Home / Аҳли-Байт / Расулуллоҳ (с.а.о) / Беъсат – инсонни янги ва покиза ҳаёт сари етаклайди (1)

Беъсат – инсонни янги ва покиза ҳаёт сари етаклайди (1)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

 Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг беъсатлари, Ислом тарихидаги энг муҳим воқеадир. Беъсат, инсониятни ҳидоятга бошлаш учун Парвардигор томонидан энг юксак инсон масъул этиб йўлланганлиги маъносидадир.

 Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг беъсатларидан сўнг, ҳаёт бағишловчи оятлар ваҳий орқали нозил бўла бошлади ва инсоният саодатининг йўли очилди.

Исломий ривоятларда ва яҳудийлик ҳамда насронийликка ўхшаган исломдан олдинги динларга тегишли тарихий манбаларда Сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг зуҳур этишлари (юзага келишлари) ва ул ҳазратнинг пайғамбар бўлишларига тегишли нишоналар зикр этилган. Шунинг учун аҳли китоблар ва ҳатто айрим мушриклар ҳам ушбу нишоналарни олдиндан билганлар. Қуръони Карим оятларига кўра, Хотамул анбиё (пайғамбарларнинг сўнггиси)нинг зуҳурлари «Таврот» ва «Инжил» да башорат берилган. Қуръонда Исо (алайҳис салом) ўзидан илгари Мусо (алайҳис салом)га нозил бўлган «Таврот» ни тасдиқлаши билан бир қаторда ўзидан кейин Аҳмад исмли пайғамбар келишини ҳам башорат қилган. Аҳмад Ислом пайғамбарининг бошқа исмларидир.

  Бинобарин, аҳли китоб ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни ул ҳазратга хос бўлган айрим нишона ва аломатлар орқали энг яқин кишиларидек танирдилар ва уларнинг кўпчилиги ул ҳазратнинг зуҳурларини интиқлик билан кутардилар. Ҳатто уларнинг айримлари Мадинада ул ҳазратни биринчи бўлиб кўриш учун ўтроқ қилгандилар. Буҳайро Роҳиб беъсатдан анча йил олдин Муҳаммадни 12 ёшлигида Шом йўлида кўриб таниган инсонлар сирасидан эди. У Муҳаммаднинг юзида пайғамбарликнинг нишоналарини кўриб, у Аллоҳнинг сўнгги элчиси эканлигини қатъийлик билан таъкидлади.

  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг беъсатлари инсоният тарихидаги буюк ва тақдирни белгиловчи воқеадир. Ушбу воқеанинг буюклиги шундаки, Аллоҳ таоло Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) руҳларини ушбу оғир масъулиятни қабул қилишга тайёрлаганди. Албатта беъсатдан олдинги йилларда айрим маънавий ҳолатлар ва руҳонийлик Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг чеҳралари ва амалларида кўриниб турарди. Ул ҳазрат ўсмирлик чоғларида пок, ростгўй ва жуда яхши хулқли бўлганлар. Имом Али (алайҳис салом) буюради:

  «Парвардигор ўзининг энг буюк фариштасини Расулуллоҳнинг болаликларидаёқ Ул ҳазратга ҳамдам ва ҳамроҳ қилди. Ушбу фаришта кечасию кундузи ул ҳазрат билан бирга эди ва ул ҳазратни буюкликка ва яхши ахлоқ йўлига бошларди».

  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) мана шу маънавий хусусиятлар ва руҳий таҳорат ва покликка эга бўлганлари боис, халқнинг оғир вазияти ва ўша кунги жамият ўртасида махсусан Макка шаҳрида кенг ёйилган жаҳолат ва бузуқликдан азоб чекардилар. Ул ҳазрат йилнинг маълум вақтларида фикр юритиш ва ибодат қилиш мақсадида одамлардан узоқлашиб, Макканинг шарқий шимолида жойлашган Ҳиро тоғига борардилар. Ул жанобнинг ошиқона розу ниёз ва илтижолари ва ул ҳазратнинг Аллоҳ билан алоқа ва боғлиқликлари ул ҳазрат қирқ ёшга тўлгунларича шундай давом этди. Бу ёшда ул ҳазрат ақлий камолотнинг чўққисига етишгандилар ва оқибат, Аллоҳ томонидан пайғамбарликка танландилар. Ул ҳазратга Қуръони Каримнинг ёруғ ва нуроний оятлари ёрдамида Аллоҳнинг бандаларини ўз қўллари билан ясаган бутларга сиғинишдан воз кичишга чақириб, уларга ҳақиқий саодат йўлини кўрсатиш масъулияти топширилди.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.