Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Қасамнинг аҳамияти ва уни бузишнинг муаммолари

Қасамнинг аҳамияти ва уни бузишнинг муаммолари

Инсоннинг ўз ҳаёти давомида муҳим мажбуриятларидан бири унинг қасамёдга содиқлигидир. Инсон шундай тарзда яратилганки, у бир томондан қасамини бузган вақтда пушаймонлик ҳиссини туйса, иккинчи томондан унга амал қилганда қониқиш ҳиссини сезади.

Бунда унинг тарбияланиш жараёнида сингдирилган ҳаётий тамойиллари келажакдаги ахлоқида улкан рол уйнайди.

  Шу тарзда, инсоннинг тарбиясида муносиб равишдаги тамойиллар ва кўникмаларнинг муҳимлиги, унга ярамас ҳатти-ҳаракатларни  бажаришдан сақланишда ёрдамлашадиган сифатларнинг қўшилишининг муҳимлиги аён бўла боради. Мувофиқ равишдаги тарбия ахлоқ ва турмуш тарзи такомиллашувининг калитидир.

  Ахлоқий тамойилларнинг барқарорлиги учун  томонларнинг ҳатто юридик кафолатлар бўлмаганда ҳам  оғзаки қасамларини (келишувларини) амалда бажариш ва ҳурмат қилиш ўта муҳимдир. Қасамни бузиш виждон ва қадр-қиммат қоидаларига риоя қилишни истамаслик  деб қаралади. Бузуржмеҳр таъкидлаганидек, “қасамни бузиш виждон тушунчасидан воз кечиш демакдир”. Ҳақиқат йўлидан тойганлар, келишувларини бузганлар бошқаларнинг қалбига ишончсизлик ва афсус-надомат уруғини сепадилар. Эртами кечми қасамини бузган, берган сўзининг уддасидан чиқмаган одамнинг бошига шармандалик тушади. Бунда ўзини камситиб қилинган илтижолар  ва кечирим сўраб айтилган илтимослар ёрдам бермайди, чунки қасамини бир марта бузган киши ўз атрофини ўраганларнинг кўзи олдида бундан кейин ишончга сазовор бўлмаган одам бўлиб кўринади. Қасамни бузиш бу шубҳасиз, жамиятда жанжал ва келишмовчилик, одамлар ўртасида алоқаларнинг сустлашишини келтириб чиқарадиган асосий сабаблардан биридир. Шубҳа йўқки ишончсизлик ва парчаланиш қуршаб олинган жамиятда кучларнинг мувозанати сусаяди, унинг аъзоларига, ҳатто яқин қариндошларига ишонч йўқолади. Шундай одамлар борки, улар фақатгина қасамни бузишдан ташқари сотқинликни олижаноблик ва  зарурият деб биладилар. Бунда улар ҳатто ўзларининг нолойиқ ҳатти-ҳаракатлари билан бировларнинг олдида  мақтанишдан тортинмайдилар. Берилган ваъдага вафо қилиш ўзини ўраб турган  дунё билан уйғунликда ва  келишиб яшашга интилган одам учун муҳим ва аҳамиятлиликни касб этади; бу нарса унинг учун бахт, камолот ва омад негизини ташкил этади.

  Ҳикоя қилишларича кунлардан бир кун Ҳажжож хаворижийлардан бир гуруҳини асирга олиб, уларнинг айбларини тергов қилиш ва уларга жазо чораларини кўриш билан шуғуллана бошлади. Ҳажжож олдида айбдорлардан охиргиси жазо олишни кутиб ҳозир бўлиб турганда, намоз вақти бўлиб қолди ва Ҳажжож ўзининг аъёнига юзланиб асирни ўз уйига олиб боришни ва уни кейинги кун саҳарда олиб келишни буюрди. Йўлда асир аъёнга илтимос билан мурожаат қилиб, эрталабги хўроз қичқиргунча аъённинг ҳузурига қайтиш шарти билан охирги кечани ўзининг оиласи билан ўтказишга рухсат беришни сўради. Аъён бироз иккилангач рози бўлди. Кейинроқ уйига келгач, аъён ўйладики, асир уни алдади ва бошқа қайтиб келмайди. Асир белгиланган вақтда унинг олдида ҳозир бўлганида у қай даражада ҳайратда қолди. Ваъдага қандай қилиб вафо қила олдинг, деб сўралган  саволга асир жавоб берди:  “Ким  Аллоҳнинг буюклиги ва қудратини тан олиб, унинг олдида қасам ичса, берган ваъдасига вафо қилмоғи лозим”.

  Аъён асир билан бўлган воқеани Ҳажжожга таърифлаб берганида, аввало ўзининг золимлиги билан машҳур бўлган ҳукмдор шу даражада юмшадики, асирни озод қилиб ўз келган жойига қайтариб юбориш ҳақида фармон берди. Одамлар орасидаги муносабатларда жамият аъзолари ўртасида ўзаро ишончдан кўра ортиқроқ мустаҳкам бўлган омил йўқдир. 

  Жамиятнинг ҳар бир аъзоси берган ваъдаси учун кўпроқ даражада масъулиятни намоён қилмаса, кишилар ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон мустаҳкамланмайди, жамиятда ишонч ҳукмрон бўла олмайди. Бу айниқса, тожир ўз вақтида мижозга молини етказиб бериши, қарздор қарзини тўлаши ва шу каби ҳолатлар учун ўринлидир. Шу шарт-шароитларга риоя қилинганда  жамиятда тортишувлар учун сабаблар йўқолади, осийишталик ва адолат ҳукмрон бўлади. Ваъда беришдан олдин инсон ўзининг имкониятларини чамалаб чиқиши, ўзи бажара олмайдиган ваъдалардан сақланмоғи керак. Ҳатто баъзи бир узрли сабабларга кўра  у ёки бу одам  берилган ваъдани бажариш имконияти бўлмаса ҳам у бунинг учун жавобгардир.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.