Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ҳаётнинг ойдин ва қоронғи томонлари

Ҳаётнинг ойдин ва қоронғи томонлари

.Инсоннинг ҳаёти – ташвиш, ваҳима ва осойишталикнинг аралаштирмасидир. Ушбу иккала ҳолатнинг ҳар бири бу дунёдаги инсон ҳаётининг маълум қисмини эгаллайди.

Ҳар бир шахс ўзининг ҳаётида тажриба орттириш даврини ўтказади, бу давр билан тўқнашади ва ҳаёт муаммолари ҳамда азоб-уқубатлари сабабли жабру-жафоларнинг қурбони бўлади ёки осойишталикни бошидан кечиради. Ушбу аччиқ фактлар сабабли инсон ҳаёти азоб-уқубат ва осойишталик ўртасида тебраниб туради. Биз инсоний мавжудот сифатида ҳаётимизни бошқариб турган абадий қонунларни ўз хоҳишимизга бўйсундирадиган қилиб ўзгартира олмаймиз. Аммо биз ушбу ҳаётнинг чуқур моҳиятини тушунишга яқинлашганимиз сари кенг борлиқдаги ҳаёт кўринишига қора доғ бўлиб турган  жирканч воқеликни улоқтириб ташлаб, яратувчилик қувончи ва ақл-идрокнинг аниқлиги билан тўла бўлган ҳар бир мавжудотнинг ўзи яратилиш мақсадини бизга англатиб турган ҳаётнинг гўзал томонларига  ўзимизнинг нигоҳимизни қаратамиз. Бошқа томондан эса оламнинг нурли томонларини илғамаслигимиз ёки эсдан чиқариб қўйишимиз ва қоронғи доғларга эътиборни қаратишимиз мумкин. Пировард натижада ўз фикрлаш тарзини ўзи танлаш ва ўзи синаб кўрмоқчи бўлган ҳаёт воқелигини танлаш ҳар бир кишининг ҳуқуқидир. Биз номуносиб одамлардан қочиш ва ўз-ўзимизни назорат қилиш имкониятимизни йўқотмаслик мақсадида ўзимизга мос нарсани танлашга тайёргарлик кўришимиз лозим. Акс ҳолда, унинг тўлдириб бўлмас йўқотишларига дуч келишимиз ёки омадсизлик тўфонининг қурбони бўлишимиз мумкин. Кўпчилик одамлар турмушимиздаги воқеаларнинг кечиш тартиби бошқача бўлганда биз бахтли одамлар бўлардик деб ўйлашади. Ҳақиқатда эса бу одамларнинг муаммолари уларнинг турмушларидаги воқеаларга эмас, ўша воқеаларга нисбатан уларнинг муносабатларига боғлиқ. Бундай воқеаларнинг таъсирини ўзгартириш ёки ҳатто уларнинг оқибатларини ўз фойдамизга ўзгартириш учун бизнинг  имкониятларимиз бордир. Машҳур бир мутафаккир шундай ёзган: “Бизнинг фикрлашимиз доимо нафрат билан қараш ва қониқмаслик доирасида ҳаракат қилади, шунинг учун биз ҳар доим шикоят  қиламиз ва йиғлаймиз. Бу йиғимизнинг сабаби – бизнинг виждонимиздадир. Биз борлиғимиз, идрокимиз ва кўнглимизга тўғри келмайдиган нарсалар билан таъминланмайдиган тарзда қурилганмиз. Ҳар куни биз ниманидир янги нарсани хоҳлаймиз ва ундан умид қиламиз. Аммо биз бошқаларни бахт эгаси деб ўйлаймиз, ўзимиз азоб чеккан чоғда уларга ҳавас қиламиз. Биз янги баҳоналар тўқиб, йиғлайверадиган, ўзини ёмон тутган болалардекмиз. Бизнинг қалбимиз уларнинг йиғисидан изтироб чекади, аммо биз уларни далилларни фаҳмламагунларича ва назорат қилиб бўлмас хоҳишларидан ва иштибоҳан улар кеккайганларидан воз кечмагунларича юмшамаймиз”. Бундайлар ўзларининг бениҳоя даражадаги эҳтиросли истаклари оқибатида ўз азобуқубатларидан ташқари барча нарсалар олдида кўр бўлиб қоладилар. Турмушнинг эзгу томонларига қаратиб уларнинг кўзларини очиш  бу бизнинг мажбуриятимиздир. Ҳаёт боғлари учун кўзлари ланг очилмаганлардан ташқари, чаманзорлар барпо қилиб,  атиргуллар ўстира олмасликларини билишларига биз уларни мажбур қилишимиз керак. Кўзини шира босган сўқирлар тикандан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Агар биз бу кўнгил вайронлик ва тушкунлик чегарасини кесиб ўта олсак ва далилларни ўргана олсак, ҳатто ҳозирги чуқур, даҳшатли жарликка қулаб кетаётган замонда ҳам нигоҳни ўзига жалб этадиган жилвагар ҳаёт боғида атиргуллар ва чаманзорлар  мавжудлигини кўрамиз. Фикрнинг инсон тақдирига чуқур таъсири бор. Инсоннинг бахтини белгиловчи  амалдаги бирдан-бир омил – бу фикрлаш ва муҳокама қилиш қобилиятидир. Тушкунликдаги инсон нигоҳида улкан бир  ҳодиса ҳалокатли ва чидаб бўлмас даражада бўлиши мумкин, айни пайтда, нарсаларни равшан ёруғликда кўрадиган некбин одамнинг нуқтаи назарича бу каби ҳодисалар шахсни мажбурлай олмаслиги ва қаршилик қилиш ҳиссини йўқота олмаганидек, итоаткорликка ҳам олиб бормайди. Некбин кишилар ҳеч қачон камтаринлик, ўзини тута билиш ва чидамлилик чегарасидан чиқмайдилар. Атрофни фақат ёмонлик, ёвузлик ўраб олган деб фикрлашга ўзини ўргатган кишилар ҳар доим қўрқув, азоб ва нотинч ҳаётда  яшайдилар. Шунинг оқибатида ва ўзининг оширилган эҳтиросларга берилиши натижасида улар кўп куч ва имкониятларини йўқотадилар ҳамда гўзаллик ва эзгулик дунёсида тақдир ғафлатига ўзларини гирифтор қиладилар. Бир олим шундай деган: “Инсон дунёга қандай муносабатда бўлса, дунё ҳам инсонга шундай муносабатда бўлади. Шунингдек, сиз дунёга табассум қилсангиз, дунё ҳам сизга табассум қилади. Агар сиз дунёга тундлик билан қарасангиз у ҳам сизга шундай қараётгандек туюлади. Сиз дунё ҳақида фикр юритсангиз, у сизни мутафаккирлар ичида деб ҳисоблайди, агар шафқатли, ҳақгўй ва адолатли бўлсангиз, унда сиз атрофингизда сизни севувчи ва ўз қалбларида асраб келаётган муҳаббат ва ҳурмат хазиналарини сиз учун очаётган одамларни кўрасиз”. Азоб-уқубатларнинг аччиқ юзага чиқишига  қарамасдан ўз оқибатлари бўйича улар идрок ва руҳга алоҳида таъсир кўрсатадилар. Инсоннинг маънавий имкониятлари унинг азобланиш зулумотларида аниқ намоён бўлади. Ақлидрок ва инсоний маънавийлик инсон камолотининг чўққиларига кўтарила бориб,  тинимсиз қурбонлик ва қаттиқ кураш оловида қайнаб ривожланиб боради.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.