Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Гўшти ҳалол ҳайвонларни қандай шартлар билан сўйилса, ейиш ҳалол ва жоиз бўлади?

Гўшти ҳалол ҳайвонларни қандай шартлар билан сўйилса, ейиш ҳалол ва жоиз бўлади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

02290213214037935664Қўй, мол, туя, эчки, товуқ, ўрдак ва ғоздан иборат гўшти ҳалол ҳайвонларни сўйиш шартлари қуйидагилардан иборат:

1.  Ҳайвонни Қибла томон ётқизиш, яъни ҳайвоннинг боши ва бутун бадани Қибла томон бўлиши шарт.

2.  Ҳайвоннинг бўйнига пичоқ тортаётганда, Аллоҳ таолонинг номини тилга олиш, яъни «Бисмиллоҳ» дейиш вожибдир.

3. Бир пичоқ тортганда ҳайвоннинг авдожи арбаъа, яъни бўйнидаги тўртта асосий томирни кесиш шарт.

4. Ҳайвонни сўяётган шахс мусулмон бўлмоғи шарт.

5. Ҳайвонни темирдан бўлган пичоқ билан сўйиш керак.

L00956417928

Айрим мужтаҳидлар темир бўлмаса-да, балки ўткир шиша билан сўйилса ҳам жоиздир деб айтганлар. Лекин кўпчилик мужтаҳидлар темир пичоқ билан сўйишни вожиб деб биладилар.

Юқоридаги шартларга риоя қилган ҳолда гўшти ҳалол бўлган ҳайвон сўйилса, унинг гўшти ҳалол бўлади, акс ҳолда ўша ҳалол ҳайвоннинг гўшти ҳаром бўлиб, уни истеъмол қилиш жоиз бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, гўшти ҳалол ҳайвонни сўйганда юқоридаги шартларга риоя қилиш вожиб бўлиб, мазкур шартларга риоя қилиб сўйилган ҳайвонга шаръий сўйилган деб айтилади. Уларга риоя қилинмаган тақдирда, ўша гўшти ҳалол ҳайвоннинг гўштини еб бўлмайди. Чунки, шариат аҳкомларига риоя қилинмай сўйилган ҳайвон, агарчи ўзи ҳалол гўшт бўлса-да, аммо ношаръий сўйилгани учун, унинг гўшти ҳаром бўлади, уни ейиш жоиз ва мумкин бўлмайди.

Яна шуни эслатиб ўтиш лозимки, гўшти ҳалол ҳайвонни сўйишдан олдин унга сув бериш ҳамда жуда ўткир пичоқ билан сўйиш мустаҳабдир. Ва шунингдек, от, эшак ва хачирга ўхшаш ҳайвонларнинг гўшти ҳалол бўлгани учун, уларни ҳам юқоридаги шартларга риоя қилган ҳолда сўйилса, гўштини ейиш жоиз ва мумкиндир. Аммо ушбу ҳайвонларнинг гўштини шаръий сўйилган тақдирда ҳам истеъмол қилиш шариати исломияда макруҳ дейилган. Шунинг учун, бундай ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилишдан сақланиш яхшироқдир.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.