Home / Аҳли-Байт / Имом Али (а.с) / Мўминлар амири ҳазрати Али (а.с)нинг КЎЗ ЁШЛАРИ

Мўминлар амири ҳазрати Али (а.с)нинг КЎЗ ЁШЛАРИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Бир куни мўминлар амири имом Али (алайҳис салом) асҳобларига: «Юрагим Абу Зарнинг ҳолига жуда ачинмоқда! Аллоҳ таоло уни Ўз раҳматига олсин», – деб марҳамат қилдилар.

Асҳоблар қандай деб сўрадилар!

Имом Али (алайҳис салом) шундай дедилар: Халифа Усмон ибн Аффоннинг маъмурлари Абу Зар ал-Ғифорийдан халифага байъат олиш учун келган тун Абу Зарнинг байъат қилиши учун Абу Зарга тўрт қоп олтин олиб келишди.

Абу Зар қаттиқ дарғазаб бўлиб маъмурларга шундай деди: Сизлар мени икки жиҳатдан камситдингиз;

Биринчидан; Сизлар мени Алини сотади деб ўйлаб, мени сотиб олишга келдингиз!

Иккинчидан; Инсофсизлар, Алининг қиймати тўрт қоп олтинмиди?

Сизлар бу тўрт қоп олтин билан Алини сотишимни истайсизми?

Дунёнинг бутун бойликларини тўпласангиз ҳам, Али сочининг бир толасига алишмайман.

Кейин эса уларни ташқарига чиқарди-да, эшикни тезлик билан ёпди.

Имом Али (алайҳис салом) йиғлаган ҳолда шундай дедилар:

«Алининг жони Унинг қўлида бўлган Аллоҳга қасам бўлсин, Абу Зарнинг Халифа аскарларига эшикни тезлик билан ёпган ўша кечага қасамёд этиб айтаманки, Абу Зар ва унинг оиласи уч кеча-кундуздан бери ҳеч нарса емагандилар.»

ХУЛОСА:

Мана шундай қийин бир вазиятда Сарвари коинот Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг буюк саҳобаларидан бўлган Абу Зар ал-Ғифорий (разияллоҳу анҳу) мўминлар амири ҳазрати Али (алайҳис салом)ни сотмади ва ул ҳазратнинг вилояти (пешволиги)дан юз ўгирмади. Шубҳасиз, ҳазрати Али (алайҳис салом) бизлардан ҳам Абу Зар (разияллоҳу анҳу) каби мустаҳкам иймон соҳиби бўлишимизни кутадилар. Ва асосан Аҳли-Байтнинг ҳақиқий шиалари ва издошлари мана шундай кишилар бўладилар.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Уҳуд урушида ҳазрати Али (а.с)нинг беназир фидокорликлари

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳижратнинг учинчи йили мусулмонлар учун оғир оқибатларга олиб келган катта воқеа юз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.