Home / Аҳли-Байт / Имом Ҳусайн (а.с) / Имом Ҳусайн (а)нинг вафодор ёронлари

Имом Ҳусайн (а)нинг вафодор ёронлари

 Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, ул ҳазратнинг пок неваралари, жаннат ёшларининг саййиди имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг шаҳодат айёмларига мўлжалланган «Имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг вафодор ёронлари» номли мақоламизни сиз азиз ўқувчиларга тақдим этамиз.

  Муҳаррам ойининг келиши билан Карбалода бўлган воқеалар хотирангизда қайта жонланади. Ҳар ким имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг муқаддас ҳаракатларини ёдга олиб, унга нисбатан муайян муносабатани изҳор этади. Зеро, бу ҳаракат инсонни бефарқ қолдиролмайди. Чунки, имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг бошлаган ҳаракатлари ахлоқ ва маърифат сабоғининг энг олий кўринишидир. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) ўз ҳаракатларини бошлаганларида Куфа аҳлининг аксарияти Пайғамбаримиз Аҳли-Байтларини севувчилар эди. Улар Язиднинг ярамаслиги ва золимлигини билишарди. Улар имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг олий мақом ва шарафга эга эканлигидан ҳам огоҳ эдилар. Бироқ Куфа аҳлининг энг оз қисми Имомга ёрдам беришади. Ҳайратланарлиси шуки, ўша асрда имом Ҳусайн (алайҳис салом) ёронлари сон жиҳатидан жуда оз бўлсалар-да ва халойиқнинг ғафлат уйқусида қолганини билсалар-да, ўз имомлари учун жонларини фидо этадилар.

  Имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг ҳаракатларида ул ҳазрат дўстларининг ва ёронларининг фидокорлиги ҳам, хос ва мумтоз аҳамият касб этади. Шунинг учун, Карбало воқеасини ўрганишда имом ёронларининг вафодорлиги ва басирати билан яқиндан танишиш ҳам ниҳоят муҳим саналади.

  Имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг ёронлари ушбу ҳаракатда юксак маърифат ва воқеликдан огоҳ бўлган ҳолда, қадам қўйишади. Воқелик ва ҳақиқатни билиш инсонга ўз йўлини давом эттириш учун қувват бағишлаб, унинг иродаси ва азму қарорини янада мустаҳкамлайди. Ҳақиқат учқун сингари йўлда пайдо бўладиган барча шак-шубҳаларни ва ботил хаёлларни куйдириб ташлайди. Танлаган йўлга нисбатан маърифат ҳам бўлмаса, йўлдан чалғитишлар ва адашишлар юзага келади. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг ёронлари юксак маърифатга эга бўлган эдилар ва қаерга бораётганликларини ҳамда кимга ёрдам беришаётганини яхши билишарди. Илоҳий қадриятларни ва имом Ҳусайн (алайҳис салом) мавқеини ҳимоя этиш ҳолатини ул ҳазрат ёронларининг жанг майдонидаги сўзларидан аниқлаш мумкин. Масол тариқасида, Имомнинг ўн тўрт ёшли акалари имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) нинг ўғли Қосим ибн Ҳасаннинг Ҳабиб бин Мазоҳирга қарата айтган сўзлари, Имом Ҳусайннинг етмиш икки нафар ёронлари жисмларига янги жон бахш этади.

  Карбало воқеасида иштирок этган фидоийларнинг бири ҳақида шундай ривоят қилинади. Унинг узун ва оппоқ сочлари, чақнаб турган кўзлари ва нуроний чеҳраси, уни бошқалардан ажратиб турарди. Карбалога бир оз кечикиб бораётган бўлса-да, лекин ишончли таянч бўла олади.

  Ҳабиб бин Музоҳир ва Муслим бин Авсажа отга миниб, Куфадан чиқиб кетаётган эдилар. Ҳабибнинг ёши саксондан ўтган бўлса-да, ёш йигитлардек ғайратли ва чаққон эди. У зудлик билан ўзини Карбалога етказади. Бир вақтлар ҳазрати Али (алайҳис салом) нинг вафодор ҳамроҳларидан бўлган бу икки нафар отлиқ, эндиликда ул ҳазратнинг ўғлига ёрдам бериш учун йўлга тушган эдилар. Ҳабиб йўлда бир оз юришдан тўхтаб орқасига боқади. Узоқда Куфа шаҳри қора соядек назарга ташланарди. «Хиёнаткор шаҳар!» – деб кўнглидан ўтказади у. Ҳабиб айнан ушбу юртда имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг вакили Муслим ибн Ақилни кутиб олиш учун Куфанинг аҳолиси қаршилаб олишга чиққанларини эсига келтиради. Ўша вақт ҳамма имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг Куфага келаётганларидан шодлик кўз ёшлари тўкишган эди. Аммо таҳдид, тамагирлик ва алдаш оқибатида кечаги дўст бир зумда душманга ҳамроҳ бўлади. Ҳабиб бин Музоҳир ва Муслим бин Авсажа Карбало томон ҳамон шошиб боришарди. Ҳабиб ўтган оқшомда оила аъзолари билан хайрлашув онларни яна эсга олади. Оила аъзолари Ҳабибни борса келмас сафарга бораётганини унинг нигоҳидан англаб олган эдилар, гўё.

  Муҳаррамнинг олтинчи кунида Ҳабиб ибн Музоҳир ва Муслим бин Авсажа Карбало даштига етиб келишади. Ҳабиб муштоқлик билан мавлоси ва пешвоси ҳузурига боради. Улар қучоқлашиб кўришадилар. Ҳабиб Имомнинг Карбалодаги энг кекса ёрларидан бўлса-да, унинг келиши бошқаларга янада куч -қувват ва шодлик бахш этган эди.

  Кечалари Карбало даштида Ҳабиб Қуръонни баланд овозда тиловат қиларди. Ҳар куни душманнинг сони ошаётгани боис, у ҳар дамни ғанимат билиб, уларга шундай хитоб қиларди: «Эй халойиқ! Жуда ёмонсизлар! Аввал мактуб ёзиб, имом Ҳусайн (алайҳис салом) ни даъват этдиларинг. Кейин эса аҳдларингни бузиб, ҳурматсизлик қилдиларинг! Агар Худо Расулининг фарзанди қавму қариндошлари ва ёронлари билан нобуд бўлишса, қиёмат кунида нима деб, жавоб берасизлар?»

  Ошуро кечаси фидокорлик ҳисси Ҳабибнинг бутун вужудини қамраб олган эди. Имом Ҳусайн (алайҳис салом)дан шундай фармон бўлган эди: «Эртага насибамиз фақат шаҳодат бўлиши аниқ. Шунга тайёр бўлинглар!»

  Ҳабибнинг ёқимли ва муножотга тўла бўлган Қуръон садоси дилларда завқу шавқ уйғотар эди.

  Ярим тунда Ҳабибнинг ётган жойига бир овоз эшитилади.

  Нофеъ ибн Ҳилол қўрқув ва паришонлик билан кириб келади.

  Ҳабиб бунинг сабабини билиш иштиёқида унга юзланди.

  Нофеъ айтади: «Мен Ҳусайн (алайҳис салом)ни чодирлар атрофида тиканлар тераётганини кўрдим. Мен ҳам унга қўшилдим.»

  Имом дедилар: «Тиканларни терамиз, токи, эртага чодирларни ёқаётган вақтда ва аёллар ва гўдаклар ҳайдалаётган вақтида, уларнинг нозик баданларига тиканлар кирмасин.»

  Имомга тиканларни теришда кўмаклашдим. Кўзларимдан ёшлар қуйилар эди, қўлларимдан эса қонлар оқар эди. Хуллас калом, имом Ҳусайн (алайҳис салом)чодирлар томон қайтдилар, Мен у кишини кузатдим. Ул ҳазрат синглиси Зайнаб томон бордилар ва у ердан Али (алайҳис салом) қизининг сўзлари эшитилар эди: «Биродарим, ёру дўстларни эртанги бўладиган воқеалардан хабардор қилдингизми? Яна улар қонлар ерга тўкилганда, баданлар топталганда, қочиш пайидан бўлмасинлар.»

  Нофеъ деди: «Эй Ҳабиб, кўрдингми, Пайғамбарнинг қизи эртанги кун ҳақида қайғудадир. Гўёки,унинг бизга ишончи йўқ, юр борайлик,ўз садоқатимиз тўғрисида унга сўз очайлик.»

   Ушбу кечада Ҳабиб ибн Музоҳирнинг фикру хаёли имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг синглиси Зайнаб (cаломуллоҳи алайҳо) айтган сўзларига боғланиб қолган эди ва шу боис, бир неча дўстлар билан у ўрнашган чодир орқасига ўтиб қуйидаги сўзларни айтади: «Эй пайғамбарнинг қизи, Эй Али (алайҳис салом) нинг кўз нурлари, агар бизнинг сарваримиз ва мавлойимиз фармон берсалар, қиличимизни душманлар баданига солишдан қайтмаймиз, жонимизни Ҳусайнинг йўлида фидо қиламиз.»

  Хабиб сўзлар ва йиғлар эди ва Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо) нинг ташаккур ва мақтов сўзлари эшитилар эди. Муборак бўлсин эй, ёронлар, Пайғамбар қизининг ҳарамини (ётоғини) ҳимоя қилинглар, Эй пок виждонлилар, чодирларни ҳамиша ҳимоя қилинглар.

  Хуллас калом, Ҳабиб ўзини ва Имомнинг меҳрибон ёру дўстларини биргаликда бузилмас қурғон каби тасаввур қилди.

  Ҳусайн (алайҳис салом)нинг ёқимли ва ширин овози эшитилди: «Эй синглим, мен ўз дўст ва ёронларимни синаганман, Аллоҳга қасамки, мен уларни қирқилмас тоғ тошлари каби топганман.»

  Ҳабиб Ашуро кечасида дўстларига қарата шундай деди: «Эртага бизлар биринчи бўлиб майдонда шаҳидлардан бўлишимиз керак, токи, биз тирикмиз, бани Ҳошим (Ҳусайн хонадони) авлодини жангга чиқишига биз йўл қўймаслигимиз керак.»

  Карбало даштининг буюк пири кечадан бошлаб, то тонгача гоҳ намозда турар ва гоҳ ўз дўстларини жангга тайёрлар эди.

  Тонг ҳам отди. Ҳабиб, Ҳусайн (алайҳис салом)нинг ўғллари Али Акбар (алайҳис салом) тарафидан айтилган азондан сўнг, имомнинг ортидан жуда ҳам жозибали намоз ўқиди ва қўшиннинг чап тарафига ўтиб турди.

  Ҳабиб ҳар галдагидек ёшларга нисбатан жўшқин ва тўлқин ҳолатда эди.

  Буюк дўсти Ҳусайн (алайҳис салом)нинг ёш қўшинининг сафини жангга тайёрлар эди.

  Ҳабибнинг нигоҳидан завқу шавқ мавж урар эди, тилида эса Қуръон тиловат қилар эди.

  Умар ибн Саъд қўшинининг ўқ ёғдириши бошланганда, Ҳабибнинг юзи қуёшдан ҳам равшанроқ бўлиб кетди. У ҳеч қандай чарчоқсиз майдонда ҳаракат қилар, унинг баланд овози эса ҳавода жаранглар эди ва шундай дерди:

  «Мен Ҳабиб, Музоҳирнинг ўғли, майдон паҳлавониман, қўлимда ўткир қиличим бор, биз ҳақ учун курашмоқдамиз, аммо сизлар эса аҳд-паймонсиз ва найрангбоздирсиз, эй бузғунчилар, мен сизлардан қўрқмайман ва асло чарчамаймайман ҳам. Ўлим биз учун шаҳду шакардир. Мен Ҳусайннинг ёриман, у эса пок, буюк ва улуғлардандир.»

  Тош, ўқ, ва найзалар Ҳабибнинг атрофини қамрам олган эди, у такбир айтган ҳолда, душманларни ерга йиқитар эди. Умар ибн Саъднинг қўшинларидан бири у томон яқинлашиб келар эди. Аммо Ҳабибда зарба бериш учун куч қолмаган эди, Ҳабибнинг қиличи уни сақлай қолмади. Шу замонда Ҳабибнинг ёнига учиб келган найза ва бошига тушган қилич зарбаси уни ерга йиқитди. Ҳабиб ерга йиқилар экан, душман у томон ҳаракат килар эди. Душман борган сари уни қуршовга олар эди. Аллоҳнинг элчиси Расулуллоҳнинг (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) саҳобаси ҳамда Али (алайҳис салом) нинг  ишончли дўсти, Ҳусайн (алайҳис салом) нинг вафодор ёри Ҳабиб ибн Мазоҳир ерга йиқилади. Шунда қонга тўлган ариқ унинг оппоқ сочлари орасидан қуйилар эди.

  Ҳабибнинг боши жанг майдонида айланар эди, имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг кўзларидан ёшлар қуйилар эди. Имом йиғлар эдилар ва ғам-андуҳ ила шундай дердилар:

  «Эй Ҳабиб, Аллоҳ сенга баракот ато этсин. Сен фазилатли инсон эдинг, кечани тонгача бедор ва Қуръон ўқиган ҳолда ўтказар эдинг.»

  Ҳабиб ибн Мазоҳир жанг майдонида шаҳид бўлганидан сўнг, қолган дўстлар ва ёронлар орасида шундайлар ҳам бор эдиларки, унинг оппоқ сочларини қўлга олиш учун уни сийпалардилар.

  Аллоҳнинг саломи имом Ҳусайн (алайҳис салом)га, ул зотнинг фарзандларига ва вафодор ёронларига бўлсин! Шу ерда жаннат ёшларининг саййиди ва сарвари имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг шаҳодат айёмларига аталган «Имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг вафодор ёронлари» унвонли мақоламиз ўз ниҳоясига етди.

 

{mp3}vafodor-yoronlar{/mp3}

fayl o`lchami: 4.53 MB

yuklab oling

Share

Check Also

Турли халқларда Ошуро ва Муҳаррам ойида мотам мажлисларининг ўтказилиши

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойи бўлиб, «Шаҳрул-Ҳаром» ёки «Муҳаррамул-Ҳаром» деб аталади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.