Home / Аҳли-Байт / Имом Ҳусайн (а.с) / Карбало воқеаси борасида ҳақиқий, бироқ юракни эзадиган қайғули кўрсатгич маълумотлар

Карбало воқеаси борасида ҳақиқий, бироқ юракни эзадиган қайғули кўрсатгич маълумотлар

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ошуро куни Карбало заминида қизиқарли ва айни пайтда қайғули ва юракни эзадидиган кўплаб воқеалар юз берган бўлиб, уларга жуда кам диққат-эътибор қаратилган. Биз ушбу мақоламизда сизнинг эътиборингизни мазкур воқеаларга қаратмоқчимиз.

  • Имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг инқилобий ҳаракатлари муддати Язидга байъат-қасамёд қилишдан бош тортган кундан бошлаб Ошуро кунига қадар 175 кун давом этди:

Шундан 12 кун Мадинада ва 4 ой 10 кун эса Маккада бўлганлар;

Ва шунингдек, ул ҳазрат 23 кун Макка шаҳридан Карбалогача бўлган йўл оралиғида ва 8 кун эса, яъни Муҳаррам ойининг 2-кунидан 10-кунигача Карбало заминида бўлганлар.

  • Буюк тарихчи олим Ёқутий Ҳаммуий ўзининг «Муъжамул Булдон» номли китобида маълумот беришича, Имом Ҳусайн (алайҳис салом) Карбалога етиб боргунларича, Макка билан Куфа шаҳри оралиғидаги босиб ўтиладиган манзиллар сони 18 та эди ва ул ҳазрат ўша манзилларни босиб ўтдилар.

Манзиллар ўртасидаги оралиқ масофа уч фарсахдан беш фарсахгача узоқликда бўлган. Шариати исломияда масофа ўлчов бирлиги бўлган «бир фарсах» 5 километрдан 5/50 келометргача бўлган масофага тенгдир.

  • Куфа ва Шом орасидаги манзиллар сони 14 та манзил бўлиб, Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Аҳл-Байтларини асирга олинган ҳолда ўша манзиллардан олиб ўтдилар.
  • Буюк олим Шайх Муфиднинг қилган нақлига кўра, Имом Ҳусайн (алайҳис салом) Маккада бўлган чоғларида Куфаликлар ул ҳазратни Куфа шаҳрига келишлари учун таклиф этиб ёзган мактублар сони 12,000 тадан иборат эди.

Куфа шаҳига Имом Ҳусайн (алайҳис салом) томонларидан элчи этиб юборилган Муслим Ибн Ақилга байъат-қасамёд қилганлар сони 18,000 ёки 25,000 ёки 40,000 кишигача айтилган.

  • Ўн иккинчи пешвоимиз Имом Маҳдий (Аллоҳ таоло ул ҳазратнинг келишларини тезлаштирсин) томонларидан содир бўлган «Зиёрати Ноҳияҳ ал-Муқаддасаҳ»да Ошуро куни Карбало заминида мўминлар амири ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг оталари ҳазрат Абу Толиб фарзандларидан шаҳид бўлганлар сони 17 киши дейилган ва уларнинг исмлари тилга олинган. Аммо исмлари айтилмаган шаҳидлар 13 кишидан иборат. Бани Ҳошимдан уч нафар бола ҳам шаҳид бўлди. Демак, Абу Толиб фарзандларидан шаҳид бўлганларнинг жами 33 кишидан иборат. Уларни қуйида зикр этамиз:
  • Имом Ҳусайн (алайҳис салом) ва ул ҳазратнинг фарзандлари 4 киши,

Ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг фарзандларидан 9 киши,

Имом Ҳасани Мужтабо (алайҳис салом)нинг фарзандларидан 4 киши,

Ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг акалари Ақил фарзандларидан 12 киши,

Ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг акалари Жафари Тайёрнинг фарзандларидан 4 киши.

Имом Ҳусайн (алайҳис салом) ва бани Ҳошимдан ташқари, «Зиёрати Ноҳияҳ ал-Муқаддасаҳ»да ва бошқа манбаларда исмлари зикр қилинган шаҳидлар 82 нафар ва кейинги манбаларда исми зикр қилинганлар эса 29 нафардан иборат.

Бир ривоятда айтилишича, Имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг ёр-асҳоблари ва сафдошларидан бўлган Карбало шаҳидларининг умумий сони 138 нафардан иборат бўлган.

  • Язид қўшинлари томонидан Карбало шаҳидларининг муборак бошлари уларнинг танларидан жудо қилиниб, қабилаларга бўлиб берилди ва Карбалодан Куфага бошлари олиб борилган шаҳидлар сони 78 нафар эди.

Бошларнинг бўлиб берилиши қуйидагича эди:

Бани Кенда қабиласининг бошлиғи Қайс ибн Ашъасга 13 адад бош,

Ҳавозан қабиласининг бошлиғи Шимр ибн Зилжавшанга 12 адад бош,

Бани Тамим қабиласига 17 адад бош,

Бани Асад қабиласи 16 адад бош,

Мазҳаж қабиласига 6 адад бош,

Бошқа қабилалардан бўлган турли одамларга 14 адад бош.

Язид қўшинини ташкил этган юқоридаги қабилалар вакиллари Карбало шаҳидларининг муборак бошларини найзаларга илиб, асир қилиб олинган Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Аҳли-Байтларидан олдинда кўтариб борардилар. Бу аянчли ва дардли ҳолат дастлаб Карбалодан Куфагача, сўнгра Куфа шаҳридан Шом диёригача давом этди.

Эслатма:

  • Карбало шаҳидларининг сони турли манбаларда фарқли ривоят қилинган, аммо тарихда келган аниқ маълумотларга кўра, Ошуро куни Карбало заминида мўминлар амири Али (алайҳис салом) хонадонидан шаҳид бўлганлар сони 33 кишидан иборат ва қолган шаҳидлар эса Имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг ёр-асҳоблари ва Пайғамбаримиз саҳобалари бўлган.
  • Саййидуш-шуҳадо Имом Ҳусайн (алайҳис салом) Ошуро куни Карбало заминида шаҳид бўлган чоғлари 57 ёшда эдилар. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) шаҳид бўлганларидан кейин ул ҳазратнинг муборак баданларида 33 та найза жароҳати ва 34 та қилич зарбаси бор эди. Буларнинг барчаси ул ҳазратнинг баданларига қадалган камон ўқлари яраларидан ташқари эди.
  • Куфа шаҳридан Имом Ҳусайн (алайҳис салом)га қарши жанг қилиш учун келган қўшин аскарлари сони 33,000 нафар эди. Куфа шаҳридан биринчи навбатда келган қўшин аскарлари сони 22,000 нафар бўлган. Уларнинг тартиби қуйидагича эди:

Умар ибн Саъд бошчилигида 6000 нафар аскар,

Синон ибн Анас бошчилигида 4000 нафар аскар,

Урваҳ бин Қайс бошчилигида 4000 нафар аскар,

Шимр ибн Зилжавшан бошчилигида 4000 нафар аскар,

Шабас ибн Рибъий бошчилигида 4000 нафар аскар,

Кейинчалик қўшилганлар: Язид ибн Рукоб Калбий бошчилигида 2000 нафар аскар,

Ҳусайн бин Нумайр бошчилигида 4000 кишилик қўшин,

Мозаний бошчилигида 3000 кишилик қўшин,

Наср Мозаний бошчилигида 2000 кишилик қўшин.

Имом Ҳусайн (алайҳис салом) ва ул ҳазрат ёр-асҳоблари ва сафдошларининг муборак баданлари устидан от чоптирган кишилар 10 нафар бўлган.

  • Имом Ҳусайн (алайҳис салом) Ошуро куни 10 киши шаҳид бўлганида уларга марсия ўқиб йиғладилар ва уларнинг шаҳид бўлганида нутқ сўзлаб, уларни дуо қилиб, душманларини эса лаънатладилар. Улар қуйидаги кишилардан иборат:

Ҳазрат Али Акбар, ҳазрат Аббос ибн Али (алайҳис салом), Қосим ва Абдуллоҳ ибн Ҳасан (алайҳис салом), Имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг сутэмар ўғиллари Абдуллоҳ ёки Али Асғар, Муслим ибн Авсажа, Ҳабиб ибн Мазоҳир, Ҳур ибн Язид Риёҳий, Зуҳайр ибн Қайн Бажалий ва Жун.

  • Имом Ҳусайн (алайҳис салом) шаҳид бўлганлардан 7 киши бошининг устига пиёда юриб бордилар. Улар қуйидаги кишилардан иборат:

Муслим ибн Авсажа, Ҳурвозиҳ Румий, Жун, ҳазрат Абулфазлил Аббос, ҳазрат Али Акбар, ҳазрат Қосим. 

  • Икки кишининг шаҳид бўлганида Имом Ҳусайн (алайҳис салом) уларга дуруду салом йўлладилар:

Улар Муслим ибн Ақил ва Ҳоний ибн Урва эди.

  • Душманлар Ашуро куни 3 нафар шаҳиднинг бошини Имом Ҳусайн (алайҳис салом) томонларига улоқтириб юришди. Улар қуйидагилардан иборат:

Абдуллоҳ ибн Умайр Калбий, Амр ибн Жунода, Обис ибн Абу Шабиб Шокирий.

  • Язид қўшинлари Ошуро куни уч кишини парчалаб ташлашди. Улар қуйидаги кишилардан иборат:

Ҳазрат Али Акбар, ҳазрат Абулфазлил Аббос, Абдурраҳмон ибн Умайр

  • Карбало шаҳидларидан 9 кишининг онаси Ошуро куни у ерда ҳозир эдилар ва ўғилларининг шаҳид бўлишига гувоҳ бўлгандилар. Улар қуйидагилардан иборат:

Абдуллоҳ ибн Ҳусайн (алайҳис салом), онаси Рубоб, Авн ибн Абдуллоҳ ибн Жаъфар Тайёр, онаси ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг қизлари ҳазрат Зайнаб, Қосим ибн Ҳасан (алайҳис салом), онаси Ромила, Абдуллоҳ ибн Ҳасан (алайҳис салом), онаси бинт Шалил Жайлийя, Абдуллоҳ ибн Муслим, онаси ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг қизлари Руқайя, Муҳаммад ибн Абу Саид ибн Ақил, Амр ибн Жунода, Абдуллоҳ ибн Ваҳаби Калбий, онаси Умму Ваҳаб, Али Акбар; бир ривоятга кўра, оналари Лайло Ошуро куни Карбало заминида бўлганлар, аммо бу исботланмаган.

  • Карбалода вояга етмаган 5 нафар бола ҳам шаҳид бўлган. Улар қуйидагилардан иборат:

Имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг сутэмар боласи Абдуллоҳ Розийъ, Абдуллоҳ бин Ҳасан (алайҳис салом), Муҳаммад ибн Абу Саид ибн Ақил, Қосим ибн Ҳасан (алайҳис салом), Амр ибн Жунода Ансорий.

  • Карбало шаҳидларидан 5 нафари сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг саҳобаларидан эдилар. Улар қуйидаги кишилардан иборат:

Анас ибн Ҳарас Коҳилий, Ҳабиб ибн Мазоҳир, Муслим ибн Авсажа, Ҳоний ибн Урва, Абдуллоҳ ибн Биқтар Умайрий.

  • Ошуро куни Карбало заминида 15 нафар қул шаҳид бўлди. Улар қуйидагилардан иборат:

Наср ва Саъд; ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг қулларидан бўлишган,

Мунҳаж; Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом)нинг қули бўлган,

Аслам ва Қориб; Имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг қуллари бўлишган;

Ҳарас; ҳазрат Ҳамзанинг қули бўлган,

Жун; ҳазрат Абу Зар Ғифорийнинг қули бўлган,

Рофеъ; Муслим Аздийнинг қули бўлган,

Саъд; Умар Сайдовийнинг қули бўлган,

Солим; Бани ал-Мадинанинг қули бўлган,

Солим; Абдийнинг қули бўлган,

Шавзаб; Шокирнинг қули бўлган,

Шайб; Ҳарас Жобирийнинг қули бўлган,

Возиҳ; Ҳарас Салмонийнинг қули бўлган.

Ушбу 14 киши Карбалода шаҳид бўлди.

Аммо Имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг қули бўлган Салмонни ул ҳазрат Басрага юбордилар ва у ўша ерда шаҳид бўлди. 

  • Ашуро куни Имом Ҳусайн (алайҳис салом) ёр-асҳоблари ва сафдошларидан икки киши асирга олиниб, сўнгра шаҳид этилишди. Улар қуйидаги кишилардан иборат:

Савор ибн Мунъим ва Мавқиъ ибн Самома ас-Сайдовий.

  • Имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг ёр-асҳобларидан 4 киши ул ҳазрат шаҳид бўлганларидан кейин шаҳид бўлишди. Улар қуйидагилардан иборат:

Саъд ибн Ҳарас ва унинг оғайниси Абулҳатуф, Сувайд ибн Абу Мутоъ, у яраланган эди. 

Эй Аллоҳим, Карбало шаҳидларининг қони ҳаққи ҳурмати ва баракоти ила бизга Имом Ҳусайн (алайҳис салом)ни севганлар ва ул ҳазратга муҳаббатли бўлганлар қаторидан жой бергин! Омин!

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Турли халқларда Ошуро ва Муҳаррам ойида мотам мажлисларининг ўтказилиши

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойи бўлиб, «Шаҳрул-Ҳаром» ёки «Муҳаррамул-Ҳаром» деб аталади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.