Home / Савол-жавоблар / Ижтимоий-иқтисодий / Аёл кишининг ёт-бегона эркакка хизмат қилиши жоизми?

Аёл кишининг ёт-бегона эркакка хизмат қилиши жоизми?

Ассалому алайкум Ҳурматли Таҳририят. Саволим шуки, Аёл киши хорижга ишга кетиб, ўша ерда бир оилага оқсоч бўлиб ишга кирса ва ўша оиладаги ёши қарри бобойга қарашга ёлланса, хукми қандай. Яъни Аёл бегона ёши қарри бобойга қараши мумкинми?

Ҳурмат билан

Зебинисо

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ.

Юқоридаги саволга жавоб беришдан олдин дастлаб шариати исломияда номаҳрам кишилар ўртасидаги ҳукмларни эслатмоқлик зарур.

Шариатимизда Аёл киши учун маҳрам деб қабул қилинган эркаклар қуйидагилардан иборат:

1. Ота-Бобо

2. Ака ва ўғил ука

3. Эр

4. Қайин ота

5. Амаки

6. Тоға

7. Ўғил фарзанд

8. Ака-укаси ва опа-сингилларининг ўғил фарзандлари.

Аёл киши юқоридаги эркак кишилардан ўзини ёпиб ҳижоб кийиши вожиб бўлмай, улар билан қўл бериб кўришиши ва уларга касал бўлиб қолганларида қарашиши жоиз ва мумкиндир. Албатта, бу масалада уларнинг аврат жойларига қараш жоиз бўлмай, ҳаром ҳисобланади.

Аммо юқоридаги маҳрам бўлганлардан ташқари қолган эркаклар Аёл кишига номаҳрам саналади ва Аёл киши номаҳрам эркаклардан ўзини ёпиб ҳижоб кийиши вожиб бўлиб, улар билан қўл бериб кўришиши, уларга қўл тегизиши ва қарашиши жоиз бўлмай, ҳаром амал ҳисобланади.

Демак, юқоридаги шариати исломия ҳукмига биноан, агар аёл киши номаҳрам эркакка қарашга ёлланса, хоҳ ўша киши кекса ёки ёш бўлишидан қатъий назар, унинг бу иши ҳаром амал бўлиб, бу йўл билан топган пулида айбу ишкали бор ва ундан барака кўрмайди.

Албатта, агар ёши кекса бобойга қарашга ёлланиш деганда, унинг кийимларини ювиш ёки ошхона ишларини қилиб унга таом пишириб бериш бўладиган бўлса, у ҳолда бу ишнинг шариатда ҳеч бир айби бўлмай жоиз саналади.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.