Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / «Умматимнинг энг яхшиси хотини кўпроғидур» ҳадиси саҳиҳми?

«Умматимнинг энг яхшиси хотини кўпроғидур» ҳадиси саҳиҳми?

Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят. Бир сайтда Расулуллоҳ (с.а.о)дан келтирилган ҳадисни ўқиб қолдим. Унда «Умматимнинг энг яхшиси хотини кўпроғидур» дейилган. Шу ҳадисни қандай тушиниш мумкин? Шуни изоҳлаб берсангиз. Олдиндан рахмат.

Ҳурмат билан:

Камол

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом Ҳурматли Биродар.

Юқоридаги ҳадиснинг маъно-мазмуни Нисо сурасининг 3-оятида айтилган маънога мутлақо зиддир. Зеро, мазкур ояти каримада қўш хотинлиликка тўрттагача рухсат бериш билан бирга, хотинлар ўртасида адолат қила олмаган тақдирда битта хотинга кифояланиш кераклиги айтилган. Аммо юқоридаги ҳадисда эса ҳеч бир қайд-шартсиз, мутлақ ҳолда кўп хотинликка тарғиб қилинган. Маъсумлардан ривоят қилинган мутавотир ҳадисларда «агар бирор ҳадиснинг маъно-мазмуни Қуръон оятига зид бўлса, ўша ҳадисни деворга уринглар», дейилган.

Мазкур ҳадис Саҳиҳи Бухорий китобида ривоят қилиб келтирилган. Саҳиҳи Бухорий Аҳли суннат наздида Қуръони Каримдан сўнг энг муҳим ва муқаддас китоб ҳисобланиб, унда ривоят қилинган барча ҳадислар энг саҳиҳ ҳадислар деб қабул қилинган. Шунинг учун камдан-кам кишилар Саҳиҳи Бухорийда ривоят қилинган баъзи ҳадисларнинг саҳиҳ эмаслигини кўтариб чиқишга ҳамда унинг санади ва ровийларига шубҳа қилишга журъат қилишган. Аммо Аҳли суннатнинг Ҳофиз Дори Қутний, Муҳаммад Рашид Ризо сингари айрим йирик алломалари Саҳиҳи Бухорийда келган баъзи ҳадисларнинг саҳиҳ эмаслагини айтиб, «Саҳиҳи Бухорийнинг ҳамма ҳадислари саҳиҳ ҳадислардир» деган ақийдага ўз танқидий фикрларини билдирганлар.

Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, Аҳли суннатнинг кўп ҳадисий китобларида «Исроилиёт ҳадислари» жуда кўп ривоят қилинган. «Исроилиёт ҳадислари» ҳақида қисқача изоҳ бериб ўтсак. Пайғамбаримиздан сўнг, яҳудийлар Ислом динида оғиш пайдо қилиш ва оқибат ушбу муқаддас динга барҳам бериш мақсадида уларнинг кўпгина донишмандлари зоҳирий ва юзаки ҳолда Ислом динини қабул қилиб, мусулмонлар сафига қўшиладилар. Сўнгра яҳудийларнинг анъанасию ғояларини Пайғамбаримиз номларидан ҳадис шаклида мусулмонларга тарқата бошлайдилар. Бу ҳолат иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб даврида авж олади. Чунки, у Каъбул Аҳбор яҳудий каби эндигина Исломни қабул қилган шахслар учун Жума намозида хутба ўқишга ва бошқа турли жойларда ҳам маърузалар қилишга йўл очиб беради. Натижада, яҳудийлар томонидан кўп ҳадислар тўқиб чиқарилиб мусулмонлар онгига сингдирилади ва ҳукуматга тобе айрим саноқли саҳобалар эса бундай тўқима ҳадисларни мусулмонлар орасида ривоят қилишади.

Ҳадисчи олимлар бундай тўқима ҳадисларга «Исроилиёт» дейишади ва бундай ҳадисларни Аҳли суннатнинг Саҳиҳул Бухорий ва Саҳиҳул Муслим каби ўта аҳамиятли китобларида ҳам кўплаб учратиш мумкин.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.