Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ёлғон дин томонидан тақиқланган

Ёлғон дин томонидан тақиқланган

Қуръони Карим ёлғончиларни имонсизлар деб очиқ ойдин таърифлайди: Ушбу оятдан шу нарса маълум бўладики, имонли кишилар ёлғон уйдирмаларга берилмайдилар. Пайғамбар (с.а.в.) айтганлар: “Ҳақиқатни мустаҳкам ушланг, зеро ҳақиқат сизни жаннатга олиб боради. Ҳаққоний инсон Аллоҳ олдида ҳақиқатгўй деб ёзилмагунча у ҳақиқатни гапиришда ва уни излашда давом этаверади.

Ёлғондан қочинг, чунки у оловга олиб боради. Аллоҳ олдида ёлғончи деб ёзилмагунча у ёлғон гапиришда давом этаверади” Наҳжул фасоҳа.  418-бет. Ёлғончиларга хос бўлган  хусусиятлардан бири улар қатъий суръатда талаб бўлгандагина (бир нарсага) ишонадилар. Пайғамбар (с.а.в.) айтганлар: “Чиндан ҳам кўпроқ одамларга ишонган киши бошқаларга нисбатан ҳақиқатни кўпроқ гапиради, одамларга ишончсизлик билан қараганлар эса бошқалардан кўра кўпроқ ёлғон сўзлайдилар”. Доктор Самуэл Смайлс ёзади: “Баъзи бир одамлар ўзларининг ярамас хусусиятларини бошқалар учун одатдагидай деб ўйлайдилар, шу билан бир вақтда биз биламизки, одамлар ўз қалбларининг ойнасидирлар. Шунга мувофиқ биз бошқаларда кўрадиган ёмон ва яхши нарсалар бизнинг виждонимиздаги мавжуд нарсанинг инъикосидан бошқа нарса эмас”. Яхши тарбия кўрган хушахлоқ дадил одамлар ёлғоннинг лойига буркана олмасликлари каби ёлғончиликни ҳам кўтара олмайдилар. Ёлғончилар ҳақиқатни айтишга тўсқинлик қилувчи руҳий касалликка дучор бўлган кишилардирлар. Ёлғоннинг орқасидан қувувчи кишилар беихтиёр бемадорлик ва камситилишни ҳис қиладилар, зеро ёлғон бу ожиз  ва қўрқоқларнинг башарасидир”. Нақл қилишларича Ҳазрати Али (а) шундай деган эканлар: “Моҳият ва ҳақиқат жипслашганда эди ҳақиқат ва жасорат бирга бўларди, қўрқоқлик эса ёлғон билан бирга турарди” Ғурарал ҳикам. 605-бет. Доктор Раймонд Пич шундай деган: “Ёлғон ожизларнинг энг яхши қуроли ва хавфдан қочишнинг энг тез воситасидир. Кўпгина ҳолларда ёлғон ожизлик ва асоссизликнинг жавобидир. Сиз боладан “Сен бу конфетдан олдингми?” ёки «Бу вазани сен синдирдингми?” деб сўрайсиз. Агар бола хато қилганини айтса, шунинг оқибатида жазоланишини билса, унинг туғма ҳисси уни инкорга ундайди”. Мо ва фарзандони мо. Имом Али (а) ҳақиқатнинг афзалликларини қуйидагича ойдин қилиб айтганлар: “Ҳақиқатни суйлаган уч нарсага эришади: (бошқаларнинг) ишончи, севгиси ва ҳурматига. ” “Уларнинг рўза ва намозлари борасида янглишма, зеро инсон жонкуярлик билан  номоз ўқиши ва рўза тутиши мумкин, чунки бу нарсадан воз кечса,  у ўзини ёлғиз ташланган ҳолда ҳис қилади. Яхшиси уларни иш бирор ҳолатга бориб тақалганда ҳақиқатни гапиришлари  ва ўз бурчларини бажаришга мажбур бўлган  вақтларида синаб кўр.”                                                 Усули кофи. 1-жилд 46-бет Бу ҳақда имом Али (а) айтганлар: “ Энг ихлосни қайтарувчи хусусият ёлғончиликдир.”                                                       Ғурарал ҳикам.605-оят Ва доктор Самуэл Смайлс ёзади: “Ёлғончилик энг нафратни қўзғатувчи ва тубан ишлар ичида энг ярамасидир. Инсон ўз ҳаётининг барча босқичларида ҳақиқатгўй ва ҳалол бўлишни мақсад қилиб олмоғи ва ҳар қандай ҳолатда бошқа бирор мақсад  ёки ишлар учун бу нарсадан воз кечмаслиги лозим .” Ислом ўзи тасдиқлаган ахлоқ  ва шахсни тузатиш меъёрлари асосида имонга суянади уни инсон бахтининг асоси қилиб қўяди. “Имонсиз (асосида имон бўлмаган ) тарбия лой  ёки муз устига қурилган қаср кабидар.” “Имонсизлик  билан берилган  тарбия тоғ чўққисига  ёки тиканлар орасига  экилган уруғ кабидир, шубҳасиз у қуриб қолади  ва ўлади. Агар энг яхши фазилатлар ҳам имон билан  йўғирилган бўлмаса, у тирик шахсдаги қуриган (сўлган) уруғлар кабидир.” Дин қалбни ҳам, ақл-идрокни ҳам бошқаради, у уларга (қалб ва идрокка тарж.) ҳамоҳанглик  берувчи воситадир. Диний ҳиссиёт  моддий талабларни (нафсни тарж.) сусайтиради ва имонли одам билан ҳар қандай пасткашлик ўртасига  мустаҳкам тўсиқ қўяди. Дин билан ҳамоҳанг бўлган одамлар доимо бир мақсадга эгадирлар ва ўзларини енгил сезадилар. “Аллоҳ ёди билан қалблар ўзларини енгил сезадилар” Қуръони карим Ислом инсонларга уларнинг имонлиликлари даражаси ва яхши фазилатларига қараб баҳо беради ва доимо бу иккала омилнинг мустаҳкамланиши учун курашади. Мисол учун ислом инсоннинг имонини, у қасам ичаётганда,  унинг фикрларининг тўғрилигига кафолат қилиб қўяди. Ислом жиноий қоида-қонунларига кўра мусулмон кишининг қасами гувоҳнома ўрнини босиши ва пировардида тортишувларни муҳокама этишда ҳал этувчи ролни ўйнаши мумкин. Ислом шу билан биргаликда инсоннинг гувоҳлигини ҳақиқатни ёқлаш усули қилиб қўяди. Шундай қилиб йўқорида айтиб ўтилган ҳолатлардан кўриниб турибдики,  ёлғончилик шундай бир даҳшатли шаклда намоён қилинар  экан, бундай хислат нақадар ўлкан даражада зарар етказиши мумкинлиги аниқ намоён бўлмоқда. Қуръони Каримда ёлғон кечирилмайдиган гуноҳлар сифатида қораланади: “Ҳеч қачон улардан гувоҳлик қабул қилма” Қуръони Карим. Ёлғоннинг гуноҳлик даражасини белгилашда ушбу гуноҳ натижасида келтирилган зарарнинг тўғридан тўғри миқдори асос қилиб олинади. Шунинг учун ҳам қасам ичилгандаги ва гувоҳлик келтирилаётгандаги ёлғон энг катта гуноҳ ҳисобланиб, унинг оқибати оғир жазоланишга олиб келади. Ёлғончилик бошқа ёмон ишларга олиб борувчи хусусиятлардан ҳисобланади. Имом Ҳасан Аскари (а) айтганлар: “Барча энг ёмон хислатлар (бир уйда) жойлашган, бу уйнинг калити эса ёлғончиликдир”. Жами ас саодат. 2-жилд, 318бет. Имом Ҳасан Аскари (а) сўзларининг маъносини аниқлаш учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг қуйидаги ҳадисларини келтирамиз: Бир киши Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг олдиларига келди ва у кишидан бирор – бир маслаҳат беришларини сўради. Пайғамбаримиз (с.а.в.) жавоб бердилар: “Ёлғондан қайт ва ростгўйликни заҳира қилиб ол”. Ашаддий гуноҳкор бўлган бу одам бундан кейин бирорта ҳам гуноҳ ишни қилмасликни ваъда бериб кетди. Албатта ҳалол киши билан ҳамроҳлик қилганлар ўз сўзлари ва ҳаракатлари билан ҳақдирлар, улар ғам-аламсиз яшайдилар, уларнинг ақл-идроклари ва руҳиятлари имон билан равшан бўлади ва ахлоқсиз ҳатти-ҳаракатлардан, қўрқув ва ишончсизликдан озод бўладилар. Ёлғоннинг дин билан бўлсин ёки моддий талафотлар билан бўлсин, оқибатлари тўғрисидаги кичкинагина фикр юритиш ҳам ҳалол ва муносиб яшашни ихтиёр қилган ҳар бир киши учун муҳим дарс бўла олади.  Имон ва тарбия бирга бўлгандагина ҳақиқатга эришиш мумкин.  Агар унинг бу йўлдаги шартшароитлари заиф бўлса, инсоний  бахтни авайлаш имконияти сақлаб қолинмайди.

 

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.