Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (21)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (21)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткор яратадиган солиҳ ва адолатли жамиятнинг иқтисодий хусусиятлари:

Адолатнинг кенг тарқалиши

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Солиҳ ва адолатли жамиятларнинг дастлабки хусусияти бу – ижтимоий адолатнинг ўрнатилишидир. Адолатнинг том ва аниқ маъноси ҳар бир шахс ўз ҳақ-ҳуқуқига ва улушига етиши ва жамиятнинг барча одамлари ва қатламлари ўзига тўқ бўлишларидир. Чунки, илоҳий таълимотларга кўра, агар жамиятда адолат ўрнатилса, ҳамма одамлар ўзига тўқ бўладилар. Демак, жамиятда камбағал ва камбағаллик, муҳтож ва эҳтиёжмандлик, зулму ноҳақлик бор экан, адолатдан сўз очишга ўрин йўқ. Адолат ишлаб чиқариш, тақсимлаб бериш ва истеъмол қилиш тизимида ва барча иқтисодий соҳаларда, ишчи билан иш берувчи, фермер билан мулкдорлар, ишлаб чиқарувчи билан сотиб олувчи ҳамда молларни айирбошлаш билан адолатли фойдалар ўртасидаги муносабатларда ва бошқаларда ижро этилиши керак.

  • Аллоҳнинг Каломи: … Уларнинг пайғамбарлари келганида, ораларида адолат билан ҳукм қилинади ва уларга сира зулм раво кўрилмагай.
  • … Эй қавмим, тарози ва ўлчовни тўлиқ ва адолатли қилинг ва одамларнинг ҳуқуқларидан (уларнинг иши ва молидан) бирор нарсани озайтирманг …
  • Аҳдига вафо қилувчи мўминлар яхши ишларга шошиладиган ва ўша ишларни бажаришда пешқадам бўладиган кишилардир.
  • Нажоткорнинг сўзи: Менинг халқим модомики бир-бирларини яхши кўрар, бир-бирларига совғалар улашар, омонатли бўлар, ҳаром қилинган нарсалардан узоқлашар, меҳмондўст бўлар, намозни тўкис адо этар ва закот берар эканлар, улар доимо яхши ва тартибга тушган ҳаёт кечиргайлар. Қачонки улар бундай ишларни қилмасалар, унда очарчилик, қурғоқчилик ва қийинчиликка дучор бўлгайлар.
  • : Адолат ёғдусидагина неъматлар ва хайру баракотлар неча баравар кўпаяди.
  • : Адолат билан одамлар ҳаёти тартибга тушади.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.