Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Мусиқа ҳақида берган турли маълумотлардан сўнг ўқувчиларимизнинг диққатини муҳим бир саволга қаратмоқчимиз. Агар «Ғино» оҳангидаги мусиқа, қўшиқ ва ашула ҳақ томондами ёхуд ботил, – деб сиздан сўралса, нима деб жавоб берган бўлардингиз?!
Энди ушбу саволнинг жавобини бешинчи пешвоимиз имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом)дан эшитсак:
عدة من أصحابنا، عن سهل بن زياد، عن علي بن الريان، عن يونس قال: سألت الخراساني عليه السلام وقلت: إن العباسي [1] ذكر أنك ترخص في الغناء فقال: كذب الزنديق ما هكذا قلت له، سألني عن الغناء فقلت له: إنَّ رجلاً أتى أبا جعفر عليه السلام فسأله عن الغناء، فقال: يا فلان إذا ميَّز الله بين الحقِّ والباطل فأنَّى يكون الغناء فقال: مع الباطل فقال: قد حكمت.
Бир киши Абу Жаъфар (имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом)) ҳузурларига келиб, ул ҳазратдан «Ғино» ҳақида сўради. Шунда Имом унга: «эй фалончи, агар Аллоҳ таоло ҳақ ва ботилнинг ўртасини ажратадиган бўлса, «Ғино» оҳангидаги қўшиқ қайси томонда бўлади?», – дедилар. Мазкур шахс: Ботил томонда, – деб жавоб берди. Шунда ул ҳазрат: «Тўғри ҳукм қилдинг», – дедилар.
Манба: Шайх Кулайний, “ал-Фуруъ минал-Кофий”, 6-жилд, 435-бет, Бобул-Ғино, 25-ҳадис.
Худди шу савол олтинчи пешвоимиз имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)дан сўралганда, ул ҳазрат сўровчига қараб:
و عن جعفر بن محمّد (عليهما السلام)، أنّه سئل عن الغناء، فقال للسائل: «ويحك إذا فرق بين الحق والباطل، أين ترى الغناء يكون؟» قال: مع الباطل والله، جعلت فداك، قال: «ففى هذا ما يكفيك».
«Ҳақ ва ботилни бир-биридан ажратганда, қўшиқни қайси томонда кўрурсан?» – деб ундан сўрадилар. У: «Фидоингиз бўлай, Аллоҳга қасамёд этиб айтаманки, ботил томонда», – деб жавоб берди. Ул ҳазрат унга: «Бунинг ўзи [«Ғино» оҳангидаги мусиқанинг ботил томонида эканлигини билишинг] сен учун етарлидир», – дедилар.
Манба: Муҳаддис Нурий, “Мустадрак ал-Васоил” 13-жилд, 212-бет, 3 (15143)-ҳадис.
Бундан қандай хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола!!