Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (22)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (22)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Нажоткор яратадиган солиҳ ва адолатли жамиятда атроф-муҳитнинг хусусиятлари:

Соғлом атроф-муҳит

Келинг, Нажоткорнинг идеалларини [орзу-истакларини] танийлик, унинг ҳақиқатига иймон келтирайлик, ўз ҳаётимизда унга амал қилайлик, токи У БУЮК ИНСОНнинг раҳбарлиги остида адолатга, маънавиятга, инсоний ахлоқ ва фазилатга тўла ва лиммо-лим бўлган хавфсиз ва осуда дунёни яратайлик.

Адолат қонуни ҳукм суришининг устуворлиги ва соғлом иқтисодиёт стандартлари ёғдусида атроф-муҳит зарарли босқинлардан ҳимояланади. Ўсимлик ва ҳайвонлар турлари ҳаддан ташқари талон-тарож қилинмайди, сувлар ифлосланмайди, ўз манфаатининг пайида бўлганлар, сармоя эгалари ва уларга тобе давлатлар ўрмонларни нобуд қила олмайдилар ёки бошқа манбаларни эгалла олмагайлар.

Адолатли жамиятда одамлар дарахт экишга аҳамият берадилар ва ҳамма кишилар инсоният оиласининг шериги бўлган дарахтларни ўстиришга интилишади. Товуқ ва балиқ турлари ва чорва ҳайвонларини йўқ қилишга сабаб бўлган гўштни ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиш кенг тарқалмайди. Ўсимликлар ва дарахтлар ва уларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида қимматли таълимот ва кўрсатмалар етишган. Баъзи таълимотларда дарахтлар инсон оиласининг бир аъзоси деб ҳисобланган ва дарахтлар билан инсонлар ўртасида оилавий боғлиқлик борлиги айтилган.

Шу тарзда одамлар ушбу ҳақиқатга; дарахт инсон оиласининг марказидан жой олганига ва оила аъзолари ҳукмида эканлигига ҳамда дарахтларга зарар етказиш яқин қариндош-уруғларни нобуд қилишга ўхшашига ишонишлари лозим.

Адолатли жамиятда одамлар дарахтларни суғоришни чанқоқ одамларга бериш деб биладилар.

Ва бу таълимотлар инсоннинг дарахт экишга, яйловлар ва ўрмонларни сақлашга бўлган чуқур эҳтиёжи ва боғлиқлигини ёритиб беради ва дарахт экишнинг улкан аҳамияти ва қадр-қийматини баён этади. Бу борада Пайғамбаримиз (с.а.о)дан жуда қимматли таъбир етишган:

«Агар сиз қиёмат куни келганини эшитсангиз ва шу пайт қўлингизда хурмо кўчати бўлса, агар уни экиш имконига эга бўлсангиз, уни экинг!».

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.