Home / Ақоид ва Калом / Тавҳид / Илоҳий Дунё Қарашнинг Баъзи Бир Белгилари

Илоҳий Дунё Қарашнинг Баъзи Бир Белгилари

 

Художўй ва Худога ишонадиганлар, шу ақидага эгадирларки, дунё жуда ҳам фирибгардир ва унинг ҳеч бир жилвасига кўнгил боғлаб бўлмайди. Ҳамда дунёдан тўғри яшаб ўтиш ва шунингдек, танҳо нажот йўли, Аллоҳ таолонинг ёрдами билан амалга ошади. Улар ўзларининг ҳаёт ва ўлимларини Худонинг қўлида, деб биладилар.

Айтадиларки, биз буюк амр учун дунёга келганмиз ва то «Уники» бўлгунча, узоқ йўл олдиндадир ва жуда кўп меҳнат (ҳаракат) қилиш керак. Дунё, меҳнат қилиш ва инсоний камчиликларни тузатиш маконидир. Улар оламни Аллоҳнинг ўзгача бир жилваси, деб билурлар, холос ва бу гўзал оламга боқишлари билан ўз Парвардигорларига ҳамду-санолар айтадилар.

 Уларнинг ақидасига кўра, инсон бамисоли бир китоб эмас-ки, аввалги ва охирги саҳифаси йиртилган бўлсин; Олам уларнинг назарида аввалига эга ва у Худодир ва охирига эга-ки, ўзга жаҳондир. Ва агар инсон истаса, барча илоҳий гўзалликларни ўзида мужассам қила олади.
 Ундайлар Аллоҳни оламни яратувчиси, деб биладилар ва Уни ҳикмат эгаси дейдилар. Яъни Аллоҳ таолони бир «Ҳаким», деб билиб, ҳеч қачон бенатижа ва беҳуда ишни амалга оширмайдилар.
 Бинобарин, Аллоҳ таоло оламни хос бир мақсад учун яратган, шунинг учун инсон бу йўлда қадам қўймоғи лозим.
 Илоҳийлар шундай фикр юритадиларки, Аллоҳ барча амалларимизга назар солувчидир ва шунинг учун охират номли ўзга жаҳонда ҳамма амалларимизнинг жавобини бермоғимиз лозим, шунга кўра, ҳар бир ишимизга эҳтиёт бўлишимиз керак-ки, Унинг назари остида бажараяпмиз. Мабодо бировга зулм қилиб қўйсак, мабодо бировнинг ҳаққини есак ва ҳкз…
Уларнинг назарида инсон, махлуқотларнинг энг юксагидир; яъни оламнинг ажойиб-у ғаройиб қонунлари ва узоқ-узоқлардаги юлдузлар ва барча махлуқот-у мавжудотлар, инсоннинг юксалиши ва камолотга эришиши учун яратилгандир.  Ушбу назарияда инсоннинг мавжудлиги яралиш қонуниятининг энг мукаммал мавжудотидир.
 Бинобарин, ҳеч ким бу қонуниятда сарсон-у саргардон эмас. Балки Аллоҳ таоло улар учун кўплаб дастуриламалларни йўллаган. Шу жумладан унинг ҳақиқий камолотга эришиши учун, ихтиёр номига эга «куч-қувват» бергандир.
 Ихтиёр қуввати, неъматларларнинг ичида энг юксагидир-ки, унга оламнинг барча мавжудотлари ичида фақат инсонларни мушарраф қилган. Ушбу назарияда ички истаги орқали яхши ва ёмон бўла оладиган танҳо мавжудот инсондир.
 Ҳикматли Аллоҳ инсонларни ҳидоят қилиши учун пайғамбарларни юборади. Токи, улар илму маърифатнинг энг асосий масаласи бўлмиш ҳақ йўлни ва камолотни кўрсатсинлар.
 Бу назарияда, адолат (хоҳ ижтимоий бўлсин хоҳ шахсий ) асосий мақсаддир ва шундай инсонлар бўлиши керакки, адолатни ўрнатсинлар. Ҳар ким яхши ёки ёмон иш қилса, албатта ўзга жаҳонда амалларининг мукофоти ёки жазосини кўражак.
 Бу назариянинг оламда кўплаб тарафдорлари бўлиб, жаҳон жамиятининг деярли кўпчилиги ушбу ғояга эътиқод қиладилар.
 1.    Илоҳий дунё қарашнинг қарама-қаршисидаги ғоя, моддий дунё қарашдир. Моддий дунё қарашда инсон на аввалига эгадир ва на охирига. Унинг яратувчиси жонсиз моддадирки, на фаҳму фаросатга эгадир ва на ақлу идрокка.
Инсоннинг яралишида на мақсад кўрсатиб қўйилган ва на инсоний маънавиятга эътибор қаратилган. Бу назарияда инсон бир мавжудотдирки, бу моддий оламда қамраб олингандир ва бу неча кунлик умридан ола олганича лаззат олиши керак.
 Юксаклик инсонда лаззатдир, ҳар ким дунёдан кўпроқ фойда ва лаззат ола олса бахтлироқдир. Агар лаззат олмасак зарар қилдик; чунки ўлим билан ҳаммаси тугайди .
 2.    Ҳамма илоҳий динларга эътиқод қиладиганлар шундай фикр юритадилар.
 Бу назарияни фалсафий ғоя шаклига ҳам киргизганлар. Прогматизм ғояси шудир. Яъни ҳар бир инсон кўпроқ фойда олиши керак, ҳатто бу иш бошқа инсонларнинг ҳалок бўлишига сабабчи бўлса ҳам, чунки, асл мақсад шундан иборатки, баъзилар қолиб фойда оладилар ва бошқа баъзилар эса ўлиб ва ҳеч нарсага эриша олмайдилар.
 Пайғамбарлар башариятнинг орқада қолишига сабаб бўладилар. Борлиқни яратган Тангри таоло бу назарияда ҳеч маънога эга эмасдир; Инсон пуч бир мавжуд бўлиб, агар лаззатга эришмаса, ўзини ҳалок қилгани яхшироқдир. Кексайиб қолган чол ва кампирларни «ҳаво ампули» билан ўлдириш керак, токи, кўп азоб чекмасинлар. Шунинг учун ҳар ким бу дунёдан лаззат олса, қолиши керак ва ҳар кимки, лаззат ололмаса, кетиши керак.
Агар яхшироқ нигоҳ ташласак, бу назарияда Аллоҳ яратувчи бўлмаганлиги учун, Худонинг элчилари бўлмиш, пайғамбарлардан сўз очиш фойдасиздир. Аллоҳнинг адолати ва шу жумладан барча илоҳий сифатлари хусусида суҳбатлашиш фойдасиздир. Бу назарияда олам охирига эга бўлмаганлиги учун, қиёмат тўғрисида  баҳслашиш ҳам керак эмас. Агар илоҳий дунё қарашнинг хусусиятларига яхшироқ назар солсак, шуни билиб оламизки, илоҳий назария беш асосга эга:
1.    Худошунослик;
2.    Адолат;
3.    Пайғамбаршунослик;
4.    Имомат;
5.    Маъод ( охират ).
 Моддий назария эса «моддиюнлик», деб аталмиш бир асосга эгадир, у ҳам бўлса «дунёда лаззатланиб яшаш».
 Шундай фикр ҳосил бўладики, агар биз илоҳийларнинг беш асослари тўғрисида баҳслашсак, яхшироқдир; чунки, агар Худо, қиёмат ва пайғамбарлар тўғрисида маълумот қўлга киритсак, ҳеч қандай зарар қилмаган бўламиз. Чунки, биз ҳам бу дунёда бўлганмиз ва агар моддиюнчилардан яхшироқ яшамаган бўлсак ҳам улардан ёмонроқ ҳам яшамаган бўламиз. Аммо агар танҳо дунё ҳақида фикр юритсак, зарар қилган бўламиз; Чунки Худо ва пайғамбарлар хусусида ҳам фикр юритиш лозим эди.
 Бошқа ибора билан айтганда, илоҳий дунё қараш билан изланувчилар, ҳатто агар ҳақиқат моддиюнчилар томонида бўлган тақдирда ҳам зарар кўрмаган бўлардилар. Чунки, моддий дунё қараш моддий олам ичида чегаралангандир, илоҳийлар ва моддийлар ҳар иккаласи моддий оламда яшайдилар. Аммо агар илоҳий дунёқарашни четга суриб қўйиб, моддий дунёқарашга ёндашсак ва ҳақиқат илоҳийлар томонида бўлса, қатъиян зарар қилган бўламиз. Чунки, илоҳий дунёқараш дунёдан ташқари охиратни ҳам ўз ичига қамраб олади; Унда беш асосга эга илоҳий дунёқараш хусусида баҳс юритсак яхшироқдир. Агар ақлга мувофиқ бўлса, қабул қиламиз ва агар мувофиқ бўлмаса ва биз уни қабул қилмасак, ҳеч зарар қилмаган бўламиз, чунки худди моддиюнлардек яшаган бўламиз.
 Илмий баҳсимизнинг охирида, имом Ризо (а)дан юқорида айтиб ўтилган мавзуимиз билан боғлиқ ҳадис билан танишамиз:
Бир куни Аллоҳ, пайғамбарлар ва қиёмат кунига нисбатан ҳеч  эътиқодга эга бўлмаган бир киши имом Ризо (а)нинг ҳузурларига келиб, деди: «Мен Аллоҳ, пайғамбарлар ва қиёматга нисбатан ҳеч қандай эътиқодга эга эмасман; шундай экан, нима учун мен сизлар эътиқод қилган амалларингизни бажаришим керак?!« Ҳазрат Ризо (а) буюрадилар: »Ҳатто агар Аллоҳ, пайғамбарлар, қиёмат ва ҳоказоларга эътиқодинг бўлмаса ҳам, биздек амал қилмоғинг лозим. Ўлимнинг борлигига шубҳа қиласанми?», У шахс айтди: «Мен ўлимнинг мавжудлигига ҳеч шак-шўбҳа қилмайман.» Ҳазрат буюрдилар: «Унда худди биздек намоз ўқишинг, рўза тутишинг ва ҳоказоларни бажаришинг керак.»
У шахс таажжуб билан деди: »Менинг ҳеч нарсага эътиқодим бўлмаса, сиз эса менинг худди сизлардек амал қилишимни айтасиз?»
 Ҳазрат буюрдилар: «Агар ҳақиқат сизлар томонда бўлса, Аллоҳ, қиёмат ва пайғамбарлар бўлмаса, ўлимдан сўнг на сизлар зарар қилган бўласизлар ва на биз. Чунки, иккаламиз ҳам ўлган бўламиз ва ҳеч ҳодиса рўй бермаган бўлади. Аммо агар менинг гапим тўғри бўлса, (Худо ва қиёмат мавжуд бўлса) сизлар ўлимдан сўнг зарар кўрган бўласизлар. Лекин мен зарар қилмаган бўламан.»

 

Share

Check Also

Нега шиалар охиратда Аллоҳнинг жамолини кўз билан кўриб бўлмайди дейишади?(7)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолони кўз билан кўришни инкор этувчи оятлар: Ушбу масалада мезон ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.