Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Шукр қилишнинг ҳақиқий маъносини билайлик

Шукр қилишнинг ҳақиқий маъносини билайлик

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ҳазрати Довуд пайғамбар Худодан бундай деб сўраган экан: Эй Аллоҳим, қандай қилиб шукрингни адо этиш мумкинки, унинг натижасида Сенинг розилигингни қўлга кирита олсам?

Шунда  бундай жавоб келган экан: Эй Довуд, ато этган неъматларимни қайса йўлда ва нима мақсадда ишлатишни буюрган бўлсам, ўша йўлда ишлатгин. Ҳар бир неъматни ўзининг тайин этилган йўли ва мақсадида ишлатиш – шукр қилишнинг айнан ўзидир!

Юқоридаги ривоятдан ушбу натижага келиш мумкин:

Аллоҳ таоло томонидан берилган неъматни Унинг Ўзи тайинланган йўлда ва мақсадда сарфламаслик – ношукрликнинг айнан ўзи бўлур.

Шукр қилувчи бандалардан бўлишимиз учун биринчи бўлиб, неъмат ато этувчи бўлмиш Яратганни яхшилаб таниб олайлик. Иккинчи босқичда, берилган неъматларни яхши таниб олайлик. Учинчи босқичда эса, бу неъматлар нима учун ва қайси мақсадда ато этилганлигини билиб, фақат ўша йўлда ишлатайлик. Ушбу йўлни тутиш билан ўзимизнинг дунё ва охиратдаги бахтимизни қўлга киритайлик. Аллоҳ таоло ато этган неъматларни ҳавойи ҳавас ва нафсоний истаклар йўлида ҳамда Шайтонга «бандалик қилиш» йўлида сарф қилмайлик. Чунки, бундай ҳолда ҳеч нарса бизни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмайди ва ўша Шайтон ҳам ўзига эргашганлардан юз ўгириб, сизларни мен мажбурлаганим йўқ, – деб айтади.

Агар Шайтоннинг биргина рост гапи бўлса, у ҳам айнан юқоридаги сўзларидир. Дарҳақиқат, Шайтон фақат васваса қилиш билан йўлдан уради ва ҳеч кимни куч билан ўзига эргаштирмайди, балки гуноҳкорлар ўз хоҳиш-истаклари ва майлу рағбатлари билан Шайтонга эргашадилар ва оқибат, Аллоҳ таолонинг эмас, ўз нафсларининг ва Шайтоннинг бандаси бўлиб қоладилар. Эҳтиёт бўлайли! Соғлик-саломатлик, молу-дунё, хотин, бола-чақа ва ҳоказолар каби Аллоҳнинг неъматлари бизни мағрур қилиб, Аллоҳдан узоқлаштирмасин! Аллоҳ таоло томонидан биз ожиз бандаларга берилган неъматлардан тўғри фойдаланиш йўлини пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан ва ул ҳазратнинг Аҳли-Байтларидан ўрганайлик. Ҳазрати Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бу борада шундай деб марҳамат қилганлар:

قَالَ رَسُولُ اللّهِ صَلَّى اللهُ عَلَیْهِ وَآلِهِ: «لا یَزُولُ قَدَمُ عَبْدٍ یَوْمَ الْقِیامَةِ مِنْ بَیْنَ یَدَىِ اللّهِ عَزَّ وَجَلَّ حَتّى‏ یَسْأَلَهُ عَنْ أَرْبَعَ خِصالٍ: عُمْرُكَ فِیمَا أَفْنَیْتَهُ وَجَسَدُكَ فِیمَا أَبْلَیْتَهُ وَمَالُكَ مِنْ أَیْنَ اكْتَسَبْتَهُ وَأَیْنَ وَضَعْتَهُ وَعَنْ حُبِّنَا أَهْلَ الْبَیْتِ فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الْقَوْمِ وَمَا عَلامَةُ حُبِّكُمْ یَا رَسُولَ اللهِ؟ فَقالَ مَحَبَّةُ هَذَا وَوَضَعَ یَدَهُ عَلَى‏ رَأْسِ عَلِىِّ بْنِ أَبِى‏طَالِبٍ« بحار الأنوار: 27/ 103، باب 4، حدیث 70.

«Қиёмат куни банданинг оёғи тўрт нарса ҳақида Аллоҳ азза ва жалла ундан сўрамагунича Аллоҳнинг ҳузуридан силжимайди:

1. Умрингни-ҳаётингни нимада [қайси йўлда] ўтказдинг? 2. Баданингни нималарга ва қайси йўлда ишлатдинг? 3. Молу-дунёингни қаердан ва қайси йўл билан топдинг ва қаерга сарфладинг? 4. Бизни, Пайғамбар (с.а.о.в) Аҳли Байтини-хонадони аҳлини яхши кўрдингми ва уларга муҳаббатли бўлиб яшадингми? деб сўралади. Шунда у ердаги кишилардан бири: Сизнинг Аҳли Байтингиз, хонадонингиз аҳлига муҳаббатли бўлишнинг белги-аломати нима?-деб сўради. Шунда ул зот буни яхши кўриш, бунга муҳаббатли бўлиш деб қўлларини Али ибн Аби Толиб (а. с)нинг бошига қўйдилар».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул анвор», 27-жилд, 103-бет, 4-боб, 70-ҳадис.

Юқоридаги ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, қиёмат кунида Аллоҳ таоло берган неъматлари ҳақида биздан сўрайди. Умрнинг шукри – бу Аллоҳнинг амр-фармонига таслим бўлиб, Унгагина бандалик қилиш ва жамиятга фойдали шахс бўлиб яшашдир. Бадан шукри – Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилиш, Унга қарши чиқишдан ва гуноҳ қилишдан сақланиш бўлиб, мол ва бойликнинг шукри эса ҳалол йўл билан топиб, тўғри ва ҳалол йўлда сарфлаш ҳамда унинг закоти ва хумсини адо этишдир. Аҳли Байтга муҳаббатли бўлиш эса у буюк зотларнинг айтганларига ва бажарганларига ҳаётда амал қилиб яшашдир. Зероки, у буюк зот пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг суннатларини умматга ўргатувчи ҳақиқий устозлардир.

Мўминлар амири ва тақводорлар сарвари ҳазрати Али (алайҳис салом) фарзандлари имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом)га қилган васият ва насиҳатларида шундай деб марҳамат қилганлар:

«أُوصِیكَ بِتَقْوَىٰ اللهِ وَإقامِ الصَّلاةِ لِوَقْتِها وَایتاءِ الزَّكَاةِ عِنْدَ مَحَلِّهَا وَأُوصِیكَ بِمَغْفِرَةِ الذَّنْبِ وكَظْمِ الْغَیْظِ وَصِلَةِ الرَّحِمِ وَالْحِلْمِ عِنْدَ الجَاهِلِ وَالتَّفَقُّهِ فِى الدِّینِ وَالتَّثَبُّتِ فِي الأَمْرِ وَالتَّعَهُّدِ لِلْقُرآنِ وَحُسْنِ الْجَوارِ وَالأَمْرِ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّهْيِ عَنِ الْمُنْكَرِ وَاجْتِنابِ الْفَواحِشِ كُلِّهَا فِي كُلِّ مَا عُصِيَ اللهُ فِیهِ‏»  تحف العقول: 222؛ بحار الأنوار: 75/ 62، باب 16، حدیث 142.

«Менг сенга эй ўғлим, Аллоҳга қарши чиқишдан сақланишни, намозни ўз вақтида ўқишни, айтилган ўринларда закот беришни тавсия қиламан. Шунингдек, мен одамларнинг гуноҳини кечиришни, ғазабингни ютишни, силаи раҳим қилишни [қариндошлик риштасини сақлашни,] нодонларга нисбатан сабрли бўлишни, дин таълимотларида тафаккур юритишни, вазифангни бажаришни ва Қуръонга амал қилишда собитқадам бўлишни, қўни-қўшнилар билан яхши муносабатда бўлишни, амр-маъруф [яхшиликка буюришни] ва наҳий мункар қилишни [ёмонликдан қайтаришни], Аллоҳга исён қилиш ва қарши чиқиш ҳисобланадиган ҳар қандай ёвуз ва қабоҳатли бўлган ишлардан сақланишни сенга тавсия этаман».

Манба: Аллома Мажлисий, «Биҳорул анвор», 75-жилд, 62-бет, 16-боб, 142-ҳадис ва шунингдек, Ибн Шўъбаҳ Ал-Ҳарроний, «Туҳафул уқул», 222-бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Лайлатур Рағоиб кечаси ҳақида

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳадиси шарифларда Ражаб ойининг биринчи жума оқшоми “Лайлатур Рағоиб”, яъни орзу-истаклар кечаси деб номланган. “Лайлатур Рағоиб” кечаси оламнинг барча ўлкаларида ислом аҳли учун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.