Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (20)

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (20)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Нажоткор томон глобал чақириқ

Адолатли ва солиҳ жамиятнинг сиёсий хусусиятлари:

1. Одил ва солиҳ бошқарувни қабул қилиш

Шак-шубҳасиз, солиҳ одамлар ва адолатли жамият ҳар қандай ҳокимият ва бошқарувга бўйсунаверишмайди ва ҳар қандай давлатни ҳам қабул қилаверишмайди. Улар ўзларига мос ва монанд бўлган солиҳ амалдорларни танлайдилар ва ҳар қандай нолойиқ ва сирли мансабдорларни шошилинч тарзда аниқлаб, уларни бошқарувдан кетказадилар. Агарчи ўша сирли, фирибгар ва таъсирчан шахслар кўплаб макру ҳийлалар билан халқни алдамоқчи бўлишса-да.

Солиҳ ва адолатли жамиятларда қалбаки ва нохолис сиёсий буюмлар, сирли таъсирчан ва ташқи кўриниши тузук бўлган кимсаларнинг профессионал ташвиқот-тарғиботлари ҳеч наф бермайди ва солиҳ бўлмаган адолатсиз шахслар юзларига қандай ниқоб кийиб олмасинлар, бундай жамиятда уларга ўрин йўқ.

  • Аллоҳнинг Каломи: Сизнинг валийингиз [раҳнамоингиз] фақат Аллоҳ ва Унинг Расули ва иймон келтирганлардир. Улар намозни тўкис адо этадиган, рукуъ қилган ҳолда закот [садақа] берадиганлардир.
  • Мўмин эркаклар ва аёллар бир-бирларига нисбатан яқин дўст (валий ва ҳомий)дирлар.
  • Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса ҳамда мўминларга дўстлик ва ёрдам кўрсатадиганлардан бўлса, (шубҳасиз, у Аллоҳнинг гуруҳидандир) ва албатта, Аллоҳнинг гуруҳи бўлганлар охир-оқибат ғолибдирлар.
  • Нажоткорнинг сўзи: Ушбу оятнинг тафсирида:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اصْبِرُوا وَصَابِرُوا وَرَابِطُوا وَاتَّقُوا اللَّـهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ﴾

«Эй иймон келтирганлар, сабр қилинглар ва қаттиқ туринглар ҳамда курашга бел боғлаб ҳозир туринглар. Ва Аллоҳга қарши чиқишдан сақланинглар. Шояд, нажот топсаларингиз» (Оли Имрон сураси, 200-оят).

  • Нажоткор шундай айтади: Оятнинг маъноси шуки, ўз вазифаларингизни бажаришда сабрли бўлинглар, душманларингизга қарши қаттиқ туринглар ва Имомингизга итоат қилинглар.
  • Нажоткорнинг сўзи: Ҳар бир шаҳар аҳолиси учун дунё ва охират ишларида уларга бошпана ва қароргоҳ бўлиб хизмат қиладиган уч киши бўлмоғи зарур ва агар уларда бу уч киши бўлмаса, у ҳолда улар ақли паст ва эргашувчи одамлар бўлишади.

Мазкур уч киши қуйидагилардан иборат:

  1. Тақволи ва художўй олим,
  2. Иши яхши ва тўғри бўлган ҳамда халқнинг ишончини қозонган амалдор,
  3. Билимли ва содиқ шифокор.

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.