Home / қолган сарлавҳалар / Дуолар / ХАТМИ ҚУРЪОН ДУОСИНИНГ МАТНИ ВА ТАРЖИМАСИ

ХАТМИ ҚУРЪОН ДУОСИНИНГ МАТНИ ВА ТАРЖИМАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

صَدَقَ اللهُ الْعَلِیُّ الْعَظِیمِ

Содақоллоҳул Алиййул ЪАзийм

Олий мартабали Буюк Аллоҳ тўғри сўзлади.

وَصَدَقَ رَسُولُهُ النَّبِیُّ الْأَمِینُ الْکَرِیمِ

Ва содақо Росулуҳун-Набиййул Карийм

Ва Унинг элчиси ишончли ва улуғвор пайғамбар ҳам тўғри сўзлади.

وَنَحْنُ عَلَی ذَلِكَ مِنَ الشَّاهِدِینَ وَالشَّاکِرِینَ

Ва наҳну ъалаа заалика минаш-шааҳийдийна ваш-шаакирийн.

Ва биз бу (ҳақиқат)га гувоҳлардан ва шукр қилувчиларданмиз.

سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ 

Субҳаана Роббика Роббил ъиззати ъаммаа ясифуун.

Сенинг Раббинг, иззат ва юксаклик Парвардигори улар васф қиладиган (тасвирлайдиган) нарсадан покдир.

وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ

Ва салаамун ъалал мурсалийн.

Ва Пайғамбарларга салом бўлсин!

وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

Вал-ҳамдулиллааҳи Роббил ъааламийн.

Ҳамд-сано Оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. (Соффот сураси, 180-181-182 оятлар)

وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ صِدْقًا وَعَدْلًا ۚ لَّا مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِهِ ۚ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

Ва таммат калимату Роббика сидқон ва ъадлаа, лаа мубаддила ликалимаатиҳ, ва Ҳувас-Самийъул ъалийм.

Парвардигорингнинг сўзлари ростгўйлик ва адолат ила комил бўлди. Унинг сўзларини бирор ўзгартирувчи йўқдир. Ва У Эшитгувчи, Билгувчидир. (Анъом сураси, 115-оят)

اَللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْنَا وَبِكَ آمَنَّا

Аллоҳумма лака асламнаа ва бика ааманна

Эй Аллоҳим, Сенинг амру-фармонингга таслим бўлдик ва Сенгагина иймон келтирдик.

رَّبَّنَا عَلَيْكَ تَوَكَّلْنَا وَإِلَيْكَ أَنَبْنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ

Роббанаа ъалайка таваккалнаа ва илайка анабнаа ва илайкал масийр.

Эй Раббимиз, Сенгагина таваккул қилдик, фақат Сенгагина тавба-иноба қилдик (юзландик) ва қайтиш фақат Сенинг ҳузуринггадир. (Мумтаҳана сураси, 4-оят)

فَلَكَ الْحَمْدُ في الْأُولَی وَ فِي الْأُخْرَی یَا رَبِّ

Фалакал-ҳамду фил уулаа ва фил-ухро йаа Робби.

Ҳамду сано бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Сенинг учундир эй Парвадигорим!

ربَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِیعُ الْعَلِیمُ

Роббанаа тақоббал миннаа иннака Антас-Самиъул Ъалийм.

Эй Раббим, биздан қабул қилгин! Шубҳасиз, Сен Эшитгувчи, Билгувчисан

وَتُبْ عَلَیْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِیمُ

Ва туб ъалайнаа иннака антат-Тавваабур-Роҳийм.

Ва бизнинг тавбамизни қабул этгин! Зероки, Сенинг Ўзинг тавбани қабул этгувчи, Раҳмлисан.

وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِیمُ

Вағфир ланаа варҳамнаа иннака антал Ғофурур-Роҳийм.

Ва бизни мағфират қилгин (гуноҳларимиздан кечгин) ва бизни Ўз раҳматингга олгин! Зероки, Сенинг Ўзинг Мағфиратли ва Раҳмли Зотсан.

وَنَجِّنَا مِنَ الْهَمِّ وَالْغَمِّ وَالْکَرْبِ الْعَظِیمِ

Ва нажжинаа минал ҳамми вал-ғомми вал-карбил ъазийм

Ва бизни ғам-андуҳдан ва буюк балодан қутқаргин!

اَللَّهُمَّ نَوِّرْ قُلُوبَنَا بِالْقُرْآنِ

Аллоҳумма наввир қулубанаа бил-Қуръаан.

Эй Аллоҳим, қалбларимизни Қуръон ила нурлантиргин!

وَحَسِّنْ أَخْلَاقَنَا وَأَعْمَالَنَا بِالْقُرْآنِ

Ва ҳассин алаақона ва аъмааланаа бил-Қуръаан.

Бизнинг хулқ-атворларимизни ва амалларимизни Қуръон ила чиройли қилгин!

وزَیِّنْ أَبْصَارَنَا وَقُلُوبَنَا بِالْقُرْآنِ

Ва заййин абсоронаа ва қулуубанаа бил-Қуръаан.

Кўзларимизни ва қалбларимизни Қуръон ила зийнатлагин!

وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَقُلُوبِنَا عَلَى دِينِكَ بِالْقُرْآنِ

Ва саббит ақдааманаа ва қулуубанаа ъалаа дийника бил-Қуръаан.

Қадамларимизни ва қалбларимизни Ўз динингда Қуръон ила барқарор этгин!

وَقَوِّمْ دِینَنَا وَدُنْيَانَا بِالْقُرْآنِ

Ва қоввим дийнанаа ва дунйаанаа бил-Қуръаан.

Динимизни ва дунёмизни Қуръон ила мустаҳкам айлагин!

وَانْصُرْ جُیُوشَنَا وَعَسَاكِرَ الْمُوَحَدِّينَ بِالْقُرْآنِ

Ван-сур жуйуушанаа ва ъасаакирол-муваҳҳидиина бил-Қуръаан.

Қўшинларимизга ва муваҳҳидлар (яккахудоликка ёндашувчилар)нинг аскарларига Қуръон ила нусрат ва ғалаба ато этгин!

وَاخْذُلْ أَعْدَائَنا وَأَعْدَاءَ الْإِسْلَامِ بِالْقُرْآنِ

Вах-зул аъдааъанаа ва аъдааъал-Исламми бил-Қуръаан.

Душманларимизни ва Ислом душманларини Қуръон ила ёрдамсиз қолдир!

وَأَیِّدْ قَائِدَنَا وَ إِمَامَنَا صَاحِبَ الْعَصْرِ وَالزَّمَانِ بِالْقُرْآنِ

Ва аййид қоиданаа ва имааманаа соҳибал-ъасри ваззамаани бил-Қуръаан.

Замона ва аср соҳиби бўлган Раҳбаримиз ва Пешвоимиз Имом Маҳдий (а.ж)ни Қуръон ила қўллаб-қувватлагин!

وَاحْفَظْ عُلَمَائَنَا بِالْقُرْآنِ

Ваҳфаз ъуламааъанаа бил-Қуръаан.

Ва олимларимизни Қуръон ила ҳифзу ҳимоя қилгин!

وَاقْضِ حَوَائِجَنَا وحَوَائِجَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِالْقُرْآنِ

Вақ-зи ҳавааъижанаа ва ҳавааъижал-муъминиина вал-муъминаати бил-Қуръаан.

Бизнинг ҳожатларимизни ҳамда мўминлар ва мўминаларнинг ҳожатларини Қуръон ила раво айлагин!

وَاغْفِرْ مَوْتَانَا وَاشْفِ مَرْضَانَا بِالْقُرْآنِ

Вағфир мавтаанаа вашфи марзоонаа бил-Қуръаан.

Қуръон ила ўтганларимизни мағфират қилгин ва беморларимизга шифо ато этгин!

وَارْحَمْ صِغَارَنَا و َكِبَارَنَا وشُهَدَائَنَا بِالْقُرْآنِ

Варҳам сиғоронаа ва кибаронаа ва шуҳадааъанаа бил-Қуръаан.

Кичикларимизни, катталаримизни ва шаҳидларимизни Қуръон ила Ўз раматингга олгин!

وَسَلِّمْ مُسَافِرینَا بِالْقُرْآنِ

Васаллим мусаафириина бил-Қуръон.

Мусофирларимизни Қуръон ила соғ-саломат (ўз ватанларига) етказгин!

****

اَللَّهُمَّ اجْعَلِ الْقُرْآنَ لَنَا فِي الدُّنْیَا قَرِیناً

Аллоҳуммажъалил-Қуръаана ланаа фиддунйаа қориинаа

Эй Аллоҳим, Қуръонни бу дунёда бизга ҳамроҳ қилгин!

وفِي الْقَبْرِ مُونِساً وَ أَنِیساً

Ва фил-қобри муунисан ва аниисаа.

Қабрда уни улфат ва ёру-мададкор этгин!

وَفِي الْآخِرَةِ شَافِعاً وَشَفِیعاً

Ва фил-аахироти шаафиъан ва шафииъаа.

Охиратда уни йўлдош ва шафоат қилувчи айла!

وَعَلَی الصِّرَاطِ عَیْناً وَدِلَیلاً

Ва ъалассироти ъайнан ва далиилаа.

Сирот кўпригидан ўтаётганда уни бизга кузатувчи ва раҳнамо қилгин!

وَعَلَی النَّارِ سِتْراً وَحِجَاباً

Ва ъалан-наари ситравва ҳижаабаа.

Уни жаҳаннам олови қаршисида парда ва тўсиқ этгин!

وَفِي الْجَنَّةِ رَفِیقاً وَشَفِیقاً

Ва фил жаннати рофииқовва шафииқоо.

Жаннатда уни йўлдош ва ҳамнишин қилгин!

وَاجْعَلْهُ لَنَا حُجَّةً يَا رَبَّ الْعَالَمِينَ

Важъалҳу ланаа ҳужжатаййа Роббал ъааламиин.

Уни бизга ҳужжат қилгин эй оламлар Парвардигори!

*****

اَللَّهُمَّ اشْرِحْ صُدُورَنَا بِالْقُرْآنِ

Аллоҳуммашраҳ судууронаа бил-Қуръаан.

Эй Аллоҳим, бағримизни Қуръон ила кенг қилгин!

وَأَصْلِحْ أُمُورَنَا بِالْقُرْآنِ

Ва аслиҳ умууронаа бил-Қуръаан.

Ишларимизни Қуръон ила ислоҳ айла!

وَفَرِّجْ هُمُومَنَا بِالْقُرْآنِ

Ва фарриж ҳумууманаа бил-Қуръаан.

Ғам-қайғуларимизни Қуръон ила бартараф этгин!

وَأَدِّ دُیُونَنَا بِالْقُرْآنِ

Ва адди дуйуунанаа бил-Қуръаан.

Қарзларимизни Қуръон ила адо қилгин!

وَاسْتُرْ عُیُوبَنَا بِالْقُرَآنِ

Вастур ъуйуубанаа бил-Қуръаан.

Айбу камчиликларимизни Қуръон ила беркитгин!

وَاغْفِرْ ذُنُوبَنَا بِالْقُرَآنِ

Вағфир зунуубанаа бил-Қуръаан.

Гуноҳларимизни Қуръон ила мағфират этгин!

اللَّهُمَّ اهْدِنَا بِهِدَايَةِ الْقُرْءَانِ

Аллоҳуммаҳдинаа биҳидааятил Қуръаан.

Эй Аллоҳим, бизни Қуръон ҳидояти билан ҳидоят қилгин!

وَعَافِنَا مِنَ الْعِصْيَانِ بِكَرَامَةِ الْقُرْءَانِ

Ва ъаафинаа минал ъисйаани бикароматил Қуръаан.

Қуръон каромати (улуғворлиги) билан амру фармонингга қарши чиқиб исён қилишдан Бизни асрагин!

وَارْزُقْنَا سَعَادَةَ الدَّارَيْنِ بِالْعَمَلِ بِالْقُرْءَانِ

Варзуқнаа саъаадатаддааройни бил-амали бил-Қуръаан.

Қуръонга амал қилиш билан икки дунё саодатини бизга насиби рўзи айла!

اللَّهُمَّ بَلِّغْ ثَوَابَ كَلَامِكَ الْكَرِيمِ وَ فُرْقَانِكَ الْحَكِيمِ إِلَى رَوْضَةِ حَبِيبِنَا وَ طَبِيبِ نُفُوسِنَا وشَفِيعِ ذُنُوبِنَا أَبِي الْقَاسِمِ الْمُصْطَفَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ و إِلَى أَرْوَاحِ أَئِمَّتِنَا الْأَطْهَارِ صَلَواتُ اللهِ عَلَيْهِمْ وَ إِلَى أَرْوَاحِ شُهَدَاءِ كَرْبَلَا

Аллоҳумма баллиғ савааба калаамикал кариими ва фурқоникал ҳакиими илаа ровзати ҳабиибини ва тобииби нуфуусинаа ва шафииъи зунуубинаа Абил Қосимил Мустафаа Муҳаммадин соллаллоҳу ъалайҳи ва аалиҳи ва илаа арвааҳи аимматинал атҳаари солаваатуллоҳи ъалайҳим ва илаа арвааҳи шуҳадааи Карбалаа.

Эй Аллоҳим, улуғвор каломинг ва ҳикматли Фурқон (ҳақ билан ботилни бир-биридан ажратувчи) китобинг савобини Ҳабибимиз равзалари (нуроний қабрлари), нафсларимизнинг табиби ва гуноҳларимизнинг шафоатчиси бўлган Абил Қосим Мустафо Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га ҳамда маъмум имомларимизнинг руҳларига ва Карбало шаҳидларининг руҳларига етказгин!

وَعَجِّلْ فِي فَرَجِ مَوْلَانَا وَإِمَامَنَا صَاحِبَ الْعَصْرِ وَالزَّمَانِ بِالْقُرَآنِ.

Ва ъажжил фии фаражи мавлаанаа ва имааманаа соҳибал-ъаср ваззамаани бил-Қуръаан.

Пешвоимиз ва Имомимиз, аср ва замонамиз соҳиби Имом Маҳдий (а.ж)нинг келишини Қуръон ила тезлаштиргин!

وَصَلَّى اللهُ عَلَى سَيِّدِنَا وَنَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَآلِهِ الطَّيِّبِينَ الطَّاهِرِينَ وَصَحْبِهِ الْمُنْتَجَبِينَ وَسَلَّمَ تَسْلِيمًا كَثِيرًا

Ва соллаллоҳу ъалаа саййидинаа ва набиййинаа Муҳаммадин ва аалиҳит-тоййибинат-тоҳириин ва соҳбиҳил мунтажабиина васаллама таслииман касииро.

Сарваримиз ва пайғамбаримиз Муҳаммадга ва ул ҳазратнинг Аҳли-Байтларига ҳамда танланган хос саҳобаларига Аллоҳнинг салому салавоти ва дуруди бўлсин!

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

ТАВАССУЛ ДУОСИНИНГ МАТНИ ВА ТАРЖИМАСИ

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМААНИР РОҲИЙМ اللّٰهُمَّ إِنِّى أَسْأَلُكَ وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللّٰهُ عَلَيْهِ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.