Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Россияда совуқ жойда намоз учун таҳорат ўрнига таяммум қилиш жоизми?

Россияда совуқ жойда намоз учун таҳорат ўрнига таяммум қилиш жоизми?

Ассалому алайкум Нажот Кемаси Таҳририяти. Россияда совуқ жойда пешин ва аср намози учун таҳорат олишга вақтинча шароити йўқ экан. Сув ўта совуқлик қиятган экан. Ҳатто этикни ечилса оёқ совуқ қотиб қоларкан. Шунга таяммум билан номоз ўқиб турилса бўладими? Ёки юз қўлни ювиб ишлаётган этик устига масҳ тортса бўладими? 

Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Оллох сизлардан рози бўлсин. 

  • Ҳурмат билан
  • Мухтор

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва у зотнинг Аҳли-Байтларидан ривоят қилинган ҳадиси шарифларга кўра, қуйидаги ўринларда намоз ўқиш учун ВУЗУ (таҳорат) ўрнига таяммум қилинади:

  1. Вузу олиш учун сув топмаганда;
  2. Намоз ўқиш учун вақт жудa оз бўлганлиги сабабли, вузу олишга етарли вақт бўлмаганда;
  3. Жароҳат борлиги ёки маълум бир касалликлар сабабли сув, вузу аъзоларига зарар етказадиган бўлса;
  4. Ҳаво шу даражада совуқ бўлсаки, вузу олган тақдирда касал бўлиб қолиш эҳтимоли кучли бўлганда;

Айтиб ўтилган ўринларда вузу (таҳорат) ўрнига таяммум қилиб, номоз ўқилади ва таяммум билан ўқилган намозлар ўз ўрнида саҳиҳ ва тўғри бўлади.

Инсоннинг вазифаси таяммум билан номоз ўқиш бўлганда, таҳорат оламан деб юз қўлини ювиб, ишлаётган этик устига масҳ тортса, унинг бу амали таҳорат ўрнига ўтмайди ва ушбу ҳолатда ўқиган номози ботил бўлиб, қайтадан шаръий вазифасига биноан, таяммум қилиб номозни қайтариб ўқиши вожибдир. 

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.