Ваъдани бузиш

Масъулиятнинг турли хилдаги шакллари

Инсон ўзининг масъулиятини ҳақ ва ноҳақ ўртасидаги фарқни англаш ҳолатида бўлганда сезишни бошлайди. Фақат ўшандагина у ҳаёт қоидаларига амал қилиш, инсоннинг бахти ва омади тобеъ бўлган қатъий қоидаларга амал қилиш қобилиятига эга бўлади. Бошқача қилиб айтганда, у бир томондан  ўзининг  хулқи билан иккинчи томондан эса бадани ва руҳи эҳтиёжлари ўртасида ҳамоҳангликни яратишга қодирдир.

Инсонга юклатилган моддий ва маънавий  масъулиятни ижро этиш  ҳаётни тартиб тизилмасининг бузилишига олиб келувчи барча нарсани муҳокама этишга уйғотувчи сабаб ва онгга боғланган заруриятдир. Масъулият инсон ахлоқига мувофиқ равишда унинг турмуш тарзига жавоб берувчи заруриятни юклайди. Масъулият ҳақидаги тасаввур инсон қанча давр мобайнида мавжуд бўлса, у ҳам ўшанча даврда мавжуддир, аммо унинг намоён бўлиш шакллари турличадир. Инсон ўз зиммасидаги масъулиятни хоҳласа ва ижро этиш ҳолатида бўлса, уни бажариш лозим деб ўйлаш анъанага айланган. Масъулиятсизлик ва қоидабузарлик  ўз моҳияти билан ҳаётнинг асосий қонунларини инкор қилишлик, қашшоқлик ва вайронагарчиликнинг йўлидир. Жамият аъзоларининг манфаатларини  менсимасликдан  ўзга гумроҳлик мавжуд эмас. Шу сабабли шахс томонидан васваса ва нафс балоси олдида ўз мажбуриятларини менсимасликка тўсиқ бўлишга интилмоқ керак. Нафс балосига тўсиқ бўлиб турмаган инсонлар ўз шахсий манфаатларини жамият олдидаги мажбуриятларидан устун  қўядилар ва шу билан эртами кечми ушбу жамиятга муносиб бўлишга ярамай қоладилар. Доктор Карлнинг таъкидлашича, “Ўзининг кўнглига келган ҳар бир ишни бажаришга ҳақли деб ҳисоблаган киши ҳеч ҳам чексиз самода из қолдириб учган бургутга ўхшамайди, у кўча лиқ тўла машиналар орасига тушиб қолган уйсиз саргардон итга ўхшайди. Бундай одамни ўз туғма одати  бўйича ҳаракат қилувчи итга ўхшатиш мумкин, итдан фарқли ўлароқ инсон каттароқ гумроҳликдадир, зеро у қаёққа боришни билмайди ёхуд уни ўраб олган хавфдан қандай қутулишни билмайди”. Табиат маълум қонунларга бўйсунишини биз биламиз. Шунингдек,  инсон ҳаёти қонун ва тартибларга амал қилишини ҳам билмоғимиз  лозим. Биз табиатга бутунлай боғлиқ бўлмаганимиздек, ва кўнглимизга келган ҳар қандай ишни қилаверишимиз мумкиндек туюлади. Биз ўз ҳаётимизнинг аниқ бир қонунларга тобелиги билан  автомашиналарнинг аниқ бир қонунларга тобелиги ўртасида ҳеч бир  фарқи йўқлиги ҳақида фикр ҳам қилмаймиз. Бу ҳолат гўёки инсоннинг ягона мақсади ейиш, ичиш, ухлаш, машинага, радиоприёмникка  эга бўлиш ва шу кабиларни тасдиқлаш билан бир нарсадан иборатдир. Қоидаларга риоя қилиш жамият мавжудлигининг муҳим шартларидан биридир. Ўзининг шахсий қобилиятига таянган одамлар идрок ва мантиқ нуқтаи назаридан ҳаётнинг бир кўринишидирлар, шундай экан улар ўз мажбуриятларини ижро этмоқдалар. Улар ҳақиқат ва адолат қонунларига мувофиқ равишда мажбуриятларини бажара бориб, қийинчиликлардан нолимасдан ўзларининг ҳаётларини қурмоқдалар. Агар бирор-бир тарзда инсон ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмаса, у умидсизликка тушмайди, чунки бу каби омадсизлик улар ўзларига юклатилган мажбуриятларини адо этиб бўлгандан кейингина содир бўлади. Виждон чақириғига  иккиланмасдан қулоқ солувчилар осойишталик билан ҳамоҳанг  бахтни излашга интилмоқлари лозим. Ўзининг ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик ҳиссига эга бўлганларнинг  мукофоти ўзига ишонч, идрок ва виждоннинг уйғунлигидир. 

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.