Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ислом ваъдани бузишни тақиқлайди

Ислом ваъдани бузишни тақиқлайди

Инсон идрокли бўлмоғи лозим. Шунинг учун ҳам у инсондир. Инсоният жамиятидаги тараққиёт бутунлайича унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро келишувчиликка боғлиқдир. Ҳар бир шахс ўзининг бошқалар билан, ўзига монанд одамлар билан муносабатларини ҳақиқат ва ҳаққоният асосида тузмоғи лозим: бунда у парчаланиш ёки келишмовчиликни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан қочишга интилмоғи даркор.

Таъкидлаш лозимки, агар ваъдалар ва қасамлар чуқур ахлоқий-диний асослардан келиб чиқадиган бўлса, бунда унинг амал қилиниш даражаси беқиёс ўсиб боради. Ислом ваъдани бузиш фактларини номаъқул деб билади; боз устига бу ҳолни ҳуқуқий қонуний ва ахлоқсизлик, ҳатто золим ҳукмдорлари ҳам берган ваъдаларидан орқага қайтишларига рухсат берилмайди деб эълон қилади. Имом Боқир (а) айтганлар: “Аллоҳ рухсат бермайдиган уч нарса мавжуддир: Ҳақ (адолатли) ва ноҳақ (адолатсиз)ларга ишонч билдириш. Ҳақ ва ноҳақлар томонидан берилган ваъдаларнинг ижро этилиши. Ҳақли ёки ноҳақлигидан қатъи назар ота-оналарга шафқат кўрсатиш”. Ал Кофи 2-ж. 162-бет.

Муъминларни Қуръон қуйидагича тасвирлайди: “Улар (муъминлар) (одамларнинг берган омонатларига) ва аҳд- паймонларига риоя этувчидирлар”. Пайғамбар (с.а.в) ваъдани бузиш икиюзламачиликнинг белгисидир деб билганлар. У киши шундай деганлар: “Тўрт хил хусусиятли одамлар  борки ундайларни иккиюзламачи деса бўлади:  агар шу хусусиятлардан бирортаси  унда мавжуд бўлганда, аста-секин ўзидан бу хусусиятларни чиқариб ташламагунча, уни иккиюзламачи дейиш мумкин. Қуйидаги хусусиятлардан бирига эга бўлган инсонни иккиюзламачи деб ҳисоблаш мумкин: Бирор-бир нарсани тасдиқлаётганда ёлғон гапиради. Берган ваъдасини бузади. Қасам ичади ва уни бузади. Биров билан жанжаллашиб туриб қаттиқ ғазабланади. Биҳорул анвор. 15-ж. 234-бет

Имом Али (а) Молик Аштарга мурожаат қилиб шундай ёзганлар: “Қармоғингдагилар олдида мақтанчоқликдан сақлан, ваъда берма, ваъдани бердингми, уни бажар”. Мустадракал васоил. 2-т.,85-бет. Имом Али (а) айтганлар: “Ваъдага вафо -бу ҳақгўйликнинг эгизагидир ва мен инсон учун ҳақгўйликдан яхши воситани билмайман”. Ғурарал ҳикам. 228-бет. Ислом болаларнинг тарбиясига алоҳида эътибор беради. У ота-оналарга уларнинг фарзандлари олдида бурчларини тушунтиради: агар улар ислом тавсия этган ахлоқий меъёрларга мувофиқ ўзларининг мажбуриятларини бажармасалар, ўзларининг фарзандларига ахлоқий бурчга ҳурмат ҳиссини сингдиришга қодир эмаслар”. Амалдаги ҳаракатлар баъзан сўздан кучли дейишади. Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) ота-оналарнинг  болаларга берилган ваъдани бузишини ман этганлар. У киши айтганлар: “Инсон ўзи бажармайдиган ваъдани ўз ўғлига бермасин”. Наҳжул фасоҳа. 201-бет. Доктор Алинди айтган: “Ҳар куни ўғирлик билан шуғулланувчи 16 ёшар болани менинг ҳузуримга суҳбатга олиб келишди. Мен шуни билдимки, бола етти-саккиз ёшларда бўлганда унинг отаси ўз ўйинчоқларини отаси хизматини бажарувчи бойнинг қизига совға қилишга мажбурлаган. Бу ўйинчоққа эришиш учун бола зўриқиб меҳнат қилган бўлиб, бу унинг орзулари чўққиси бўлган, отаси унга худди шу каби ўйинчоқни сотиб олиб беришга ваъда қилгану, вақт ўтиши билан ўзининг ваъдасини унутган. Ғазабланган бола унинг чўнтагидан ширинликларни олиб, отасидан ўчини олган. Орадан бир кун ўтиб, бола бегона уйга кирган ва бир қанча нарсаларни олган. Болани даволаш мен учун қийин кечмади. Балки вақт ўтиб, у хавфли жиноятчи бўлиши мумкин эди, аммо ўз вақтида менинг қўлимга тушгани сабабли ундан ақлли, ўзига ишонувчан инсон бўлиб, имкониятлари беқиёс ўсиб борди”. Мо ва фарзандони мо Имом Али (а) дўстлар билан ахлоқ усулларини шундай  таъкидлаганлар: “Агар Сиз ўзингизнинг энг яқин дўстингизни қабул қилсангиз,  унинг хизматкори бўлинг, имкон даражасида самимият ва ҳароратни намоён қилинг”. Ғурарал ҳикам. 223-бет.

Олий ахлоқий сифатларга эга бўлган кишиларгина муҳаббат ва дўстликка сазовордирлар. Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) айтганлар: “Одамларнинг энг бахтлилари яхши одамлар билан дўстлик қилаётганларидир; бошқаларни эзмаётганларидир, бирор нарсани тасдиқлаётганда ёлғон гапирмаган ва берган ваъдасини бузмаганларидир. Бу қадр-қиммати  мукаммал, адолат асосий хусусият, биродарлик туйғуси эса устувор деб ҳисоблаш мумкин бўлган инсоннинг айнан ўзидир”. Доктор Смайлзнинг фикрича: “Сиз маънавий сифатлар ва олижаноб хусусиятлар соҳиби бўлган одамлар билан муомала қилар экансиз, қандайдир ноаниқ куч сизнинг руҳиятингиз ва фикрлашингизни ўзига чорлаганини  ҳис қиласиз. Ақлининг ҳушёрлиги, ниятларининг олижаноблиги ва ҳаётий тажрибаси билан ажралиб турувчи инсонлар билан дўстлашув ниҳоятда  зарур ва муҳим иш бўлиб, зеро бу (дўстлик) маънавий юксакликка эришишга  имкон беради, бизни ўзимизни муносиб тутишга, бошқалар ҳақида тўғри фикрлашга ўргатади”. Айтилаётган фикримизни тугатар эканмиз, яна бир марта такрорлаймизки, яхши одамлар билан муомала ва алоқада бўлиш бизни яхшилик ва олижанобликка ўргатади, чунки эзгу ниятлар барча нарсани, ўз атрофидаги мавжуд ҳар бир нарсани ёритиб турувчи ёруғлик манбасига монанддир. Шундай қилиб, барча одамлар ўзлари берган ваъдалари ва қасамлари учун  жавобгар бўлмоқликлари лозим.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.