Home / Савол-жавоблар / Тарбиявий-ахлоқий / Net Kafeда ишлаш шариат қонунларига биноан жоиз ва мумкинми?

Net Kafeда ишлаш шариат қонунларига биноан жоиз ва мумкинми?


Салом акахонлар чарчамий ишлавосиларми? Узур ока бир савол мени қийнавоти нет кафе очгандим буни пули ҳаром дейишвоти нима қилишга ҳайронман бир киши ҳалол девоти маслаҳат берийла олдиндан жавоб учун раҳмат. Силарди сайтила аъзоси Баҳодир!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ҳурматли укамиз.

Йўллаган саволингизни олдик ва унга жавобни иложи борича соддароқ қилиб ёзамиз. Умуман олганда ҳар қанақа касб Net Kafe бўладими ёки оддий магазинми, унинг ичидаги одамлар эътиборига ҳавола этилаётган нарсаларга қараб ҳалол ёки ҳаром бўлиши мумкин. Агар магазинда фақат ҳалол маҳсулотлар сотиладиган бўлса, магазинда ишлаш ва унда савдо юритиш ҳалол, мабодо дўконда ичкилик ва бошқа ҳаром маҳсулотлар сотиладиган бўлса, унда у ерда ишлаш ҳаром бўлади. Чунки, ўша магазин гуноҳ ишларнинг тарқалишига ўз ҳиссасини қўшаётган ҳисобланади. Net Kafe ҳам шунга ўхшашдир. Масалан баъзи исломий давлатларда интернет тармоғи давлат тарафидан назорат қилинади ва ҳаром сайтлар у ерда филтрлаб ёпиб қўйилган. Шунинг учун унақа давлатлардаги интернет сайтларининг аксари диний сайтлардир. Шундай клубларда ишлаш ҳам ҳалол ва ҳам савобдир. Энди сиз ўзингиз яшаётган муҳитга қаранг. У ерда нафақат фасод сайтлар филтр қилинмайди, балки аксинча жуда кенг ривожлангандир. Сизнинг клубга кираётган мухлисларингиз ҳам аксари ана шундай ахлоқсиз сайтлардан фойдаланишади ва сиз бу ўринда гуноҳга восита ва шерик бўлиб қоласиз. Шунинг учун машаққат билан топаётган пулларингизни ҳалол деб айта олмаймиз. Яхшиси шундай иш топингки, эртага қиёматда юзингиз ёруғ бўлсин ва сизни ўстириб вояга етказган ота-онангиз ҳам сиз билан фахрлансинлар.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Қабр сиқиши ҳақида нималарни биласиз?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўпчилигимиз жонсиз жасад қабрга қўйилганда, қабрнинг сиқувга олиши ҳақ эканлиги ҳақида эшитганмиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.