Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ўзаро келушув қилмоқлик гаров бўлиб ҳаром ҳисобланадими?

Ўзаро келушув қилмоқлик гаров бўлиб ҳаром ҳисобланадими?

Ассалому алайкум. Ман бир киши билан маълум бир вақт, масалан 6 ойга қадар нон исътимол килмаймиз деб келишув қилдик ва кимки шу келишувни бузса санаторияга самалётга билет олади деб келишдик. Савол шуки, бу келишувимиз гаров бўладими? Шу ҳолат ҳаромми ёки ҳалол? Олдиндан рахмат.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.

Агар бу келишув аҳду паймон бўладиган бўлса, албатта, унга вафо қилиш вожибдир. Аммо агар бу келишув қимор ҳолатига яқин бўлса, у ҳолда бу иш ҳаром бўлиб, бундай келишувдан сақланмоқлик вожибдир.

Сизларнинг бундай келишув ва шартлашишингиз гаров ўйнашга киради ва гаров ўйнаш икки ҳолатдан ташқари қолган ҳамма ҳолатларда ҳаром дейилган ва бу борада тақлид маржаълари бўлмиш мужтаҳидлар ўртасида ихтилоф йўқдир.

Гаров ўйнаш жоиз бўлган икки ҳолат; бири от миниб чоптириш бўлса, иккинчиси уқ отиш мусобақаларидир. У ҳам бўлса, гаров ўйнаш мусобақачилар ўртасида бўлиши керак, ташқаридан кузатувчилар ўртасида эмас.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, гаров ўйнаш Исломда қиморнинг бир тури ҳисобланиб, ҳамма мужтаҳидлар иттифоқи назар билан ҳаром деганлар. Магар юқорида айтилган икки ҳолатдагина гаров ўйнаш шариати исломияда жоиз дейилган.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.