Home / Савол-жавоблар / Сиёсий-маданий / Ҳазрати Исо Масиҳ (а.с)нинг таваллуд топган кунлари қайси кун?
Hazrati Iso Masih (a.s)ning tavallud topgan kunlari borasida

Ҳазрати Исо Масиҳ (а.с)нинг таваллуд топган кунлари қайси кун?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Айрим мухлисларимиз томонидан ҳазрати Исо Масиҳ (алайҳис салом)нинг таваллуд топган кунлари, яъни Рождество қайси кунга тўғри келиши ва асосан Рождествони нишонлашнинг маъно-мазмуни, аҳамияти ва ўрни ҳамда бундан кўзланган мақсад нима эканлиги хусусида бизга бир қатор саволлар тушгани боис, бу борада ёзишга жазмландик.

Баъзи христианларнинг эътиқодига кўра, Аллоҳ таоло инсонларнинг ҳидояти учун юборган буюк пайғамбарлардан бири бўлмиш ҳазрати Исо пайғамбарнинг таваллуд топган кунлари – Рождество санаси 25 декабрга тўғри келади. Баъзи насронийлар, жумладан арманлар Рождествони 6 январда нишонлашади. Милодий янги йилнинг бошланиши эса 1 январдан бўлади.

Christmas Рождество – бу Исо Масиҳнинг туғилган кунини эъзозлаш мақсадида ўтказиладиган байрамдир. Рим-Католик черковининг кўплаб аъзолари ва протестантлар Рождествони 25 декабр куни нишонлашади ва уларнинг кўплари 24 декабр куни кечқурун ҳам Рождествони ўтказадилар. Бутун дунёдаги Православ черковларининг аксарият аъзолари ҳам 25 декабрни ҳазрати Исо Масиҳ (алайҳис салом)нинг таваллуд топган куни сифатида нишонлайдилар. Россия, Украина ва бошқа мамлакатлардаги баъзи Православ христианлар Жулиан тақвимига риоя қилганликлари туфайли Рождествони 7-январда ўтказадилар.

Ноёб ва ўзига хос анъанага кўра, Арман Апостол черкови Рождествони ва шунингдек, Исо Масиҳнинг сувга чўмиш кунини биргаликда олтинчи январда нишонлайди. Рождествонинг ўн икки куни Исо Масиҳнинг 25 декабрдаги таваллуд кунидан бошланиб, 6 январдаги Хож Шуён байрамигача давом этади. Рождество сўзи кечки Раббоний зиёфат маъносини англатади.

Рождество байрамининг келиб чиқиш тарихи

Қачондан ва нима сабабдан айнан 25 декабр куни Исо Масиҳнинг туғилган куни деб қабул қилингани аниқ ҳолда маълум эмас. Инжил китобларининг ҳеч бирида Исо Масиҳнинг туғилган санаси аниқланмаган. Дунёдаги ҳодиса-воқеаларни тасвирлашни бошлаган илк христиан тарихчиси Тоус Жулиус Африcанус, Исо Масиҳ 25 декабр куни туғилган деган ғояни оммалаштиришда муҳим рол ўйнаган. Ушбу сана ҳазрати Марямнинг ҳомиладор бўлган куни 25 мартдан тўққиз ой ўтгач ҳисобланган ва бошқа томондан эса 25 март куни баҳорги тенгкунлик сана бўлиб, у куни ҳазрати Одам (алайҳис салом)нинг яратилиш куни деб қабул қилинган.

Айримларнинг айтишича, аслида черков ёруғлик худоси бўлмиш Митранинг туғилган куни байрамини Янги Аҳд дунёнинг нури ва ёруғлиги деб атаган Исо Масиҳнинг туғилган кунини эъзозлаш байрами билан алмаштирган ва Католик черкови Митраизм издошлари Христиан дини томон оғадилар деган умидда, уларга Исо Масиҳнинг туғилган кунини эъзозлаш сифатида ўша олдиндан белгиланган Митра худосининг туғилган кунида, яъни 25-декабрда ўзларининг байрам ва хурсандчиликларини ўтказишни давом эттиришлари учун рухсат берди.

Дастлаб Рождество байрам қилиш, ўйин-рақс ва қўшиқлар куйлаш билан ўтказилмас эди. Ҳатто 245-йилда юнон файласуфи Ориген Рождествони байрам қилиб ўтказишни хунук ва қабиҳ иш деб билган ва ўтмишда фақат гуноҳкорларгина ўз туғилган кунларини нишонлаганлар,- деб айтди.

Ўрта асрларнинг аввалида Рождество куни Исо Масиҳнинг сувга чўмишини нишонлаш таъсирида бўлган ва Ғарбда эса энди туғилган Исо Масиҳни кўргани келган учта эронлик астрономга эътибор қаратиларди. Ўрта асрларнинг ўрталарида Рождество катта байрам қилиб ўтказиларди ва тарихчиларнинг таъкидлашича, кўплаб зодагонлар ва тўралар Рождествони нишонлаганлар, Рождество байрамларида қўшиқлар куйлаш ўрта асрларда юзага келган. Христиан ислоҳоти даври давомида Протестантлар Рождество байрамини Католик черкови ва папаларнинг дабдабали ва тантанали кўринишлари деб қораладилар. 1820 ва 1830-йиллар давомида Британияда мазҳаблараро зиддиятлар тинчиб кетгач, инглиз ёзувчилари Рождество байрамининг ўртадан кўтарилаётгани ва сўниб бораётганидан хавотир билдиришди ва натижада ушбу анъаналарни қайта тиклаш йўлида саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. 1843 йилда нашр этилган Чарльз Диккенснинг «Рождество кўйи» номли китоби оила, яхши ният ва меҳрибонликка асосланган Рождество байрамини қайта тиклашда муҳим рол ўйнади.

Ўн тўққизинчи асрнинг бошларида Рождествога бўлган қизиқиш Америкада Вашингтон Ирвингнинг ёзган бир қатор қисқа ҳикоялари орқали қайта тикланди. Германиялик муҳожирлар [иммигрантлар] ва Американинг фуқаролар урушидан кейин ўз ватанига қайтиб келган америкаликлар Европадаги Рождество анъаналарини Америка қитъасига олиб келишда улкан ҳисса қўшганлар.

Биринчи жаҳон урушининг биринчи йили 1914-йилда немис ва инглиз қўшинлари ўртасида вақтинчалик ва норасмий ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилди ва ҳар икки томоннинг аскарлари Рождество қўшиқларини куйлаб, урушни тўхтатишди. Йигирманчи асрнинг охирида Америка Қўшма Штатлари Рождествонинг маъно-моҳияти ва унинг диний ёки дунёвий байрам сифатидаги ўрни борасида тортишувларга дуч келди. Негаки, баъзилар Рождествонинг федерал дам олиш кунлари сифатида тан олинишини черков ва давлатни бир-биридан ажратиш тўғрисидаги қонунни бузиш деб билдилар ва бу масала турли судларда бир неча бор муҳокама қилинди. Оқибат, Америка Қўшма Штатларининг Олий Суди 2000-йил 19-декабрда Рождество куни расмий давлат байрами деб тан олиниши Динни давлат бошқарувидан ажратиш тўғрисидаги қонунни бузмайди,-деб ҳукм чиқарди. Негаки ушбу кун очиқ-ойдин дунёвий ва секуляр мақсадни кўзлайди.

Қор бобо ким?

Қор бобо деганда Кичик Осиёнинг [ҳозирги Туркиянинг] христиан руҳонийларидан бири бўлган, милодий тўртинчи асрда яшаб ўтган ва болаларга меҳрибон муносабати ҳамда камбағалларга совғалар бериши билан машҳур бўлган Санта-Клаус исмли шахс назарда тутилади. У кейинчалик Муқаддас Николай номи билан машҳур бўлиб, ўрта аср ва Уйғониш [Ренессанс] даври расмларида баланд бўйли, жиддий ва олижаноб юзли киши сифатида тасвирланган. Муқаддас Николайнинг жасади ҳозир Туркиянинг Демре минтақасида Ўртаер денгизи соҳилида дафн этилган бўлиб, унинг жасадининг айрим қисмлари қаттиқ совуқ туфайли табиий мумиёлангани учун ҳалигача сақланиб қолган. Олимлар 2003 йилда унинг юзини суякларидан тиклашга муваффақ бўлдилар ва улар ҳақиқий Қор бобо қизил танли бўлиб, унинг териси ранги очиқ жигарранг тери эканлигини аниқладилар.

Ўн тўққизинчи асрда насроний оилалар Қор бобо ҳақидаги афсонани Рождество байрами билан боғлашга ва ундан ўз болаларини тинчлантириш ва уларни тартиб-интизомли қилиш учун фойдаланишга қарор қилдилар. Шунинг учун эпископ шляпаси [буюк Папанинг бош кейими] ва Муқаддас Николайнинг хочи қизил либос ва қизил шапкага айланди ва шунингдек, Қор бобонинг оғирлиги ошиб, бир халта совғаларни яхши ва одобли болаларга бериш учун елкасида олиб юрадиган бўлди. У энди жаннатда эмас, балки Шимолий қутбда яшайдиган бўлди ҳамда ўйинчоқ ва совғалар заводининг эга эди. 1931 йилда Кока-Кола заводи ўзининг реклама рамзи сифатида Қор бобони танлади ва замонавий Санта Клаус ёки Қор бобони дунёга таниттирди. Бугунги кунда Франсиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Қор бобонинг идораси болаларнинг 1 миллиондан ортиқ орзу-тилакларига жавоб беради.

Кўпгина мамлакатларда болалар ўз оёқ кийимлари ёки пайпоқларини Қор бобо келиб совғалар билан тўлдиради деб бир жойда қўядилар.

Болалар ўз оёқ кийимлари ва пайпоқлари ичига сабзи ёки беда солиб қўйсалар, Қорбобонинг кийиклари келиб уларни топиб олади ва Қорбобо унинг жойига конфет ёки ширинликлар қўйиб кетади, деб ишонадилар.

Рождество маросимлари

Рождество дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланади ва унинг нишоланиш тартиби насронийларнинг тарқалиши, маданияти ва қишки байрамлар билан уйғунлигига боғлиқ. Аммо Рождество маросимининг бутун дунё бўйлаб ўтказиладиган умумий жиҳати шундаки, христианлар Исо Масиҳнинг туғилган кунини нишонлаш учун черковга борадилар ва ўз уйларида Арча дарахтини безатиб, уни рангбаранг чироқлар билан ёритадилар ва шунингдек, кўча ва хиёбонларда тўп-тўп бўлиб дуо-илтижо ва шукрона куйларини ўқийдилар. Рождество айёмида ким ошди савдолари ҳам ўтказилади ва 26 декабр Боксинг кунида ишчи ва ходимлар ўзларининг иш берувчиларидан совғалар олишади.

Рождествонинг энг муҳим рамзлари

Рождество дарахти: Кўпчилик одамлар Рождество дарахти билан ўтмишдаги бутпарастлик ўртасида боғлиқлик бор деб ўйлайди, аммо можаро бундай эмас. Рождество дарахти нима учун борлиги ҳақида баъзи ҳикояларни кўздан кечирамиз:

Биринчи ҳикоя: Биринчи назария насроний муқаддасларидан бўлган Saint Boniface Рим папаси Бонифацийга бориб тақалади. Кунларнинг бирида у кичик бир шаҳарга боради ва у ернинг аҳолиси эман [дуб] дарахтига худо сифатида сиғинаётганларини ва Худо ўша дарахтда эканлигига эътиқод қилишларини англаб етади. Муқаддас Бонифаций ўша ердаги одамларга уларнинг худо деб эътиқод қилган нарсалари ёлғон эканини айтмоқчи бўлса, барча шаҳар аҳолиси билан уруш қилиш кераклигини биларди. Шунинг учун улар ўша дарахтнинг ичида худо йўқлигини кўришлари учун у дарахтни кесишга қарор қилди. Аввалига одамлар унга қаршилик кўрсатишди, лекин бир неча можаролар бўлиб ўтгач, ниҳоят, эман дарахти кесилди ва одамлар эман дарахти кесилиб майдаланганини ва бирор бир ёмон ҳодиса содир бўлмаганини кўришди. Муқаддас Бонифаций у ернинг одамларига эҳтиром кўрсатиш ҳамда ушбу ҳикояни одамлар онгида сақлаб қолиш учун дарахтни насроний динининг рамзи қилиб қўйди.

Иккинчи ҳикоя: Германияда «Жаннат» номли бир намойиш ўтказилиб, унда Одам Атонинг олма еб, жаннатдан ҳайдалиши тасвирланган эди. Ўша намойишда дарахтлар олма билан безалган эди. Демак, Одам (алайҳис салом) ва олма ейиш қиссаси христиан динида жуда улкан аҳамият ва ўринга эга. Шу боис, ўшандан кейин насронийлар дарахтларни олма билан безаб, уни Рождество байрамининг рамзи деб билишган.

Учинчи ҳикоя: Бир куни христиан динининг энг нуфузли кишиларидан бири бўлган ва протестантлик ҳаракатида асосий рол ўйнаган Мартин Лютер уйига яқин жойда жуда бир гўзал манзарани кўрди. Ўша манзарада қор ёғар ва озгина ёруғлик ҳам тушиб турар эди, бу эса қорлар янада кўпроқ ялтирашига сабаб бўлган эди. Мартин Лютер ушбу манзарани кўргач, яна шунга ўхшаш бир манзара яратишга уринди. Шунинг учун у ўша жойда дарахтларни ўрнатиб қўйиб, атроф-муҳитга гўзал ёруғлик таратиб туриши учун уларни безади.

Рождествода фаришта: Рождествода фаришталарнинг ҳайкаллари ёки улар тимсолидаги кичик қўғирчоқлар, хабар берувчилар ёки элчиларнинг рамзи бўлиб, фаришталар ва элчилар Исо Масиҳнинг туғилгани ҳақида хабар беришади, деган маънони англатади.

Рождествода қўнғироқ: Қўнғироқлар узоқ вақтдан бери христиан динида черковлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб келган. Эндиликда ҳам ҳар якшанба куни бутун дунё бўйлаб аксарият черковларда қўнғироқлар чалинади.

Рождествода конфет: Исо Масиҳнинг туғилган куни муносабати билан шодлик ва қувончни намоён этиш учун одамларга конфет тарқатилади. Бундан ташқари, ўтмишда шакарқамиш мўл-кўл экиб етиштириларди, шунинг учун насроний дин вакиллари ўз байрамларида конфетдан фойдаланишга қарор қилишди.

Рождествода кабутарлар: Рождествода тинчлик рамзи сифатида танилган оқ рангли кабутарлар, ҳазрати Исо Масиҳ одамлар билан Худо ўртасида тинчлик ва дўстлик ўрнатиш учун келганлигини кўрсатади.

Рождествода совғалар: Бу анъана ҳар бир совға ўз ўрнида яхши ва қадрли эканлигини кўрсатиш учун юзага келган ва энди Худо дунё халқларига жуда қимматли ва қадрли совға ато этган ва у ҳазрати Исо Масиҳнинг туғилишидан бошқа нарса эмас. Ушбу маънода ҳазрати Исо пайғамбарнинг туғилган куни деб ҳисобланган милодий янги йилда насронийлар бир-бирларига, махсусан болаларга совғалар берадилар.

Рождествода Хас ўсимлиги ва Қунсул қизи: Хас ўсимлиги турли мамлакатларда турли номлар билан танилган, аммо шунга қарамай, holly сўзи Хасга ишора бўла олади. Христианлар бу ўсимликнинг ҳар бир қисмини хос бир мавзунинг рамзи деб билишади. Масалан, унинг ўткир барглари ҳазрати Исо (алайҳис салом)нинг тожини эслатади ва майда қизил мевалари эса қон томчиларининг рамзи деб, биладилар. Лекин умуман олганда, Хас ўсимлиги бойлик рамзидир. Қунсул қизи ўсимлиги совуққа жуда чидамли бўлиб, об-ҳаво ва иқлимнинг ўзгаришига қараб рангини ўзгартириш қобилиятига эга. Қунсул қизи ўзининг қизил ва яшил ранги сабабли Рождество рамзи ҳисобланади ва уни ушбу байрамнинг безакларида кўриш мумкин.

Рождествода чароғонлик: Насронийларнинг муқаддас китобида айтилишича, Аллоҳ таоло ёрқин ва порлоқдир ва аслида нур ва ёруғлик христиан дини ва Худонинг ажралмас қисми бўлиб, Исо Масиҳнинг унвони ҳам дунёнинг нуридир. Шунинг учун Рождество маросими пайтида жуда кўп чироқлар ёқилади.

Рождествода Омела ўсимлиги: Омела Mistletoe ўзига керакли озуқа моддаларининг бир қисмини таъминлай оладиган ва жуда чидамли бўлган ярим паразит ўсимликнинг номидир. Ушбу ўсимлик юқори чидамлилиги сабабли Рождество рамзларидан бирига айланди. Шунингдек, ҳазрати Исо Масиҳ бепушт ёки касал бўлган одамларни уруғлантириш ва соғайтириш қудратига эга бўлганлиги айтилади ва шунинг учун ҳам Омела Mistletoe Рождествога ишора қилиш учун яхши рамз бўла олади.

Рождествонинг бошқа рамзлари

Қор парчалари: Қишнинг охири ва баҳорнинг бошланиши рамзи.

Юлдуз: Мўъжиза содир бўлишининг рамзи.

Ақлли уч эркак: Ҳазрати Исо Масиҳ келишини башорат қилувчиларнинг рамзи.

Гул ҳалқаси: Ернинг қуёш атрофида айланиши рамзи.

Чўпон: Ўтмишдаги одамларнинг рамзи.

Рождествода ранглар

Рождество байрамларида учта ранг кўпроқ қўлланилади: яшил, қизил ва оқ. Сўнгги йилларда эса уларга олтин ранг ҳам қўшилган. Яшил ранг ўсимликларнинг гуллаб-яшнаши ва ям-яшиллиги рамзидир. Қизил ранг доимо насронийларнинг муқаддас китобида муҳим ўринга эга бўлган: Одам сўзи иброний тилда эркак + қизил деган маънони англатади. Насронийлар ҳазрати Исо Масиҳни инсон гўшти ва (қизил рангли) қонидан бўлган деб эътиқод қиладилар ва қизил рангни эса ҳазрати Исо Масиҳ қонининг ранги рамзи деб биладилар. Ва шунингдек, улар инсонларнинг ўлими ва ҳаёти ҳам Худо ва Унинг ўғли Исо Масиҳнинг қўлида эканлигига ишонадилар, шу боис, ушбу назарияда ҳам қон ва қизил ранг муҳим рол ўйнайди. Шундай қилиб, қизил ранг ҳазрати Одам Ато гуноҳининг, ҳазрати Исо Масиҳ қонининг ҳамда ўлим ва ҳаётнинг рамзи бўлиб, оқ ранг эса поклик ва қор рамзидир. Олтин ранг кўпроқ безаш ва зийнатлаш жиҳатига эга бўлиб, қадимдан христиан динида муқаддас ранглардан бири бўлмаган.

Сўзимиз ниҳоясида ушбу ҳақиқатни таъкидлаб айтиш лозимки, Рождество байрами Исо Масиҳнинг туғилган кунига ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки аслида Санта Клаус ёки ўша Қор бобонинг байрами ҳисобланади. Ва асосан, ҳазрати Исо Масиҳ (алайҳис салом) баҳорда туғилганлар ва 25 декабр куни бутпарастларнинг олов маъбудаси туғилган куни учун ўтказадиган куфрли байрами бўлиб, уни христианларга сингдиришган.

Бир неча йиллардирки Рождество ўрнига Иксмас Xmas номидан фойдаланиш мода бўлиб қолган. Ҳақиқий насронийлар ҳозирги Рождествога эътиқод қилмайдилар. Мисол тариқасида, православ христианлар ва Шарқий черковни айтиш мумкин.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Масжид ва мадрасаларнинг юқорисидаги ярим ой тамғаси ниманинг белгиси?

Ассалому алейкум, ҳурматли таҳририят. Мени бир нарса доим қизиқтиради, шу борада сизлардан сўрамоқчи эдим. Тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.