Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Маъсумлардан ҳикматли сўз ва ўгитлар (1)

Маъсумлардан ҳикматли сўз ва ўгитлар (1)

images (5)Ҳадислардан намуналар келтиришдан олдин шу нарсани эслатиб ўтишимиз лозимки, гарчи ушбу ҳадислар маъсум имомларимиздан нақл қилинган бўлса ҳам, лекин аслида ҳамма имомлар ўз оталаридан, улар ҳам ўз навбатида ўзларининг оталаридан ва шу йўсинда буюк бобокалонлари Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан ривоят қилишган.

Имом Ҳусайн (алайҳис салом) айтадилар: Аҳдга вафо мардликдир.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қиладилар: Олимлар ерда осмондаги юлдузларга ўхшаш бўлиб, одамлар уларнинг ёрдамида саҳрову денгиз қоронғуликларида ҳидоят топадилар.

Имом Содиқ (алайҳис салом) айтадилар: Халқ ўртасида яхши хулқ-атворга эга бўлиш, ислом безагидир.

(Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)) марҳамат қиладилар: Бир-бирларингизга совға улашинглар ва ўрталарингизда муҳаббатни кучайтиринглар.

Имом Али (алайҳис салом) айтадилар: Бошқалар олдида мақташ, шахсиятни кичрайтиришдир.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қиладилар: Илм шундай хазиналарга эгаки, уларнинг калити сўрашдир.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қиладилар: Ўз нафсига ғалаба қилган шахс, кучлидир.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қиладилар: Мен учун энг яхшиларингиз, оиласига нисбатан яхши бўлганингиздир.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қиладилар: Аҳдда туриш иймондандир.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қиладилар: Аллоҳ кечиргувчидир ва кечиришни яхши кўради.

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қиладилар: Аллоҳ наздидаги энг яхши амал тилни сақлашдир.

Имом Али (алайҳис салом) айтадилар: Ҳақ шахслар билан танилмайди. Ҳақни танигин, шундагина унинг тарафдорларини таниб олгайсан.

Имом Али (алайҳис салом) айтадилар: Бировниннг қули бўлма, зеро, Аллоҳ сени эркин яратган.

Имом Али (алайҳис салом) айтадилар: Дўст, сени зулм қилишдан қайтарган ва яхшилик қилишингга ёрдам берган инсондир

Имом Али (алайҳис салом) айтадилар: Энг адолатли киши ўзига зулм қилган шахс билан инсоф ила муносабатда бўлган кишидир.

Имом Али (алайҳис салом) айтадилар: Ҳокимлар ва юртбошиларнинг кўзини қувонтирадиган нарса, шаҳарларда адолат барпо бўлишидир.

Имом Али (алайҳис салом) айтадилар: Илм саралаш билан тугамайдиган хазинадир.

Имом Али (алайҳис салом) айтадилар: Билим молдан афзалдир. Чунки, билим сени асрайди, молни эса сен асрайсан.

Имом Ҳусайн (алайҳис салом) айтадилар: Энг ожиз инсон дуо қилолмайдиган инсондир.

Имом Ҳусайн (алайҳис салом) айтадилар: Саховатли инсон қудратли бўлган вақтида саховат қилолган инсондир.

Share

Check Also

Шукр қилишнинг ҳақиқий маъносини билайлик

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳазрати Довуд пайғамбар Худодан бундай деб сўраган экан: Эй Аллоҳим, қандай қилиб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.