Home / reza (page 50)

reza

Ахлоқнинг жамиятдаги ўрни

Ахлоқ жамият ҳаётида ва миллатни такомиллаштиришда муҳим омиллардан биридир. Улар башарият билан бирга пайдо бўлган. Боадаблиликнинг инсоният қалбига ором, бахт ва осойишталик келтиришидаги аҳамиятини ҳеч ким инкор эта олмайди; унинг ижтимоий ва жамоат даражасида хулқ ва тафаккурнинг ягоналиги асосларини мустаҳкамлашда фойдали ва ҳал этувчи таъсир этишига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Read More »

Имом Сажжоднинг ўзлари билан аҳмоқона муомалада бўлганларга муносабатлари

Диний раҳнамоларнинг ҳаётлари  биз учун шараф, эзгулик, олижаноблик ва инсонийлик дарсидир. Уларнинг маънавий сифатлари улар қолдирган амалий дарсларда аниқ равшан намоён бўлади. “Кунлардан бирида Имом Али ибн ал Ҳусайн ас Сажжод (а) ўз издошлари  даврасида ўтирганларида у кишига қариндош бир одам келиб имом (а) ни ҳақорат қилади.

Read More »

Душманликдан келиб чиқадиган зиддиятлар

Инсонга душманлик ва бошқаларга нисбатан  нафрат ҳиссидан ортиқ таъсир кўрсатишдек оғир юк ва ёки руҳият ва хулқни пароканда қиладиган нарса йўқ. Нафрат инсоннинг бахти ва роҳатига энг зарарли таъсир кўрсатувчи ҳиссиётлардан биридир. Нафрат ғазаб ҳиссидан келиб чиқади ва инсоннинг маънавий мувозанатини бузади.

Read More »

Нима учун биз кечирмаслигимиз керак?

  Одамнинг жамиятдан қочиб якка ҳолда яшай олмаслигига шубҳа йўқ. У (бошқаларга) боғлиқ мавжудот бўлиб, эҳтиёжларининг чегараси йўқдир. Инсоннинг ижтимоий боғлиқлиги унга бошқа одамлар билан ҳамкорликда яшаш имконини бериб, уларнинг табиати ва эҳтиёжи билан мослашади. Ижтимоий ҳаёт инсоннинг ўз ҳаётидаги муваффақиятларига боғлиқ бўлган маълум қоидалар ва мажбуриятлар билан чегараланган турли талабларга …

Read More »

Ислом ваъдани бузишни тақиқлайди

Инсон идрокли бўлмоғи лозим. Шунинг учун ҳам у инсондир. Инсоният жамиятидаги тараққиёт бутунлайича унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро келишувчиликка боғлиқдир. Ҳар бир шахс ўзининг бошқалар билан, ўзига монанд одамлар билан муносабатларини ҳақиқат ва ҳаққоният асосида тузмоғи лозим: бунда у парчаланиш ёки келишмовчиликни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан қочишга интилмоғи …

Read More »

Қасамнинг аҳамияти ва уни бузишнинг муаммолари

Инсоннинг ўз ҳаёти давомида муҳим мажбуриятларидан бири унинг қасамёдга содиқлигидир. Инсон шундай тарзда яратилганки, у бир томондан қасамини бузган вақтда пушаймонлик ҳиссини туйса, иккинчи томондан унга амал қилганда қониқиш ҳиссини сезади.

Read More »

Ваъдани бузиш

Масъулиятнинг турли хилдаги шакллари Инсон ўзининг масъулиятини ҳақ ва ноҳақ ўртасидаги фарқни англаш ҳолатида бўлганда сезишни бошлайди. Фақат ўшандагина у ҳаёт қоидаларига амал қилиш, инсоннинг бахти ва омади тобеъ бўлган қатъий қоидаларга амал қилиш қобилиятига эга бўлади. Бошқача қилиб айтганда, у бир томондан  ўзининг  хулқи билан иккинчи томондан эса бадани …

Read More »

Ислом Пайғамбари: камолотга етган намуна

.Ҳаммамиз биламизки исломнинг муваффақиятларга эришувида шарт-шароит яратган омиллардан бири Пайғамбар (с.а.в)нинг баркамол ахлоқларидир. Бу факт Қуръони Каримда келтирилган  бўлиб, Аллоҳ  таоло шундай дейди: “Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздагилар тарқалиб кетган бўлар эди”.(Қуръон 3 :158)

Read More »

ЧУМОЛИ- AЛЛОҲНИНГ НИШОНАЛАРИДАН

У Ўз нишоналарини сизга кўрсатгай, сиз эса уларни кўриб тaнигайсиз. Ярaтилиш aломида Aллоҳ тaолонинг илмини, қудратини, ҳикматини исботлайдиган сон-саноқсиз нишонлар бордир. Ҳар бир борлиқ ўзида кўп сондa илоҳий белгиларни ошкор этмоқдaдир. Аллоҳ таоло шундай дейди:

Read More »