ном берилган. Шунга кўра, «Ғадийр Хум» номи ўн тўрт аср давомида ўзгармаган, балки география ва тарихий китобларда ҳамда турли асрларга оид луғатларда унинг аниқ жойлашувини ва тўрт томондан узоқликларини белгилаб кўрсатиш билан бирга, ушбу «Ғадийр Хум» номини ўша муайян маконга нисбатан ишлатилишини кўрамиз.

Шундай қилиб, пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳижратнинг 10-йили, Зулҳижжа ойининг 18-кунида «Ҳажжатул Видо», яъни видолашув ҳажидан кейин Маккадан Мадинага қайтаётганларида, «Жуҳфа» деган жойга яқин «Ғадийр Хум» номли Мадина, Миср ва Шом йўллари бир-бирларидан ажраладиган маконда ушбу ояти карима Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га Аллоҳ таоло томонидан нозил бўлди.

﴿يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ وَاللّهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ إِنَّ اللّٰهَ لَا يهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ

«Эй, Расул, Раббингиздан Сизга нозил қилинган нарсани (одамларга) етказинг! Агар (бу ишни) қилмасангиз, Унинг рисолатини (пайғамбарлик вазифасини) охирига етказмаган бўлурсиз. Аллоҳ Сизни одамлар(нинг муҳтамал хатари ва зарари) дан сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай.» (Одамларнинг душманликларидан қўрқманг, Аллоҳ Ўзи сизни ҳимоя қилувчидир. Борди-ю, эълон қилмасангиз, рисолатни, яъни пайғамбарлик вазифасини охирига етказмаган бўлурсиз.) (Моида сураси, 67-оят.)

Ушбу оят нозил бўлгач, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўзлари билан ҳаж сафарида қатнашган саҳобаларига тўхташни буюрдилар. Олдинга бориб қолган кишилар ортга қайтишлари ва орқада қолган кишилар эса ўша ерга етиб келиб бир ерда тўпланишларини буюрдилар.

عن إمرأة زيد بن أرقم قال: أقبل نبي الله من مکة في حجة الوداع حتى نزل1 بغدير الجحفة بين المکة و المدينة فأمر بالدوحات فقمَّ ما تحتهنَّ من شَوکٍ ثمَّ نادى: الصلاة جامعة! فخرجنا إلى رسول الله في يَومٍ شديدِ الحَرِّ وإنَّ منَّا لمن يضع رداءه علي رأسه و بعضه عَلَي قَدَمَيْهِ مِن شدة الرَّمضاءِ حتي إنتهينا إلى رسول الله1 فصلَّى بِنا الظهر ثُمَّ انصرف إلينا فقال:

«Ҳаво иссиқлиги туфайли тикан дарахтлари соясида дам олиш учун тарқалиб кетмасликларини буюрдилар, сўнгра жамоат намозига тайёргарлик кўришга амр қилдилар. Ул ҳазратнинг саҳобалари тикан дарахтларининг барг ва шохлари устига либосларини қўйиб, Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) учун соябон қилдилар.

Ул ҳазрат у куннинг жазирама иссиқ ҳавосида тўпланган жамият билан намозни ўқидилар, ҳаво шу даражада иссиқ эдики, мусулмонлар тош ва қумларнинг иссиқлигидан омонда қолиш учун айрим кийимларини ерга тўшаб ва қуёшнинг ҳароратли нуридан сақланиш учун баъзиларини бошларига қўйиб олган эдилар».

Намоз тугагач, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) хутба ўқиш учун ўринларидан туриб, шундай марҳамат қилдилар:

الحَمْدُ لله نَحْمَدُهُ و نَسْتَعِينُهُ، ونُؤْمِنُ بِهِ و نَتَوَکَّلُ عَلَيْهِ، وَنَعُوذُ بِاللهِ مِنْ شُرُورِ أنْفُسِنَا، وَمِنْ سَيِّئَاتِ أَعْمَالِنَا، الَّذِي لَا هَادِيَ لِمَنْ أَضَلَّ، وَلَا مُضِلَّ لِمَنْ هَدَىٰ، وأَشْهَدُ أن لَّا إلَــٰهَ إلَّا اللهُ وأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.

«Ҳамду сано мақтов ва олқиш фақатгина Аллоҳ учундир. Ундан сўраб, Унга иймон келтириб, ва Унгагина таваккул қилурмиз ва ҳавои нафсимизнинг шарридан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Ундан паноҳ сураймиз. Аллоҳ шундай зотки, У гумроҳ қилган киши учун ҳеч бир ҳидоят этувчи бўлмас ва У ҳидоят қилган киши учун бирор йўлдан оздирувчи бўлмас. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга маъбуд (илоҳ) йўқ ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Унинг бандаси ва юборган элчисидир».

أمَّا بَعْدُ أيُّهَا النَّاسُ إنَّهُ قَدْ أنْبَأنِيَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ أَنَّهُ لَم يُعَمَّرُ نَبِيٌّ إلَّا نِصْفٌ مِنْ عُمرِ مَنْ قَبْلَهُ، وإنِّي أَظُنُّ أَنِّي يُوشَکُ أَنْ أُدْعَىٰ فَأُجِيبَ.

«Эй инсонлар! Меҳрибон ва Огоҳ Аллоҳ менга хабар бердики, ҳеч бир пайғамбар ўзидан олдинги пайғамбар умрининг яримидан кўп умр кўрмас. Мени боқий диёрга даъват қилишларига оз қолди ва мен ҳам ижобат қилгайман».

ألَا وإنِّي مسؤُولٌ وأَنْتُمْ مَسْؤُولُونَ فَهَلْ بَلَّغْتُکُمْ؟ فَمَاذَا أَنتُمْ قَائِلُونَ؟ فَقَامَ مِنْ کُلِّ نَاحِيَةٍ مِنَ القَوْمِ مُجِيبٌ يَقُولُونَ: نَشْهَدُ أَنَّكَ عَبْدُ اللهِ ورَسُولُهُ، قَدْ بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ، وجَاهَدْتَ فِي سَبِيلِهِ، وَصَدَعْتَ بِأَمْرهِ، وَعَبَدْتَهُ حَتَّىٰ أتَاكَ الْيَقِينُ، جَزَاكَ اللهُ عَنَّا خَيْرُ مَا جَزَىٰ نَبِيًّا عَن أُمَّتَهِ.

«Аллоҳнинг ҳузурида Унинг динини етказганим хусисида мен ва сизлардан сўралгай, у кунда Аллоҳга нима деб жавоб берурсиз? Жамоат баралла шундай дейишди: Биз гувоҳлик берамизки, сиз Аллоҳнинг бандаси ва Унинг йўллаган элчисидирсиз. Пайғамбарлик вазифасини тўла-тўкис бажариб, Унинг йўлида жиҳод қилдингиз ва Унинг амрини ошкора баён қилдингиз ва аниқ нарса (ўлим) сизга етиб келгунича Унга ибодат қилдингиз ва бизни тўғри йўлга бошладингиз. Аллоҳ сизга яхши мукофотлар ато этсин!»

Шунда ул зот сўрадилар:

أَلَسْتُمْ تَشْهَدُونَ أن لَّا إِلَـٰه إلَّا اللهُ لا شَرِيكَ لَهُ؟ وأنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ؟ وأَنَّ الْجَنَّةَ حَقٌّ وأَنَّ النَّارَ حَقٌّ وأنَّ الْمَوْتَ حَقٌّ وأَنَّ السَّاعَةَ آتِيَةٌ لَا رَيْبَ فِيهَا؟ قَالُوا بَلَىٰ،

«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У Ягона ва Ёлғиз Зот. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Унинг бандаси ва элчисидир, Жаннат ва Жаҳаннам ҳақ, ўлим ҳақ ва шакшубҳасиз Қиёмат куни келгай деб, гувоҳлик бермайсизми?» Улар жавоб беришди: Буларнинг барчасига гувоҳлик берурмиз.

Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) «Эй Аллоҳим, Ўзинг гувоҳ бўлгин», деб марҳамат қилдилар. Сўнгра дедилар: Менинг товушимни эшитаяпсизларми? Улар эса «эшитаяпмиз» дея, жавоб беришди. Шунда буюрдилар:

«Эй халойиқ, Мен сизлардан олдин Кавсар ҳовузи ёнига боргайман ва сизлар «Кавсар ҳовузи» ёнида менга кириб келгайсиз, Кавсар ҳовузининг кенглиги Санъодан Бусрогача бўлган масофа миқдорича бўлиб, унинг атрофида юлдузлар сонича кумушли қадаҳлар қўйилган ва мен сизлардан ораларингизда қолдирган икки қимматбаҳо нарса тўғрисида сурайман. Демак, эҳтиёт бўлингиз! Мендан сўнг бу икки қимматбаҳо мерос билан қандай муомала қилурсиз!»

Шунда бир киши жамият орасидан баланд товуш билан: Эй Расулуллоҳ, ўша икки қимматбаҳо нарса нима? деб сўради: Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай деб марҳамат қилдилар:

«Бири Аллоҳнинг китобидирки, бир томони Аллоҳнинг қўлида ва бошқа томони эса сизларнинг қўлингиздадир, уни яхши сақлангиз ҳамда унинг йўл-йўриқ ва кўрсатмаларига амал қилингиз ва уни бошқа нарса билан алмаштирмангизки, оқибат гумроҳ бўлурсиз.

Иккинчиси эса менинг итратим, Аҳли-Байтим (хонадоним) дир. Меҳрибон Аллоҳ мени огоҳ этдики, бу иккиси Кавсар ҳовузининг ёнида менга кириб келгунга қадар, бир – биридан ажралишмас. Ва мен буни Аллоҳдан сўраганман. Демак, бу иккисидан олдинга ўтиб кетмангизки, оқибат ҳалокат ва гумроҳликка учрагайсиз ҳамда бу икки нарсадан орқада қолмангизки, ҳалок бўлурсиз. Ҳеч бир нарсани у иккисига ўргатмангиз, зеро улар сизлардан огоҳроқ ва донороқдирлар.»

Сўнгра Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай марҳамат қилдилар:

أَلَسْتُمْ تَعْلَمُونَ أَنِّي أَوْلَىٰ بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ؟ قَالُوا: بَلَىٰ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَلَسْتُمْ تَعْلَمُونَ أَنِّي أَوْلَىٰ بِکُلِّ مُؤْمِنٍ مِن نَّفْسِهِ؟ قَالَوا: بَلَىٰ يَا رَسُولَ اللهِ.

«Мен мўъминларнинг барчасига нисбатан уларнинг ўзларидан устунроқ ва ҳақлироқ эканлигимни биласизларми? Шунда жамият: «худди шундай, эй Расулуллоҳ!» дея, тасдиқлашди. У ҳазрат яна сўрадилар: мен ҳар бир мўъминга нисбатан унинг ўзидан устунроқ ва ҳақлироқ эканимни билурсизми? Жамият баралла овоз билан «худди шундай, эй Расулуллоҳ!» дея, жавоб беришди.»

Шунда у ерда тўпланган кўп жамиятдан иқрор олгандан сўнг, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳазрати Али (алайҳис салом)нинг муборак қўлларини тутиб, юқорига кўтарган ҳолда шундай буюрдилар:

فَقَالَ لَهُمْ آخِداً بِيَدِ عَلِيٍّ: مَن کُنتُ مَولَاهُ فَهٰذَا عَلِيٌّ مَوْلَاهُ، وَمَن کُنتُ وَلِيَّهُ فَهٰذَا وَلِيُّهُ قَالَهَا ثَلَاثاً

«Эй инсонлар, Аллоҳ менинг мавлоим ва йўлбошчимдир ва мен сизларнинг мавлоингиз ва раҳбарингизман. Демак, мен кимнинг мавлоси ва раҳбари бўлсам, бу Али унинг мавлоси ва раҳбаридир. Мен кимнинг валийси ва пешвоси бўлсам, бас бу (Али) унинг валийси ва пешвосидир. (Бу гапни уч марта такрорладилар).»

Сўнгра қўлларини дуога кўтариб шундай дедилар:

أَللَّهُمَّ وَالِ مَن وَالَاهُ وَعَادِ مَنْ عَادَاهُ وَانْصُرْ مَن نَّصَرَهُ وَاخْذُلْ مَن خَذَلَهُ وَاغْضِبْ مَنْ غَضَبَهُ

«Эй Аллоҳим, Алини дўст тутган кишини дўст тутгин ва унга душманлик қилган кимсани душман тутгин. Унга ёрдам берувчи кишига мададкор бўлгин ва ундан ёрдамини дариғ тутган кимсани хор этгин. Унга (Алига) дарғазаб бўлган кимсага ғазаб қилгин!»

Фойдаланилган манба: 

[1]. Сиқатул Ислом Кулайний, «Ал-Кофий», Теҳрон – Эрон, Даарул кутубил ислаамийяҳ, 1407- ҳижрий йили, 4-жилд, 245-бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Qayta tirilishning fitratdagi o`rni

 O`tgan darslarda aytib o`tganimizdek, хudоshunоslik insоnning fitrati va tabiatida jоy оlgan. Agar insоnning ichki dunyosidagi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.