Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ёлғоннинг зарари

Ёлғоннинг зарари

Ёлғоннинг зарари қанча кўп бўлса, ростгўйликнинг ҳам афзалликлари шунча кўпдир. Ҳақгўйлик энг гўзал фазилатлардан биридир, ёлғон эса жирканч хусусиятлардан биридир.

Тил ички ҳиссиётни юзага чиқаради, шунинг учун агар ёлғон бировга яхшиликни раво кўрмаслик ва душманликан келиб чиқаётган бўлса бу нафратнинг хавфли белгиларидан биридир, агар у хасисликдан келиб чиқаётган ёки одатнинг оқибати бўлса, бу нарса қутурган эҳтироснинг натижасидир. Агар инсоннинг тили ёлғон билан заҳарланса ва унда унинг нопоклиги намоён бўлса, унинг таъсири  куз шамолининг дарахт баргларига таъсири кабидир. Ёлғон инсоннинг мавжудлиги шуълаларини сўндиради ва унда хиёнат оловини ёқади. Шунингдек, у одамлар ўртасида бирлик ва уйғунлик ришталарини узишга мутлақо таъсир этади ва иккиюзламачиликни ёяди.  Унинг моҳияти шундаки, адашмоқликнинг  энг  катта  қисми   ёлғон тасдиқлар ва бекор гаплардан келиб чиқади. Ёвуз фикрли одамлар учун ёлғон ўзларининг худбин мақсадларига етиш мақсадида воқеликни жозибали сўзлар ва заҳарли сохта уйдирмалар билан соддадил одамларни ўзига мафтун  қилиш пардаси ортида яширинган очиқ эшикдир. Ёлғон гапирувчилар ўзларига фикрлаш ва ўйлаш учун вақт қолдирмайдилар. Улар “ҳеч қачон ва ҳеч ким уларнинг сирини очмайди” деб, содир бўлиши мумкин бўлган оқибатлар ҳақида камдан кам ўйлайдилар.  Уларнинг сўзларида биз ҳар доим хато ва қарама-қаршиликларни кўрамиз, уларни ҳар доим омадсизлик, уят ва ҳурматсизлик кутади. Шунинг учун ёлғончилар бадномдирлар десак тўғри бўлади. Ушбу шармандали хислатларнинг  тарқалишини белгиловчи, жамият ахлоқини заҳарловчи  омиллардан бири куйидагича  тасдиқланади: “Асосли ёлғон аччиқ ҳақиқатдан яхшидир”. Ушбу тасдиқ мазкур ҳалокатли хислатлар учун ҳимоя бўлади ва кўпгина одамлар ўзларининг аблаҳона ёлғонларини яшириш учун  унга эргашадилар. Бу одамлар ақл-идрок ва ҳақиқат мазкур масалада нима деганини назар писанд қилмайдилар. Ислом ва соғлом фикр шуни буюрадики,  агар мусулмон кишиниг ҳаёти, қадр-қиммати ёки ажралмас мулки хавф остида бўлса, у барча имкониятлари, ҳатто ёлғонни қўшиб ҳам ҳимоя қилиш унинг бурчидир. Бу “зарурат ман этилган нарсани қонунийлаштиради” деб аташ ўзини оқлаган ҳатти-ҳаракатдир. Аммо мажбуран бўлиб қолган ёлғон чегараланган доирага эгадир, у зарурият чегарасига етгач тўхтатилмоғи лозим.  Ўзининг шахсий хоҳиш истаклари ва ҳирсини унга қўшиш мақсадида инсон мазкур “конструктив” доирасини кенгайтирадиган бўлса, бу зарурат деб аталувчи  ўзини ҳеч бир оқлай олмайдиган ёлғондан бошқа нарса эмас. Шу муносабат билан буюк олимлардан бири шундай деган: “Ҳамма нарсага баҳона бор. Ҳар бир ҳатти-ҳаракатга биз тушунтириш ва сабаб, важҳ-баҳона ўйлаб топишимиз мумкин. Ҳатто жиноятни касб қилиб олган кишиларнинг ҳам ўзларининг жиноятларини оқлашлари учун баҳоналари бор. Шунинг учун ҳар қандай қачонлардир  айтилган ёлғоннинг қандайдир зарурати ва қандайдир устунликлари бор. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир айтилган ёлғон қандайдир мақсад учун хизмат қилади, бундай ёлғонни айтувчи эса яхши одамдир: агар ёлғонни гапирган киши ўз айтган ёлғонидан бирор манфаат кўрмаса, ҳақиқатни яширишнинг кераги йўқдир. Бу нарса инсоннинг табиатидаги барча қудратли нарсаларни унинг учун фойдали, яхши деб ҳисоблаш омилидан келиб чиқади. Агар инсон унинг шахсий манфаатлари ҳақиқат билан хавф остига тушиб қолса ёки ёлғон гапида бирор-бир яхши нарса бордек туюлса, ҳақиқатда ёмонлик  бўлгани ва ёлғонида яхшилик борлиги учун у ҳеч бир иккиланмасдан ёлғонни гапиради”. Биз ёлғон энг катта ёмонлик эканлигига  кўзимизни юммаслигимиз лозим  ва агар бирор бир кўрилган зарар (агар шунга йўл қўйилса) ёлғон билан ёпилса бу фақатгина  катта ёмонликнинг кичиги билан алмашинуви нуқтаи назаридандир. Сўз эркинлиги фикрлаш эркинлигидан муҳимдир, чунки бирор бир киши эркин фикридан фойдаланиб хатога йўл қўйса, фақат ўшагина азобланади. Бошқа томондан эса,  у сўз эркинлигидан фойдаланганда жамият эзгуликлари майдонга чиқади. Сўз эркинлигининг имконият ва камчиликлари барча жамиятга таъсир кўрсатади. Ғаззолий айтган: “Тил баракатли инъомдир. Ўзининг жажжигина бўлишига қарамасдан ушбу нозик ижод иш итоаткорлик ва итоатсизликка бориб тақалганда фавқулодда муҳим ишни бажаради. Ишонч ҳам, ишончсизлик ҳам тил билан ифодаланади, улар узил кесил бош эгиш ёки итоатсизликнинг ўзгинасидир”. Яна у қўшади: “Ўзларининг тилларини динга бағишлаб оладиганлар ёмонликдан қочишга қодирдирлар. Агар ўзларининг ҳаётлари, имонлари ва абадий ором олиш жойлари учун фойдаси бўлмас,  бу одамлар ўз тилларига эрк бермайдилар”. Абу Ҳамид ал Ғаззолий. Кимёи Саодат Болалар олдида ёлғон ва ҳақиқатга зид туришдан қочмоқ муҳимдир, чунки бу ёмон хусусият уларнинг қалбларига кириб бормаслиги лозим.  Болалар ўз оилалари ва ўзларини қуршаб олганлар даврасида қандай ҳаракат қилиш кераклигини, қандай гапириш лозимлигини ўрганадилар. Шунинг учун оилавий муҳитга ёлғон ва ёки ҳақиқатга зид нарса ўрнашиб олса, болалар унинг таъсирига учрайдилар ва ўз навбатида ўша касаллик билан заҳарланадилар. Моррис Т. Йаш айтган: “Фикрлаш, нутқ одати ва фактларни  излашга интилиш болаликдан шу билан ўралашиб қолганлар учун хосдир”.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.