Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Қўй сўйиб қон чиқариш шариатда қандай ҳукмга эга?

Қўй сўйиб қон чиқариш шариатда қандай ҳукмга эга?

Ассалому Алайкум Нажот Кемаси Таҳририяти.

Жамиятдаги одамларимиз орасида айримлар қўй сўйиб қурбонлик қилиш ёки қон чиқариш ҳукми қандайлиги ҳақида савол беришади. Мен буни нима деб аташни ва қандай жавоб беришни билмайман! Ахир қурбонлик Қурбон ҳайитида қилинади-ку, аммо бошқа кунларда қон чиқариш эса қанчалик туғри иш? Шу учун ўз фикримни айтолмадим.

Бу борада мана шунақа саволлар тушади. Масалан: 

  1. Болам касал эди, тузалса қўй сўяман деб ният қилдим, тузалди энди қўй сўйишим керак.
  2. Болам ўқишга кирди.
  3. Мени ишларим юришиб кетди ёки ишларим юришмаяпти, шунга қўй сўйишим керак…
  4. Иморат солганда қон чиқаришлик халқимиз орасида кенг тарқалган…
  5. 1-2-3 ҳолларда қўйини мачитга келтириб ўша ерда сўйишлик тўғри иш ҳисобланадими?

Бу юқорида айтилганларнинг қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида маълумот берсангиз. Олдиндан раҳмат, Аллох панохида бўлинг.

  • Ҳурмат билан
  • Абдураҳмон

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар.

Қон чиқариш бўйича берган саволингизга жавобан шу нарсани айтиш керакки, Қурбонлик Ҳайитидан ташқари, инсон назр қилиб қон чиқариши Ислом динида қабул қилинган. Яъни «Аллоҳ учун шу ишни бажариш, масалан қўй сўйиш ёки қон чиқариш менинг зиммамдадир», деб айтмоқлик шариати исломияда «НАЗР қилиш» дейилади.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак:

1. Агар касал фарзандим соғайиб кетса, Аллоҳ учун бир қўй сўяман ёки бир қўй сўйиш менинг зиммамда, деб айтса, шунда фарзанди соғайганда албатта, бир қўй сўйиши вожиб бўлади.

2. Худди шундай, болам ўқишга кирса ёки ишларим юришиб кетса, албатта, Аллоҳ учун бир қўй сўяман ёки бир қўй сўйиш менинг зиммамда, деб айтса, у ҳолда бир қўй сўйиш унга вожиб бўлади.

3. Иморат солганда ҳам ҳар қандай бало-офат ва кулфатлар бу ҳовли ва иморатдан узоқ бўлсин деган ниятда қўй сўйиш шариати исломияда мумкин ва жоиз бўлган ишдир. Бу борада мужтаҳидларимизнинг фатволарида айтилган ва мужтаҳидларимиздан бири Оятуллоҳ Баҳжат бир неча марта бало узоқлашиши учун қўй сўйишни тавсия қилганлар ва бу иш амалга оширилган.

Яша шуни айтиш лозимки, қурбонлик қилиш фақат Қурбон Ҳайити кунига хос эмас, балки бошқа кунлар ҳам қурбатан илаллоҳ деб бало-қазо ва касалликларни узоқлаштириш ниятида қўй сўйиб қурбонлик қилиш мумкин.

Демак, қўй сўйишни икки хил ниятда амалга ошириш мумкин: 

  1. Қурбон қилиш ниятида.
  2. Назр қилиш ниятида.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам қон чиқариш шариати исломияга мувофиқ иш бўлиб, жоиз саналади.

Аммо саволда сўралганидек, қўй сўйиб қон чиқаришни мачитда амалга ошириш керакми ёки ўзининг хонадонида ҳам бу ишни бажариш мумкинми? Ушбу саволга жавобан шуни айтиш лозимки, қон чиқаришни мачитда амалга ошириш шарт эмас, балки ўзининг уйида ҳам бу ишни бажара олади. Аммо бу ишни мачитда бажаришни ниятда қилса, албатта, мачитда амалга оширгани яхшироқдир.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси Таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (7)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ТАҲОРАТДА ИХТИЛОФ ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБЛАРИ Албатта, Ислом дини умумбашарий дин бўлиб, бутун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.