Илоҳий никоҳ

   Ҳижратнинг иккинчи йили расулаллоҳ Фотима (с)ни амирал мўъминин Али(а)га турмушга бердилар. Улар бир-бирлари учун яратилган эдилар ва пок маъсумлар айтишларича, Али (а)дан бошқа киши Фотима (с)га арзигулик эмас эди. Бу никоҳнинг алоҳида томонларидан бири пайғамбар Фотима (с)ни қурайш арабларининг машҳур ва ҳурматли зодагонларига турмушга беришдан бош тортган эдилар. Расулаллоҳ  айтардилар: «Фотиманинг никоҳи Аллоҳнинг кўрсатмасига боғлиқ».

    Али (а) пайғамбар олдиларига Фотима (с) қўлларини сўрашга келганларида пайғамбар дедилар: «Сени келмасингдан аввал малоик менга Аллоҳ Фотимани сенга турмушга берсин, деб буюрганини хабар қилди».

   Тарихда яна келтирилишича расуллаллоҳ Али (а)га дедилар: «Мени уйимга сендан олдин Фотима(с)ни  қўлини сўраб кўпчилик келишди, ва ҳар сафар мен Фотиманинг чеҳрасида розилик аломатини кўрмасдим. Эй Али, шу ерда қол, мен эса Фотимадан уни фикрини сўрайман» Расули Худо қизлари ёнига келиб, Али совчиликка келганидан хабар бердилар. Фотима (с) сукут сақладилар, аммо юзларини ўгирмадилар. Шунда пайғамбар ўрниларидан туриб дедилар: «Аллоҳ буюк, сенинг сокинлигинг розилик аломати!» Расулаллоҳ Али (а)дан  тўй ўтказиш учун етарли нарсалар борми деб сўрадилар. Али (а) темир совут, қилич ва туядан бошқа ҳеч нарсалари йўқлигини айтдилар. Пайғамбар совутни сотиб унинг пулига энг оддий сеп олишни буюрдилар. Сотилган совут пулининг бир қисмига Али (а) ҳазрати Фотима (с)га қуйидагилардан иборат сеп сотиб олиб бердилар: бир кўйлак, битта катта рўмол, бир қора хайбар сочиғи, тўқилган каравот, бири қўй жуни ва иккинчиси хурмо матоси билан тўлдирилган икки тўшак, тўртта ёстиқ, бир жун парда, бир шипча, бир қўл тегирмони, бир мис тоғора, чармдан идиш, сув учун бир меш, сут учун бир идиш, таҳорат учун бир кўза, бир яшил кўза, бир нечта лой кўзалар.

   Тўй маросимига мусалмонлар таклиф этилди. Ҳурмат, эҳтиром ва пайғамбар дуолари билан Фотима (с)ни Али (а) уйларига узатишди. Бу пайғамбар ва унинг пок оиласига эргашганларга илоҳий нур билан ёритилган никоҳнинг ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг  расули Худо оиласига бўлган алоҳида эътиборидан далолат берарди. Шу билан биргаликда Фотима (с) ва Али (а) тўйларидаги оддийлик ва ортиқча дабдабабозликнинг йўқлиги бизга исломда тўй маросимини ўтказиш  услубини кўрсатиб беради.

Share

Check Also

ФОТИМАИ ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) ҲАЁТИНИНГ ПОРЛОҚ НУҚТАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  Бу буюк шахсият (Фотимаи Заҳро (с.а))нинг оддий ҳаётида муҳим бир нуқта бор; …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.