Америка унга қарши қаратилган мусулмон халқлар нафрат-ғазабларининг тобора кучайиб бораётганидан хавфсирамоқда.
АҚШ раҳбарлари уларнинг исломга қарши қаратилган ҳаракатларидан дунё мусулмонларининг
Америкага қаратилган нафрат-ғазаблари тобора кучайиб бораётганидан хавфсирашаётганини изҳор қилишди.
Ирнанинг хабарига биноан, Америка масъуллари турли мамлакатларда мусулмонларнинг Америка элчихоналари ва сиёсий марказларига ҳужум қилишлари тобора ортиб боришидан хавфсираб, хориждаги димломатларининг тан-жони ва элчихоналар мулкини ҳимоя қилиш мақсадида қўшимча хавфсизлик чоралари кўришга ўринишмоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари дунёнинг турли мамлакатларидан Америка элчихоналари ва сиёсий марказларига уюштирилган ҳужумлар хусусида мунтазам тарзда хабар ва лавҳалар тарқатишмоқда. Ва бу Америка давлати масъуллари ва халқининг ташвишланишига сабаб бўлияпти.