Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ҳалоли билан бирга ҳаром моллар ҳам сотиладиган озиқ-овқат магазинида ишлаш жоизми?

Ҳалоли билан бирга ҳаром моллар ҳам сотиладиган озиқ-овқат магазинида ишлаш жоизми?

Ассалому алайкум Нажот Кемаси таҳририяти. Бир муҳим савол билан силарга мурожаат қиливотган эдим. Ман хориж юртга ишлашга бормоқчиман. Мани ишим у ерда супермаркетда, яъни котта бир озиқ-овқат магазинида юк ташиш ва молларни махсус жойларга тарқатиб қўйишдан иборат. Энди у ерда алкогольный ичимликлар ҳам, чўчқа гўшти ва ундан тайёрланган колбаса ва сосискалар ҳам келиб туради. Лекин бундай юклар ҳар доим ҳам келиб туравермайди, энди котта магазин бўлганидан кейин гоҳида мана шундай ҳаром юклар ҳам келиб туради, лекин асосан ҳалол юклар у ерда сотилади. Мана шундай озиқ-овқат магазинида ишлашнинг ҳукми нима? У ерда ишласам бўладими? Мани тақлидим Оятуллоҳ Хоманаийга! Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Ҳурман билан

Нурали

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хонаийнинг муассасаларидан олинган жавобга кўра, агар мусулмон бўлмаган юртларда озиқ-овқат супермаркетида юк ташиш ва молларни махсус жойларга тарқатиб қўйиш билан ишлаётган бўлсангиз ва бу молларнинг асосий қисми ҳалол моллар бўлса, у ҳолда ундай жойда ишлаш жоиз ва мумкин бўлиб, топган пулингиз ҳам ҳалолдир. Фақат шарти шуки, сиз ишлаётган озиқ-овқат супермаркети кўпчилик аҳоли мусулмон бўлган давлатда бўлмаслиги керак, яъни Россия, Анлия, Франция, Америка каби номусулмон давлатда бўлмоғи даркор ва супермаркет эгаси ҳам мусулмон бўлмаслиги керак, деб айтилган. Чунки, християн динидагиларнинг эътиқодига биноан, ароқ, вино, каньяк каби алкогольный спиртли ичимликлар ва чўчқа гўшти ҳалол ҳисобланади. Шунинг учун уларнинг озиқ-овқат супермаркетида ишлаш жоиздир. Албатта, бирор бир мусулмон киши ўша магазинга келиб харид қилмоқчи бўлса, уни бу ердаги ҳаром моллардан огоҳлантириш ва унинг қўлига ҳаром молларни бермаслик вожибдир.

Аммо Ўзбекистон ва Туркия сингари аҳолининг кўпчилиги мусулмон бўлган юртдаги озиқ-овқат супермаркетида ташиш ва молларни махсус жойларга тарқатиб қўйиш билан ишласангиз ва у ерга сотиш учун ҳаром моллар ҳам келиб турадиган бўлса, у ҳолда бундай жойда ишлашингиз мутлақо жоиз бўлмай, топган пулингиз ҳам ҳаром бўлади.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.